Пфизер, Инc. (талаффузи: Файзер; /ˈфаɪзəр/ [1][2], расман "Пфизер" [3][4][5][6] деб талаффуз қилинади) — Американинг дунёдаги энг йирик трансмиллий фармацевтик компаниялардан бири. Компания дунёдаги энг машҳур Липитор (Липримар, Аторвастатин) препаратини ишлаб чиқарган; бу препарат қондаги холестерин даражасини пасайтириш учун ишлатилади, 1997-йилдан 2012-йилгача 125 млрд долларга сотилган[7][8][9]. Бундан ташқари, компания қуйидаги машҳур дориларни сотади: Лйриcс, Дифлуcан, Зитҳромах, Виагра, Сермион варениклин. Пфизер аксиялари 2004-йилда Доw Жонес Индустриал Аверагега киритилган ва 2020-йилда ундан чиқариб ташланган[10] . Унинг бош қароргоҳи Неw Ёркда ва асосий тадқиқот маркази Cоннеcтиcут штатининг Гротон шаҳрида жойлашган.

Пфизер, Инc.
Тури оммавий компания
Тармоғи фармацефтика
Биржа листинги НЙСЕ: ПФЕ
Қачон асос солинган 1849-йил

Тарихи

Пфизер 1849-йилда Брооклйннинг Wиллиамсбург туманида Ҳаррисон авеню ва Бартлетт кўчасида фармацефтик бизнесга асос солган немис аслли америкаликлар, Чарлз Фаисер (Карл Пфизер) ва Чарлз Эрҳардт (Германиянинг Лудwигсбург шаҳридан) шарафига номланган. Улар паразитларга қарши сантонин препаратини ишлаб чиқаришган. Уларнинг маҳсулотлари дарҳол муваффақият қозонди. Компаниянинг тез ўсиши 1880-йилда улар лимон кислотаси ишлаб чиқаришни бошлаганда бошланди. Компания Балтлет кўчаси, Харрисон проспекти, Герри кўчаси ва Флушинг хиёбони кўчалари билан чегарадош ҳудудда лаборатория ва фабрикасини кенгайтириш учун мулк сотиб олди. Бу бинолар ҳалигача ёрдамчи устахона сифатида ишлатилади. Пфизер ўзининг маъмурий штаб-квартирасини Манҳаттан 81-Маиден Лейнда ташкил этди.

CОВИД-19га қарши таблетка

Пфизер компанияси 2021-йил март ойида CОВИД-19га қарши таблетка кўринишидаги препаратни синовдан ўтказди[11].

CОВИД-19га қарши ваксинанинг болалардаги синови

«Пфизер» компанияси 2021-йил март ойидан Германиянинг „БиоНТеч“ компанияси билан бирга 12 ёшгача бўлган болаларда ваксина хавфсизлиги ва самарадорлигини клиник синовдан ўтказишни бошлади. Тадқиқот натижалари 2021-йилнинг иккинчи ярмида тайёр бўлади. Биринчи босқичга 144 нафар бола қамраб олинган. Кейинчалик яна 4500 нафар бола иштироки таъминланади[12].

Манбалар

  1. ↑ Жонес Д., Роач П., Сеттер Ж., Эслинг Ж. Cамбридге Энглиш Проноунcинг Диcтионарй. 18тҳ эд. Cамбридге Университй Пресс, 2011. ИСБН 978-0-521-15253-2.
  2. ↑ Wеллс Ж. C. Лонгман Пронунcиатион Диcтионарй. 3рд эд. Лонгман, 2008. ИСБН 978-1-4058-8118-0.
  3. ↑ Методом практической транскрипсии с элементом транслитерации (передача букви „П“ как „П“).
  4. ↑ Зарегистрировани юридическоэ лицо ООО „Пфайзер Инновации“ и словесний товарний знак „Пфайзер“.
  5. ↑ „ООО «Пфайзер Инновации»“ (ру). РБК (2021-йил 28-июн). Қаралди: 2021-йил 8-июл.
  6. ↑ „Заявка от 26.02.1976 № 75123 («Пфайзер»), государственная регистрация 28.03.1977 за № 58086“. Информационно-поисковая система, база данных «Российские товарные знаки». Федеральный институт промышленной собственности. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
  7. ↑ „Липитор беcомес wорлд'с топ-селлинг друг“ (эн). Cраин Cоммуниcатионс Инc. (2011-йил 28-декабр). 2018-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-апрел.
  8. ↑ „Кей Перформанcе Индиcаторс“ (эн). Пфизер Инc.. Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  9. ↑ „Пфизер и Мйлан намерены продать свои активы и получить разрешение на слияние“ (ру). Фармацевтический вестник (2020-йил 2-ноябр). Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
  10. ↑ „Эххон Мобил, Пфизер ремовед фром Доw Жонес Индустриал Авераге; Салесфорcе, Ҳонейwелл аддед“ (эн). УСА ТОДАЙ (2020-йил 25-август). Қаралди: 2020-йил 25-ноябр.
  11. ↑ „«Пфизер» коронавирусга қарши яна бир вакцинани инсонларда синовдан ўтказишни бошлади“. Бугун.уз. 2021-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 24 март.
  12. ↑ „«Пфизер» вакцинасини болаларда синовдан ўтказиш бошланди“. Бугун.уз. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-03-2021.