Pech
Печ — Венгриянинг жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар. Мечек тоғларининг жанубий этагида. Бараня медесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 161 минг киши (1990-йиллар охири). Транспорт йўллари тугуни. Жанубий Дунантулнинг иқтисодий ва маданий маркази. Машинасозлик (жумладан, электротехника), ёғочсозлик, кимё, кўн-поябзал, шиша-керамика, озиқ-овқат (тамаки, пиво, консерва, шампан винолари ишлаб чиқариш) саноати корхоналари мавжуд. Мусиқа ас-боблари ишлаб чиқарилади. Шаҳар яқинида тошкўмир, уран қазиб олинади. Университет (1367), музейлар, театр бор. Шаҳар римликларнинг Сопиана қишлоғи ўрнида мил. бошларида бунёд этилган. Ўрта асрларга оид меъморий ёдгорликлари, жумладан, собор, жоме масжидлари сақланган. Шаҳар атрофида ши-фобахш булоклар бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |