Помир — Ўрта Осиёдаги йирик тоғли ўлка. Асосан, Тожикистон (Тоғли Бадахшон мухтор вилояти) ҳудудида, жанубидаги кичик қисми (Ваҳон тизмасининг шарқий қисми) Афғонистон ҳудудида, шарқий қисми эса Хитой ҳудудида жойлашган.

П.нинг шим. чегараси Орқа Олай тизмасининг шим. этагидан, жан.дагиси Панж ва Ваҳондарё, Ваҳон тизмаси ҳамда Тошқўрғон дарёсининг бошланиш қисмидан ўтади. Шарқда Помирга Сариқўл тизмаси (энг баланд жойи 6351 м) ва Қашқар тоғлари киради. Қашқар тоғларининг энг баланд чўққилари — Қўнғир (7579 м), Музтоғота (7555 м), Оқсойбоши (6148 м). Ғарбда П.нинг чегараси Панж дарёси, шим.- ғарбида П.га Пётр И ва Дарвоз тизмалари киради. П. кенглик бўйлаб тахминан 300 км га яқин, меридиан бўйлаб 250 км га чўзилган.

Релефи. П. деярли кенглик ва меридиан бўйлаб чўзилган кўплаб тизмалардан ташкил топган. У Тарим ва Амударё хавзаларини бир-биридан ажратади.

П.нинг шимолий қисмидаги Орқа Олай тизмаси кенглик бўйлаб, ғарбдан Қизилсув ва Муксув дарёларининг қўшилиш қисмидан шарққа, Отчайло чўққисигача чўзилган. Ўртача баландлиги 6000 м, энг баланд жойи 7134 м. Орқа Олай тизмасининг шарқий қисмида Қизиларт довони (баландлиги 4280 м) жойлашган, ундан Ўш—Хоруғ автомобил йўли ўтади.

Орқа Олай тизмасидан жанубида П. орографик жиҳатдан икки қисмга: Ғарбий П. ва Шарқий П.га бўлинади. Ғарбий П. бир қанча кенглик ва жан.-ғарбга чўзилган жуда баланд, бир-биридан чуқур, асосан, дара шаклига эга бўлган дарёлар билан ажралган, алп типли релефга эга бўлган тизмалардан иборат. Тизмалар ён бағирларида (асосан, 4000–4600 м баландликларда) текисланган юзаликларнинг қолдиқлари сақланиб қолган, улар чуқур парчаланган. Ғарбий П.нинг энг баланд тизмалари-га, унинг шим.-ғарбидаги Пётр И (энг баланд жойи 6785 м), Дарвоз (6083 м), Ванж (5584) тизмалари киради. Пётр 1 ва Ванж тизмалари шаркда кенглик бўйлаб чўзилган Фанлар Академияси тизмаси билан туташади. Пётр И ва Фанлар Академияси тизмалари туташган жойда баландлиги 7495 м ли Сомониён чўққиси жойлашган. Ванж ва Фанлар Академияси тизмаларидан жанубида Язғулом (6974 м), Рушон (6080 м), Шуғнон (5704 м), Шохдара (6726 м), Ғарбий П.нинг жан.-ғарбий қисмида деярли меридиан бўйлаб чўзилган Ишкошим тизмалари (6096 м) жойлашган. Ушбу тизмаларнинг нисбий бал. (Панж дарёсининг ўнг ирмоқлари ўзанидан) 2000–3500 м. Ғарбий П. тизмалари ён бағирларининг нисбий баландлиги, тиклиги, нураш жараёнларининг кучлилиги ва кучли зилзилаларнинг тез-тез бўлиб турганлиги натижасида кўплаб сурилмалар ва қулашлар содир бўлишига олиб келган. 1911-йилда тоғ қулаши натижасида Сарез кўли ҳосил бўлган.

Шарқий П. ер юзасининг тузилиши Ғарбий П.никидан фарққилади. П.нинг бу қисмида тоғ тизмалари ясси текислик кўринишдаги кенг водийлар ва баландлиги 3500–4500 м ли ботиқлар (Рангкўл, Шўркўл, Қоракўл ва бошқалар) орқали бирбиридан ажралган. Ботиқлар ва даре водийлари тизмаларнинг нураши натижасида ҳосил бўлган чағир тош, ҳарсанг тош, шағаллар, қад. музликлар қолдирган мореналар билан тўлган. Шар-қий П.да йиллик ёғин миқдори кам бўлганлиги сабабли, эрозион емирилиш кучли эмас. П.нинг бу қисмида доимий музлоқлар ҳам ҳосил бўлган. Шарқий П.да Музқўл (6233 м), Шимолий Аличур (5929 м), Жанубий Аличур (5706 м) ва бошқа тизмалар деярли кенглик бўйлаб чўзилган, уларнинг нисбий баландлиги 1200–1800 м.

Геологик тузилиши. П. тоғлари алп бурмаланиш минтақасига киради. Уларнинг шим. қисми (Орка Олай тизмасининг шим. ён бағри) юқори перм, мезозой ва кайнозой даврига мансуб кристалли сланец, конгломерат, қум-тош, гил, оҳактош ва вулканоген жинслардан ташкил топган. Марказий кис-ми тектоник жиҳатдан синклинал структура бўлиб, палеозой, мезозой (триас, юра ва қуйи бўр) даври чўкин-ди, метаморфл"ашган, чўкиндивулканоген тоғ жинслари билан тўлган. Жанубий Помир антиклинал структура бўлиб, жуда қад. (архей, протерозой) тоғ жинсларидан (сланец, гнейс, мармар ва бошқалар) ташкил топган. Бу антиклинал байкал бурмаланишидан кейин шаклланган, алп бурмаланиш даври инт-рузивлари билан ўзгартирилган. Интру-зивлар П.нинг жан.-ғарбий қисмида ер юзасига чиқиб қолган.

П. янги тектоник қаракатлар натижасида гумбазсимон шаклда 6000– 7000 м га кўтарилган. П. олди ботиғининг ғарбий қисми эса бу ҳаракатлар натижасида чўккан. Неоген ватўртламчи даврларда П.нинг кўтарилиши сиклли хусусиятга эга бўлиб, унда, қад. музликлар ҳосил бўлиши, зилзилаларнинг тез-тез бўлиб туришига олиб келган.

Фойдали қазилмалари. П.нинг фойдали қазилмалари, асосан, кайнозойнинг магматизм ва метаморфизм жа-раёнлари билан боғлиқ. Фойдали казилмалардан тоғ биллури, нодир металлар, симоб, бор, флюорит, исланд шпати, лазурит, сочма олтин, боксит, кумир, туз, минерал ва термал сувлар, қурилиш материаллари топилган.

Иқлими. П. субтропик иқлим минтақасида жойлашган бўлишига қарамасдан, иқлими унинг денгиз сатҳидан баландлиги, релефи, кириб келаётган ҳаво массаларининг бир хил тақсимланмаганлиги билан боғлиқ. Унинг иқлими, айниқса, шарқий қисмида, қурғоқчил, қуёш радиацияси кучли, температуралар амплитудаси сутка ва фасллар давомида катта. П.нинг шим.-ғарбий қисмида жойлашган тизмалар (Пётр И, Фанлар Академияси) ғарбдан келаётган нам ҳаво массаларини тўсиб қолади. П.да баландлик иқлим минтақалари ташкил топган. Ғарбий П.нинг баланд қисмларида йиллик температура 0° га яқин, ҳатто баъзи бир қисмларида манфий, дарё водийларида 15°. Денгиз сатҳидан 2100 м баландликда январнинг ўртача температураси — 7,4°. Июлники Хоруғ шаҳрида 22°, энг юқори температура 40°. Денгиз сатҳидан 4200 м баландликда жойлашган Федченко музлигида энг паст температура —31,4°. Июлнинг ўртача температураси 3,9°, энг юқори температура 15,5°.

Шарқий П.нинг иқлими Ғарбий П.никидан анча фарқ қилади. Йилнинг ўртача температураси унинг ҳамма қисмида манфийдир. Қиш узоқдавом этади, қор қоплами юпқа, кучли шамоллар бўлиб туради. январнинг ўртача температураси 3000 м баландликда —17,8°, энг паст температура —50° га яқин. Ёзи қисқа, ёз кечалари температура кўпинча 0° дан пастга тушади. Июлнинг ўртача температураси 15°дан ошмайди. Шарқий П. баландтоғ чўлининг типик наму-наси ҳисобланади. П. ҳудудига ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келганлиги сабабли, унинг ғарбий ва шим.- ғарбий қисмларида еғин кўп, шарқий қисмида эса кам. Федченко музлиги жойлашган ҳудудда (4000– 5000 м) Фанлар Академияси ва унга ёндош тизмаларнинг ғарбдан келаётган нам ҳаво массаларини тўсиб қолиши оқибатида йиллик ёғин 2230–2500 мм дан ошмайди, ундан шарқроқса жойлашган ҳудудларда ёғин жуда кам (63–73 мм), фақат баланд минтақаларда 1000 мм га етади.

Дарё ва кўллари. Дарёлари, асосан, Амударё, Шарқий П.нинг шарқий қисмидан бошланувчи баъзи дарёлар Ёркенд ва Қашқар дарёлари ҳавзаларига киради. Энг йирик дарёси — Панж. Панжнинг ўнг ирмоқлари: Ғунт, Шохдара, Бартанг, Язғулом, Ванж ва бошқа Шим.ғарбий П.дан Вахш ҳавзасига қарашли Обихингов ва Муксув дарёларининг юқори оқими ўтади. Бир неча дарёлар П.нинг ички ҳавзасига (Қора-жилға, Музкўл) ва Тарим ҳавзасига (Маркансув) мансуб.

П.да келиб чиқиши ҳар хил (тектоник, тўғон, муз) кўллар мавжуд. Булардан йириклари: Қоракўл, Саркўл, Рангкўл, Шўркўл, Зўркўл, Яшилкўл, Сарез, Шадах ва бошқа

Музликлари. П. ҳозирги замон музликлари кенг тарқалган ҳудуд ҳисобланади. Уларнинг сони 7100 дан зиёд, май-дони эса 8400 км² бўлиб, П.нинг 11% ҳудудини эгаллаган. П.да бир неча йирик музлик марказлари бўлиб, улар Фанлар Академияси, Орқа Олай, Рушон, Шимолий Аличур, Язғулом, Пётр И, Дарвоз, Зулумарт тизмаларида жойлашган. П.да қор чегараси шим.-ғарбда 4400 м дан, жан.-шарқда 5200–5250 м дан ўтади. Ғар-бий П.да водий музликлари кенг тарқалган. Йирик водий музликлари: Федченко (уз. 77,4 км, майдони 907 км², Фанлар Академияси тизмасида), Шим.ғарбий П.да — Грумм-Гржимайло (37 км, 143 км²), Язғулом тизмасида — Фортамбек (19 км, 74,5 км²), Орқа Олай тизмасида — География жамияти (24 км, 64,4 км²), Нура (13,9 км, 84,5 км²). Фанлар Академияси тизмаси ва бларда музликларнинг қалинлиги 1000 м га етади (Федченко музлиги). П.да вақтвақги билан жуда тез ҳаракат кдлувчи (бир суткада 100 м гача) музликлар (мае. Айиқ музлиги) Ванж дарёсининг юқори оқимида мавжуд. Шарқий П.да музлик кам, уларнинг узунлиги, майдони катта эмас. П.да музликларнинг бир неча тури (водий, дарахцимон, туркистон, осилган, ён бағир, текис сувайиргич, карр, сирк) таркиб топган. Тўртламчи даврда П. бир неча марта музлик билан крпланган.

Тупроқ-ўсимлик қоплами. П.да баландлик тупроқ-ўсимлик минтақалари шаклланган. Баландлик минтақалари Ғарбий ва Шарқий П.да турлича. Ғарбий П.да дарахт ўсимликлари кам. Тошлоқ ён багирларда ва морена тепаликларида сийрак арча бутазорлари учрайди. Дарё қайирларида терак, оқ қайин, тол, наъма-так сингари дарахт ва буталар усади. Дарё водийлари чўл, асосан, шувоқ ўсимликлари билан қопланган. Ён бағирларда сий-рак чала-чўл тоғли ксерофит ва тоғ дашт ўсимликлари тарқалган. Ғарбий П.нинг шим. қисмидаги баландтоғ минтақаси тоғ ўтлокдари ва ўтлоқ-дашт ўсимликлари билан банд. Бу ерларда асосан, тўнғизсирт ҳукмронлик қилади, жан.роқда эса криофил (совуққа чидамли) паст бўйли ва чала буталар, баъзи жойларда алп паст бўйли ўсимликлар ўсади.

П.нинг шим.-ғарбида 1100 м дан 2400–2800 м гача бўлган баландликлар оралиғида, тоғ-ўрмон жигарранг тупроқларда заранг ва ёнғоқзорлар учрайди. Жанубий ён бағирларида арчазор, бодом-зорлар, олма, шунингдек, буталар, ме-зофил бошокдошлар ва бошқа ўсимликлар ўсади. Субалп минтақасида (2800 м дан 3000–3200 м гача) тоғ-ўтлоқ, кулранг, жигарранг ва қорамтир тупроқларда бо-шокли ўтлокдар тарқалган. Шарқий П. иқлимининг континенталлашганлиги сабабли, тупроқ ва ўсимлик қоплами шунга мое равишда ўзгаради. Бу жойларда баландтоғ чўли ва баландтоғ тошлоқ ландшафтлари ҳукмрон, дарахт ўсимликлари йўқ. 3500–4200 м баландликларда терескен, намгарчилик кўпроқжойларда шувоқли чўллар ва сийрак ўтли баланд-тоғ-дашт ландшафтларида бетага, чалов ва бошқа ўсимликлар ўсади. Тошлоқ жойларда ёстиқсимон ксерофитлар тарқалган. Юқорироқда криофил паст бўйли ёстиқсимон ўсимликлардан остролобки, акан-толимона ва бошқаларлар ўсади. Шарқий П.да баландчўл сарғиш тупроклар тарқалган. Бу тупроклар орасида кам чириндили (0,6%) чўл-тақир тупроклар учрайди. Булардан ташқари, шўрхоклар ҳамда ске-летли тупроклар ҳам бор. Намгарчилик мўлроқ жойларда бошокли ўсимликлар ва шувоклар остида чириндига бойроқ (1—2%) баландтоғ чўл-дашт қўнғир тупроклар тарқалган. Ғарбий П.даги суғориладиган ерларда ток, ўрик, олма, нок, ёнғоқ, тут ўстирилади.

Ҳайвонот дунёси. П., айниқса, Шарқий П. нисбатан ҳайвонот оламига бой эмас. Ғарбий П.да қобон, ўрмон соня-си, ўрмон сичқони, сувсар, силовсин, чўл сичқонлари, жайра, тоғ эчкиси, Ўрта Осиё тоғ тулкиси, айиқ, тибет бўриси, чиябўри ва бошқа ҳайвонлар, Шар-қий П.да эса арҳар, узун думли суғур, қизил пишчуха, помир қуёни ва бошқаларлар яшайди. Қушлардан тибет улари, Тибет сувбулдуруғи, тибет қарғаси, қор грифи, тоғ ёки ҳинд ғози, дараларда какликлар ва каптарлар учрайди. Суд-ралиб юрувчилардан кўлбор илон ва калтакесаклар яшайди.

П. қазилма бойликлардан ташқари, гидроэнергия ва яйлов ресурсларига бой. Ғарбий П.да денгиз сатҳидан 3500 м баландликларгача арпа экилади. П.да алпинизм ривожланган.

П. хўжалиги ҳақида Тоғли Бадахшон мухтор вилояти мақоласига қ.

Адабиёт

  • Баратов П., Маматқулов М., Рафиқов А., Ўрта Осиё табиий географияси, Т., 2002; Гвоздецкий Н. А., Памир, М., 1968; Забиров Р. Д., Оледенение Памира, М., 1955.

Мурод Маматқулов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил