Otashkada
Оташкада — зардуштийлик дини ибодатхонаси. Гўштаспнинг фармони билан қурила бошланган. Оташкадалар турли табиий офатлардан муҳофаза қилиш мақсадида баландликка, тепа устига ёки ҳарсанг тошлардан ясалган 3–4 метрлик тагкурсилар устига қурилган. Дастлаб оташкада диний маросим ва ибодатларни бажариш маскани бўлган. Аста-секин оташкаданинг вазифалари ўзгара бориб, сосонийлар даврида жамоа йиғинлари ва бошқа тадбирлар ўтказиладиган жойга айланган. Барча харажатлар подшолик томонидан оташкадага вақф қилинган ер, чорва, боғ-роғлардан олинадиган даромадлар ҳисобига қопланган; Оташкадалар бир неча ҳужра, толор (зал)лардан иборат бўлган. Бино олдида доим олов ёниб турадиган оташкада майдони бунёд этилган. Исфаҳон, Язд, Кома (Ҳиндистон) шаҳарларида энг қадимги оташкадаларнинг харобалари мавжуд. Оташкадаларда 7 хил мусиқа асбоби жўрлигида Гохларни ёдлаттирадиган махсус гўшалар бўлган. Оташкадалар диний удум ва маросимларни ўтказадиган манзил бўлиш билан бирга маънавий, маърифий ишлар маркази ҳисобланган.
Ҳамиджон Ҳомидов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Архитектура ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |