Pitti
Питти (Питти) — Флоренсиядаги ба-диий музей. П. палацсосига жойлашган [бинонинг ўрта қисми меъмори Ф. Бру-неллески (?), 1440-йилдан; ХВИИ—ХВИИИ асрларда кенгайтирилган; ҳовли меъмори Б.Амманти, 1558—70-йиллар; плафонлари Петро да Кортона томонидан бажарилган, 1640—47], бино манъерис-тик боғга туташган. 1828-йилдан омма учун очйлган. 1911-йилдан давлат тасар-руфида. П. тўплами асосини Медичилар хонадонига тегишли асарлар ташкил этади. Суратлар галереяси бино хоналарининг катта қисмини эгаллаган. Тўпламда, асосан, ХВ—ХВИИ асрлар италян (Рафаэл, Тициан ва бошқалар), қисман ХВИИ аср фламанд (П.Рубенс, А. ван Дейк ва бошқалар) рассомлик мактаби вакилларининг асарлари жамланган. П.да, шунингдек, замонавий санъат галереяси ва Кумуш буюмлар музейи мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |