Pasterlash
Пастерлаш — суюклик ва озиқовқат маҳсулотларидаги микроорганизмларни турлича давомийликда бир марталик 100° дан паст (одатда, 60—70°) гача қиздириб йўқотиш усули. Л. Пастер таклиф этган. Юқори температурада сифати ўзгармайдиган сут, қаймоқ, мевалар шарбати, желе ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари П. қилинади. П. натижасида спорасиз бактериялар, моғор замбуруғлари ўлади, лекин П.дан ке-йин ҳам баъзи споралар сақланиб ривожланиши мумкин. Уларни йўқотиш учун сутдан сариёғ ва сут консервалари ишлаб чиқаришда лаҳзалик (температура 85—90°да), сир ва бошқа соф сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қисқа муддатли (20—25 мин. давомида 72—76°да), бевосита истеъмол учун сут ишлаб чиқаришда узоқ муддатли (30 мин. давомида 62—65°да) П. усуллари қўлланади. П. махсус аппарат — пасте-ризаторларда бажарилади. Мевалар, сабзавотлар ёки улардан тайёрланган маҳсулотлар зич ёпилган банка ёки шишаларга солинган ҳолда 85—95° да, узум шарбати 73—85° да пастерланади. Натижада маҳсулотлардаги моғор зам-буруғлари ва ачитқи (дрожжи)лар йўқ қилинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |