Параллел (юнонча: параллелос – ёнида борувчи):

1) географияда – Ер юзасида экваторга параллел ўтказилган шартли доира чизиғи. Харита, глобусларда градус тўрининг асосий таркибий қисми. Параллел шарқ билан ғарбни кўрсатади. Экватордан узоқлашган сари Параллел қисқара боради. Бир Параллелда ётган барча нуқталарнинг географик кенглиги бир хил бўлади;

2) астрономияда – осмон сферасининг кичик айланаси; текислиги осмон экватори текислигига параллел бўлади. Осмон сферасининг олам ўқи атрофида кўринма суткалик айланиши натижасида осмон нуқталари (олам қутбларидан ташқари) ўтган йўллардан иборат;

3) геометрияда – қ. Параллел тўғри чизиқлар.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил