Парник (рус.) — усти ойнаванд ромлар ёки шаффоф плёнка билан ёпиладиган иншоот. Асосан, карам, бодринг, помидор, гул кўчатлари етиштирилади. Сабзавотчиликда П.нинг бир ва икки нишабли; чуқур ва ер устки; оф-тоб, биологик ёқилғи ва техника воситалари (сув ҳамда электр) ёрдамида иситиладиган турлари бор. Ўзбекистонда биологик ёқилги билан иситиладиган бир нишабли (20 ромли) чуқур ва юза П. кўп ишлатилади. П. қуриладиган ер иссиқ, шамоллардан тўсилган, олд томони ғарбга қараган бўлиши керак. П. қуриш учун тепа томони 150 см, таг томони 120 см кенгликда, 60—70 см чуқурлиқда хандақ қазилади. Парниклар устига ёпиладиган ромларнинг бўйи ва эни 160 х ЙУ6 см ёки 213 х 107 см бўлиб, улар пишиқ, тез чиримайдиган ёғочдан ясалади. Хандақ че-тига қўйиладиган ёғочлар мис кукунининг 10% эритмасида бўктирилади. Қандай экин экилиши ва фойдаланиш муддатига қараб, П.лар иссиқ, илиқ ва совуқ бўлади. Иссиқ П. 70—80 см чуқур қилиниб, 50—60 см қалинликда янги гўнг солинади ва қишда фойдаланилади. Илиқ П. 50—60 см чуқур қилинади, 30—40 см қалинликда гўнг солинади ва эрта баҳорда фойдаланилади. Совуқ П. 25—30 см чуқур қилиниб, гўнг солинмайди. П.даги биологик ёқилғининг қалинлиги 10—12 см, пикировка қилинадиган П.даги эса 15—18 см, ердан П. ромигача бўлган оралиқ 8—12 см бўлади. Иссиқхона хўжалигининг ривожланиши ва П.ларнинг иқтисодий самараси юқори бўлмагани сабабли ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб кўпроқ шахсий томорқа хўжаликларида ишлатилади.

Рафиқа Ғанихўжаева.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил