Parafin
Парафин (нем. парафfiн, лот. рагшп — оз ва афfiнс — ўхшаш) — тўйинган қаттиқ углеводородлар C18 — C35 аралашмаси. Мол. м. 300—400. Соф П. рангсиз, ҳидсиз, таъмсиз модда. Қўлга ёғдек уннайди, сувда, спиртда эримайди, кўпгина органик эритувчиларда ва минерал мойларда яхши эрийди. Суюқланиш температураси 45—65°C, зичлиги 880– 915 кг/м3. П., асосан, депарафинизация усулида кетонлар билан толуол аралашмасидан, мойли нефт дистиллатларини мойсизлантириш ва тозалаш йўли билан, шунингдек, сунъий усулда углерод (И)-оксидни водород билан қайтариб олинади. Изолясион материал сифатида, ёғочни парафинлашда, қоғоз, тўқимачилик, полиграфия, кўн, локбўёқ саноатида, электротехника, тиббиётда қўлланади. Юқори ёғ кислоталари, спиртлар, ювувчи ва сирт фаол моддалар олишда ишлатилади (яна қаранг Тўйинган углеводородлар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |