Piza
Qiyofa
Пиза — Италиянинг марказий қисмидаги шаҳар, Арно дарёси бўйида. Пиза провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 85,3 минг киши (2001). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Кема қатнайдиган канал оркали Ливорно порти билан боғланган. Машинасозлик, кимё, фармацевтика, ойна-шиша, керамика, тўқимачилик, кўн-поябзал саноати корхоналари мавжуд. Галилей таълим олган университет (1343), Санматтео музейи бор. Ўрта асрларда қурилган меъморий ёдгорликлардан кампанелла („Қулаётган минора“), черковлар сақланган. Туристлар кўп келади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Италия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |