Пабло Руиз Пиcассо (талаффузи: Пабло Руис Пикассо, 25-октабр 1881, Малага, Испания — 8-апрел 1973, Мужен, Франсия), тўлиқ исми: Пабло Диэго Жосé Франcисcо де Паула Жуан Непомуcено Марíа де лос Ремедиос Cриспíн Cриспиниано де ла Сантíсима Тринидад Руиз й Пиcассо (талаффузи: Пабло Диэго Ҳосе Франсиско де Паула Ҳуан Непомусено Мария де лос Ремедиос Криспин Криспиняно де ла Сантисима Тринидад Руис и Пикассо) — испан рассоми, ҳайкалтарош, графикчи, керамикачи ва дизайнер.

Пабло Руиз Пиcассо

Ҳақиқий исмиПабло Диэго Жосé Франcисcо де Паула Жуан Непомуcено Марíа де лос Ремедиос Cриспíн Cриспиниано де ла Сантíсима Тринидад Руиз й Пиcассо
Таваллуди 25-октябр 1881-йил
Малага, Испания
Вафоти 8-апрел 1973-йил(1973-04-08)
(91 ёшда)
Мужен, Франсия
Соҳаси рассом, ҳайкалтарош, графикчи, керамикачи ва дизайнер
Signatur Pablo Picasso
Сигнатур Пабло Пиcассо

ПИКАССО (Пиcассо) Пабло (асли Руис-и-Пикассо) (1881.25.10, Малага, Испания — 1973-йил, 4-август, Мужен, Франсия) — франсуз рассоми, жамоат арбоби; келиб чиқиши испан. Дастлабки таълимни отаси Х.Руисдан олган; нафис санъат мактабида (1894—95), Барселона (1895-йилдан) ва Мадрид (1897—98) да ўқиган. 1904-йилдан деярли Парижда муқим яшаган. Йирик асарларининг илк намуналари 1900-йилларга тўғри келади („Кекса гадо ўғил бола билан“, 1903; „Шар устидаги қиз“, 1905 ва бошқалар). П.нинг серқирра ижоди ХХ аср санъа-тидаги қарамақаршиликларни ўзида акс эттирган, тасвирий санъатнинг кўп соҳалари (рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика ва бошқалар) ривожига кучли таъсир кўрсатган, замонавий санъатдаги инқирозлар ҳамда зиддиятларни уйғунликда тасвирлаган. 1907-йилларда буюмларни ҳандасий шаклларга ажратиб текис юзада узилган ва ҳажмли бўлаклардан тасвирий санъат асарлари яратиб кубизмта асос солди. Бу даврда яратилган айрим асарлари (мас, „Ел-пигичли хоним“, 1909 ва бошқалар) нафис безаги ва жўшқин оҳангдорлиги билан ажралиб туради. 1910-йиллар ўрталаридан неоклассика анъаналари, 1925-йилдан сюрреализм, 1929-йилдан абстракт санъат таъсирида бўлган.

30-йиллар 2ярмидан П.нинг ижтимоий мавқеи кўзга ташланади. Қаршилик кўрсатиш ҳаракати (Испания, 1936—39; Франсия, 1939—45)нинг фаол арбобига айланади, фашизмнинг моҳиятини фош этувчи асарлар яратди: „Генерал Франконинг орзу ва ёлғонлари“ туркум асарлари (акватинта, 1937); П.нинг жўшқин усули энг юқори чўққисига етган „Герника“ панноси (1937, Замонавий санъат музейи, Ню-Ёркда) ва бошқа 1940-йиллар 2ярмидан П. ижоди ранг-баранг: дастгохли рангтасвир, ҳайкал-тарошлик, кулоллик, айниқса, графикада туркум асарлар яратди („Инсон комедияси“ туркуми, 1953—54 ва бошқалар). П.нинг илғор инсонпарварлик қарашлари унинг асарларида („Тинчлик ка-бутари“, туш, 1947; „Тинчлик“ ва „Уруш“ намоёнлари, 1952, Валлорисдаги „Тинчлик ибодатхонаси“ капелласида ва бошқалар) ўз ифодасини топди. П. ижоди ХХ аср ижодкорларига кучли таъсир кўрсатган. П. Халқаро тинчлик мукофоти (1950) ва бошқа мукофотлар лауреати[1].

Биография

Ла-Коруня (1894—1895), Барселона (1895-йилдан), Мадрид (1897—1898) шаҳарларининг санъат мактабларида таҳсил олган. 1904-йилдан бошлаб Парижда яшаган.

1907-йилдан Жорж Брак билан бирга кубизмнинг асосчиси. Бунда уч юзали тана оригинал равишда бир қатор ягонага қўшилган юзалар каби чизилган. Пикассо графикчи, ҳайкалтарош, керамикачи ва ҳоказолар сифатида кўп ишлайди. Жуда кўп тақлидчиларни ҳаётга келтиради ва ХХ аср тасвирий санъатининг ривожланишига алоҳида таъсир кўрсатади.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида Олмония тарафидан оккупация қилинган Франсияда қолган.

Халқаро Тинчлик мукофоти (1950) ва „Халқлар ўртасида тинчликни мустаҳкамлагани учун“ Халқаро Ленин номидаги мукофотининг (1962) соҳиби.

Ҳуан Грис томонидан ишланган Пикассонинг портрети (1912)

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар