Павлодар (қозоқча: Павлодар) — Қозог'истоннинг шимоли-шарқидадаги шаҳар (1861-йилдан буён), Павлодар вилоятининг маркази (1938-йилдан буён), йирик темир йўл стасияси, дарё ва ҳаво порти. Аҳолиси 322,305 киши (2012). Шаҳар Қозоғистоннинг жанубий-ғарби ҳисобланадиган Иртиш дарёсининг ўнг ёқасида, денгиз сатҳидан 135 метр баландликда жойлашган. Пойдевори 17 асрнинг охирларида Иртиш дарёсининг яқинидаги колардан туз қазиб олиш учун қаланган.

Павлодар

қозоқча: Павлодар
вилоят маркази
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
52°18′56″Н 76°57′23″Э / 52.31556°Н 76.95639°Э / 52.31556; 76.95639
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Павлодар вилояти
Ҳукумат
 • Аким Бакауов, Болат Зҳумабекович
Асос солинган 1720
Майдон 6,378 км2 (2,463 кв ми)
Расмий тил(лар)и қозоқча
Аҳолиси
 (2014)
353 930[1]
Миллий таркиб руслар — 45,74 %,
қозоқлар — 38,62 %,
украинлар — 6,69 %,
олмонлар — 2,73 %,
татарлар — 2,34 %,
белоруслар — 0,86 %
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 7182[2]
Почта индекс(лар)и 140000 — 140017[3]
Автомобил коди С, 14
Pavlodar xaritada
Pavlodar
Павлодар
Pavlodar xaritada
Pavlodar
Павлодар

Аҳолиси

Ж. Аймаутов вилоят қозоқ мусиқа драма театри

Шаҳар аҳолиси — 331,119 кишига етди. (1-январ 2012-йил), таркибидаги округ ва қишлоқлар билан 342,321 киши[4].

Шаҳарнинг миллий таркиби (1-январ 2010-йил):

Саноати

Павлодарда ишлов берувчи саноат тармоқлари ривожланган. Нефтни қайта ишлаш, алюминий, тракторсозлик, кемасозлик — кема таъмирлаш ва бошқа заводлар бор. Темир-бетон буюмлари комбинатлари, иссиқлик электр маркази (ТЕТС)лари мавжуд, озиқ-овқат ва енгил саноатлари катта аҳамиятга эга. Агросаноат мажмуи ривожланган. Павлодар ёнидан Иртиш — Қарағанда канали ўтган.[5]

Тарих

  • 1720-йили унинг асосида Коряков ҳарбий истеҳкоми (форпост) барпо этилди.
  • 1838-йили Ямишов қамалидан ҳарбий бўлимнинг кўчирилгани учун Коряков стансияси барпо этилди.
  • 1861-йили форпост Павлодар деб номланди да, вилоятлар ташкил этилишига доир Семей вилоятига қарашли Павлодар уэздининг маркази бўлди.
  • 1932-йилгача округ шаҳар маркази бўлди.
  • 1932—1938-йиллари Шарқий Қозог'истон вилоятида туман маркази бўлди.

Кенгаш ҳукуматигача Павлодар асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган, техника билан яхши таъминланмаган кичкина корхоналардан ташкил топган саноат ва савдо маркази бўлдо. Павлодарда бор йўғи 6-та бошланғич мактаб, 1-та жамоат кутубхона ва клуб фаолият юритди.

  • Шаҳарнинг йирик саноат марказига айланишига 1938 йили Павлодар вилоятининг ташкил топиши ва 1953 йили Жанубий Сибир темир йўл магистралининг барпо этилиши катта ҳисса қўшди.

Таълим

Бунда давлат 2 олий ўқув юрти бор:

  • С. Тўрайғиров номли Павлодар давлат университети
  • Повлодар университети фаолият юритади.
  • Шаҳар ва вилоят иқтисодининг кўпчилик соҳаларига ўрта билимли ҳунарли мутаҳасисларни тайёрлаш ишлари билан 17-та касбий-техник мактаб билан 10 колледж шуғулланишади.
  • Умумий билим бетадиган 43-та мактаб бор.
  • 6-та лицей.
  • Мактабгача бир неча болалар боғчаси бор.

Павлодарда

Иртиш дарёсининг кўриниши. Павлодар, май 2009-йил.

Павлодарда:

  • 5-та маданият уйи;
  • 17-та кутубхона (унинг ичида вилоят илмий-техник кутубхона);
  • А. Чехов номли вилоят драма театри;
  • Ж. Аймаутов вилоят қозоқ мусиқа драма театри;
  • И. Байзақов номли фиармония;
  • Б. жирав номли адабиёт музейи;
  • Г.Потанин номли тарихий-давлатнома музейи;
  • И. Ж. Кўпеэв вилоят мечити;
  • 5-та стадион;
  • 6-сузиш боссейни фаолият юритади.

Тиббий маҳкамалари

Тиббий маҳкамаларидан:

  • 13-та касалхона ва диспансер;
  • 4-та шифохона;
  • 3 фелдш.-акушерлик амбулатория бор;
  • 9 фелдшерлик пункт;
  • 23 оилавий-шифокорлик амбулатория бор.

Иқлими

Бу ҳудуднинг қиши узоқ ва қорли совуқ бўлади, ёзи иссиқ ва қуруқ бўлади. Январ ойининг ўртача ҳарорати — 17,8, июлники — 21,2 бўлади.[6].

  • Ҳавонинг йиллик ўтача ҳарорати — 3,4 °C
  • Ҳавонинг тозалиги — 67,5 %
  • Шамолнинг ўртача тезлиги — 3,2 м/с

Манбалар

  1. ↑ Город Павлодар (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-04-16 санасида архивланган) Департамент статистики Павлодарской области
  2. ↑ „Павлодар вилоятининг телефон кодлари“. 2013-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-декабр.
  3. ↑ „Қозоғистоннинг почта индекслари“. 2011-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-декабр.
  4. ↑ Демографиа_2012, 2012-03-17да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-07
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  6. ↑ Климат Павлодара (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-12-12 санасида архивланган) на инфомаркет.кз