Pingvinlar
Пингвинлар (Спҳенисcиформес) -қушларнинг бир туркуми. Сузувчи, шўнғувчи, лекин уча олмайди. 16 турни бирлаштирувчи 6 уруғи мавжуд. Гавдасининг узунлиги 30—120 см, вазни 1–40 кг. Қорни ва кўкраги оқ, орқаси тўқ кўк ёки қора. Тери остидаги қалин ёғ қавати П.ни совуқдан сақлайди. Кўкрак мускуллари яхши ривожланган. Қанотлари тангачасимон патлар билан қопланган куракоёққа айланган. Сузганда ва шўнғиганда улардан эшкак сифатида фойдаланади. Муз ва қор устида секин қадамлаб юради. Пати майин. Антарктида ва Жанубий ярим шарнинг ўрта мин-тақаларида Тапкалган. Балиқ, бошоёкли мол-люскалар, қис-қичбақасимонлар билан озиқланади. Колония бўлиб уя куради. 1 — 2 та тухум қўйиб, нари ва модаси навбатлашиб босади (адели тури 35 кун), кирол П.и нари тухумини (битта) панжасида ушлаб, қорнидаги тери бурма билан ўраб, иситади (65 кун давомида). Гўшти қат-тиқ, мазасиз. Териси ишлатилади. Халқ-аро табиатни муҳофаза қилиш иттифо-қининг Қизил китобига 3 тури киритилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |