Peshovar
Пешовар — Покистоннинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар. Бар дарёси (Кобулнинг ирмоғи) бўйида, Ҳайбар довонидан 18 км нарида, Шим.-ғарбий Чегара вилоятининг маъмурий маркази.
| Шаҳар | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Пешовар |
| Аҳоли (2023) | 1 970 042 |
| Зичлиги | ауто киши./км² |
| Миллатлар таркиби |
пуштунлар — асосий панжобликлармуҳажирлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Код ИСО 3166-2 | ПК-КП |
| Харитада | |
| 🧮 Аҳоли | 1,970,042 |
| 📈 Ўсиш | ↗ 2.4% |
| 💰 ЙИМ | ~$9–11 млрд |
Аҳолиси 988 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорт бор. К,.х. (буғдой, маккажўхо-ри, шакарқамиш, тамаки) раёнининг савдосаноат маркази. Тўқимачилик, озиқовқат, метал-лсозлик корхоналари бор. Ҳунармандчиликда нафис шойи, ип газлама, мовут, чарм, металл ва кулолчилик буюмлари ишлаб чикарилади. П. қадимда ва ўрта асрларда Аф-ғонистон, Эрон ва Туркистондан Ҳиндистонга боришда савдо карвонларининг тўхтаб ўтадиган жойи бўлган. П.нинг қад. номи — Пурушапура. И асрда Кушон подшолиги пойтахти. Бо-бурийлар даврида муҳим савдо шаҳри эди. 1849—1947-йилларда шаҳар ин-глизларнинг Британия Ҳиндистони шим.-ғарбидаги таянч пункти. П.да университет (1950), ислом коллежи, илмий тадқиқот институтлари, кутубхоналар, му-зейлар бор. Шаҳарнинг қад. қисми 16 дарвозали девор билан ўралган. Меъморий ёдгорликлардан қалъа (ХВИ аср бошлари), Маҳобатхон масжиди (ХВИИ аср) сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |