Owen Chamberlain

Оwен Чамберлаин (1920.10.7, Сан-Франсиско) — америкалик физик. АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1960). Чикаго университетини тугатган (1948). 1942—46 йилларда ЛосАламос лабораторияда ва 1948-йилдан Беркли Калифорния университетида ишлаган. Атом бомбаси яратувчиларидан бири. Илмий ишлари ядро физикаси, нейтрон физикаси ва юқори энергиялар физикасига оид. Э. Сегре ва бошқа олимлар билан ҳамкорликда антипротонни кашф этган. Юкрри энергияли ядро реаксиялари яратиш билан шуғулланган. Таркибида қутбланган протонлар мавжуд нишонни олишга муваффақ бўлган (1963— 64). Нобел мукофоти лауреати (1959; Э.Сегре билан ҳамкорликда)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |