Пароход (паро... ва рус. ход — йўл) — буғмашинаси ёки буғ турбинаси ҳара-катлантирадиган ўзиюрар кема. Йўловчи ва юк Пароходлари бор. Буғ машинаси ўрнатилган биринчи ёғоч Пароход 1802-йилда Англияда пайдо бўлди. Россияда буғ машинали биринчи Пароход 1810-йилда қурилган. Петербург билан Кронштадт орасида қатнаган (1915) "Елизавета" Пароходи дунёда биринчи денгиз кемаси ҳисобланган. Ҳозир, асосан, теплоходлардан фойдаланилади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил