Planetariy
Планетарий (планета — сайёра) илмий-маърифий муассаса бўлиб, унда юлдуз, сайёра, комета ва бошқа осмон жисмлари тасвирланган осмон сфераси модели, сайёралар панорамалари намойиш этилади. Намойишлар астрономия, космонавтика, космологиядан маърузалар билан кечади.
Планетарий (лот. планета — сайёра) — 1) астрономик ҳодисалар (юлдузлар осмонининг кўриниши, осмон сфера-сининг айланиши, Қуёш ва сайёраларнинг кўринма ҳаракати, Ер сунъий йўлдошлари ҳаракати; Қуёш ва Ой тутилишлари ва бошқалар) ни махсус экранда кўрсатувчи аппарат. Экрани ярим шарни эслатувчи гумбаз кўринишида бўлади. Ойлаб ва йиллаб кечадиган ҳодисаларни Планетарийда бир неча дақиқа мобайнида намойиш қилиш мумкин. Биринчи оптик планетарий 1924-йил "Карл Сейс" фирмаси заводида (Германия) яратилган. ХХ аср 70-йилларда "Карл Сейс" халқ корхонаси (ГДР) Планетарийнинг 3 моделини ишлаб чиқарган. Планетарий аппаратлари АҚСҲ (Спитз), Япония (Гото) ва ГФР (Зеисс) ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилади; 2) астрономия, космонавтика ва Ер ҳақидаги фанларга оид тадбирлар ўтказиладиган маданий-маърифий муассаса. Планетарийда астрономия, геодезия, геофизика ва космонавтикага доир маърузаларни ўқиш мумкин. Биринчи П. 1925-йил Мюнхенда қурилган. Тошкентда Планетарий 1963-йил ҳозирги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида қурилган, 2003-йил планетарийнинг янги биноси ишга туширилди.[1]
Илк планетарий 1925-йили Мунхенда очилган. Ҳозир дунёда бир неча минг планетарий мавжуд.
Манбалар
Ҳаволалар
WПД (Wорлдwиде Планетариумс Датабасе) Бутунжаҳон сайёравий ма'лумотлар базаси
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |