Portugaliya
Португалия Республикаси Репúблиcа Португуэса
| |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
| Мадҳия: А Португуэса | |
|
| |
| Пойтахт | Лиссабон |
| Расмий тил(лар) | Португал тили |
| Ҳукумат | Парламентлар Республика |
| Анибал Кавако Силва | |
| Педро Пассос Cоэлҳо | |
| Йилда ташкил этилган (868) | |
| Майдон | |
• Бутун |
92,391 км2 (110-ўрин) |
• Сув (%) |
0.5 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
10,566,212 (75-ўрин) |
| • Зичлик | 114/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$196,300 мил. (41-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$18,578 |
| Пул бирлиги | Евро (ЭУР) |
| Вақт минтақаси | УТC+0 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+1 |
| Қисқартма | ПО |
| Телефон префикси | 351 |
| Интернет домени | .пт |
|
| |
Португалия (португалча: Португал), Португалия Республикаси (португалча: Репúблиcа Португуэса) — Европанинг жанубий -ғарбида, Пиреней ярим оролида жойлашган давлат. Атлантика океанидаги Азор ороллари ва Мадейра архипелагини ўз ичига олади. Майдони — 92,3 минг км². Аҳолиси — 10,53 млн. киши (2012). Пойтахти — Лиссабон шаҳр. Маъмурий жиҳатдан 2 мухтор вилоят, 22 округ (дистрито)ра бўлинган, шундан 18 таси материкда жойлашган бўлиб, 11 тарихий вилоятга бирлашган.
Давлат тузуми
Португалия — республика. Амалдаги конституцияси 1976-йил 25-апрелда кучга кирган, унга 1982 ва 1989-йилларда ўзгартиришлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (1996-йилдан Жорже Сампайю), у умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йилга ва купи билан икки муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Республика мажлиси (бир пала-тали парламент), ижрочи ҳокимиятни Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.
Табиати
Атлантика океани соҳиллари паеттекислик, қумли, кам парчаланган. Шимолида Месета ясси тоғлигининг чекка қисмлари жойлашган. Эш-трела тоғи — мамлакатнинг энг баланд нуқтаси (1991 м). Ғарбида тоғлар денгиз бўйи пасттекислигига тик тушади. Тежу дарёси жанубида Португалия паст-текислиги бор. Энг чекка жан.ни Сер-ра-даалгарви паст тоғлари эгаллаган. Волфрам, қалай, мис, темир, қўрғошин, уран рудалари, кумир, каолин, берилл, мармар, олтин, кумуш конлари топилган. Иқлими — субтропик. Ўрта денгизга хос. Январнинг ўртача температураси соҳилда 10°, ички ҳудудларда 8° гача, июлники — соҳилда 20° ва ички ҳудудларда 27°. Ёғингарчилик соҳилда йилига 1000 мм, тоғларда 2000 мм. Дору (Дуэро), Тежу ва Гвадиана дарёларида кема қатнайди. Шимолида тоғ-ўрмон подзол, марказий ва жанубий ҳудудларда қўнғир ва жигарранг, даре во-дийларида аллювиал тупроклар. Соҳилда ботқоқ ерлар, шўрхок тупроклар кўп. Мамлакат жанубий ўсимликлари Ўрта денгиз атрофига хос, тоғлар маквис чакалакзорлари билан қопланган, шимолидаги тоғларда тош эман ва пўкак эман, каштан, соҳилда қарағайзорлар учрайди. Тоғлардаги каттагина майдонлар ўтлоқ. Ҳайвонот дунёси бўри, тулки, сувсар, генетта, типратикан, ёввойи қуён ва ҳоказолардан иборат. Кемирувчилар, кўршапалаклар, ҳар хил парранда кўп. Жереш ва Риа Формоза миллий боғлари, бир неча қўриқхоналар бор.
Аҳолисининг 99% — португаллар; испанлар ва бошқаларлар ҳам яшайди. Расмий тиллар — португал ва мирандес тиллари. Шаҳар аҳолиси 35% га яқин. Диндорлари — католиклар. Йирик шаҳарлари: Лиссабон, Порту, Амадора.
Тарихи
П. ҳудудида палеолит даврида манзилгохлар бўлган. Милоддан аввалги 4—ИИИ асрлардан бу ерда лузитанлар яшаган. Милоддан аввалги И аср охирида Қад. Рим ихтиёрига утиб, унинг Лузитания вилояти бўлиб қолди. Милодий В аср 1ярмидан свевлар, ВИ аср 2яр-мидан вестготлар ҳукмронлик қилди. 713—18 йилларда П. ҳудудини араблар ва барбар (мавр)лар босиб олиб, Араб халифалиги таркибига қушди. Озодлик кураши (Реконкиста) натижасида мамлакат 1249—50 йилларда араблар истиб-додидан бутунлай қутулди, португал миллати таркиб топди, Португалия давлати вужудга келди. П.нинг географик ўрни қулай бўлганлиги туфайли савдосотиқ ва ҳунармандчилик ривожланди, шаҳарлар тез усди. Қироллик ҳокимияти кучайиб, узга мамлакатларни босиб ола бошлади. Африка ва Осиёдаги бир қанча ҳудудларни мустамлакага айлантирди. 1500-йилдан Бразилияни эгаллашга киришди. ХВИ асрнинг 1ярми П. империяси равнақ топган давр бўлди. Аммо жуда катта бойликни қўлга киритиб олган маранлар (христианликни қабул қилган яҳудийлар)нинг чет элларга кетиб қолиши сабабли П. иқтисодиёти тушкунликка учрай бошлади. 1581—1640-йилларда П. Испания ҳукмронлигида бўлди. ХВИИИ аср бошида П. иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Англияга бутунлай карам бўлиб қолди. 1750-йилдан мамлакатда „маърифий абсолютизм“ руҳидаги ислоҳотлар туфайли бир мунча иқтисодий ва сиёсий жонланиш бошланган булса ҳам, 1777-йилдан кей-ин бу ислохртлар бекор қилинди. 1807-йилда Наполеон 1 қўшинлари П.ни босиб олди. 1811-йилда франсуз босқинчилари ҳайдаб чиқарилди, бироқ мамлакат 1820-йилгача инглиз босқинчилари зулми остида қолди. 1820-йил П. инқило-бидан сўнг ислоҳотлар утказилди. 1821-йил таъсис кортеслари қабул қилган либерал конституция заминдорларнинг имтиёзлари ва инквизицияни бекор қилди. Саноат корхоналари, жумладан, тўқимачилик фабикалари барпо этилди, 1853-йилдат.й. ишга туширилди. Аммо П. ХХ аср бошларида ҳам қолоқ мамлакатлигича қолаверди.
1926-йил 28-майда ҳокимиятни фашистлар эгаллади. 1911-йил конституцияси бекор қилинди, парламент тарқатиб юборилди. 1932-йил давлат тўнтариши бўлиб, А. ди Оливейра Салазар бутун ҳокимиятни кўлга олди. 1933-йил „янги давлат“ конституцияси жорий қили-ниб, унда фашистик диктатура крнунлаштирилди. Барча мухолифат партиялар фаолияти ман қилинди. Мустамлакаларда ҳам сиёсий зулм кучайтирилди. Иккинчи жаҳон урушида П. бетараф турди. Урушдан кейин мамлакатда демокра-тик ҳаракат кучайди. Мустамлакаларда озодлик ҳаракати авж олди. Мустамла-качилик уруши П. иқтисодиётини жуда заифлаштириб қуйди. Мамлакатда, ҳатто армия сафида ҳам норозилик кай-фияти таркалди. 1974-йил 25-апрелда фашизм диктатураси барҳам топди ва ҳокимият генерал ди Спинола бошлиқ Миллий нажот кенгаши қўлига ўтди. Сиёсий фаолиятга бирмунча эркинлик берилди. Гвинея-Бисау, Мозамбик, Яшил Бурун ороллари (ҳозирги Кот-д’Ивуар), Сан-Томе ва Принсипи ороллари ва Ан-голага мустақиллик берилди. 1976-йил қабул қилинган конституция фуқароларнинг ижтимоий ва демократик ҳуқукларини кафолатлади. Аммо мамлакат ҳукуматлари тез-тез ўзгариши сиёсий беқарорликдан дарак берарди. 1982-йил ноябрда конституцияга киритилган ўзгартишлар ҳокимият вазифаларини оқилона тақсимлаш орқали мамлакатдаги сиёсий ҳолатни баркарорлаштирди. Португалия — 1955-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 16-январда тан олди ва 1992-йил 13-августда дипломатия муносабатлари ўрнатди. Миллий байрами — 10-июн — Португалия куни (1580).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Халқ монархиячи партияси, 1974-йил тузилган; Халқ партияси, 1995-йил ташкил этилган; Португалия коммунистик партияси, 1921-йил асос солинган; Социал-демократик партия, 1974-йил тузилган; Социалистик партия, 1973-йил асос солинган. Португал меҳнаткашлари умумий конфедерацияси— Миллий интерсиндикал, 1970-йил ташкил этилган. Португалия меҳнаткашлари умумий итти-фоқи, 1979-йил тузилган, Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерацияси таркибига киради.
Хўжалиги ва Саноати
Португалия — индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши — 30%, қишлоқ хўжалиги улуши — 6% атрофида.
ХХ аср охирларида саноатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 33% ишлади ва ялпи миллий маҳсулотнинг 40% дан кўпроғини ишлаб чиқарди. Темир, волфрам, мис, уран, қалай рудалари, кумир, олтин, кумуш қазиб чиқарилади, денгиз сувидан туз ажра-тиб олинади. Майда металлургия корхоналарида ва Лиссабон яқинидаги Сейшал шаҳридаги заводда металл эритилади. Саноат ишлаб чиқариш қийматининг салкам 30% машинасозлик ва металл ишлаш корхоналари улушига тўғри келади. Кемасозлик, автомобил йиғув, велосипед, мотоцикл, моторлар, айрим турдаги станоклар, рўзғор машиналари, электротехника ва радиоэлектроника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ривожланган. Кимё ва нефт кимёси корхоналарида олтингугурт кислотаси, минерал ўғит, синтетик тола ва пластмасса ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик (ип ва жун газлама тўқиш), тикувчилик, озиқ,-овқат (зайтун ёғи, балиқ консервалари, вино ишлаб чиқариш) саноати азалдан экспорт учун ишлайди. Семент, чинни, ойна ва сопол ишлаб чиқариш корхоналари бор. Йилига ўртача 30 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади (асосан, ГЕСларда). Асосий саноат марказлари: Лиссабон, Порту, Сетубал, Баррейру, Брага.
Қишлоқ хўжалигининг асосини дех.қончилик ташкил этади. П. ҳудудининг 50% ишланади, шундан 30% ҳайдаладиган ерлар. 10% боғ ва ток-зор, ситрусзор, зайтунзорлар. Асосий озиқовқат экинлари: буғдой, макка-жўхори, жавдар, арпа, июли, картошка. Оролларда банан, ананас, шакарқамиш етиштирилади. Чорвачилигида қорамол, чўчқа, қўй, от боқилади. Соҳилда балиқ овланади. Қишлоқ хўжалиги аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қопламайди. Транс п ортининг асосий тури — денгиз кема қатнови. Денгиз савдо фло-тинингтоннажи 1,1 млн. т дедвейт. Транспорт йўли узунлиги — 3,6 минг км, автомобил йўллари узунлиги — 70,1 минг км. Лиссабонда 1960-йилдан метрополитен ишлайди. Лиссабон ва Азор ороллари (Сантамария)да халқаро аэропорт бор. Асосий денгиз портлари — Лиссабон, Порту.
Ташқи савдоси
Португалия четга минерал хом ашё, тўқимачилик ва тикувчилик буюмлари, вино, мева, пўкак, қоғоз, озиқовқат маҳсулотлари, машина-ускуналар чиқаради. Четдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашё ва ёқилғи (асосан, нефт ва нефт маҳсулотлари), машина ва ускуналар, кимёвий маҳсулотлар келтиради. Буюк Британия, Германия, Франсия, Италия, АҚСҲ билан савдо қилади. Пул бирлиги — эскудо.
Тиббий хизмати
Давлатга карашли касалхоналар билан бирга хусусий шифохоналар ҳам бор. 3 университетнинг тиббиёт факултетларида врачлар тайёрланади. Курор-тлари орасида балнеология сиҳатгоқлари кўп.
Маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари
7 ёшдан 13 ёшгача ўқиш мажбурий ва бепул. Бошланғич мактаби 7 йиллик бўлиб, у 4 йиллик бошланғич ва 3 йиллик қўшимча курсдан иборат. 4 йиллик бошланғич мактаб негизига таянган лицейлар ва шунга ўхшаш бошқа ўқув юртлари ўрта маълумот беради. Ҳунар-техника таълими берувчи турли ўқув юртларида ўқиш муддати 1 йилдан 5 йилгача. 8 университет, олий поғона коллежлари, ҳарбий ва денгиз мактаблари олий маълумот беради. Ко-имбрадаги университет (1290-йил асос солинган, хузурида 5 институт бор), Лиссабон университети (1290-йил асос солинган, 1911-йил қайта тикланган, хузурида 8 институт бор), Лиссабондаги техника университети (1931-йил асос солинган), Порту шаҳридаги университет (1911-йил асос солинган) уларнинг энг йирикларидир. Португалияда Лиссабон илм-фан ака-демияси (1779), Миллий санъат академияси (1932), 25 илмий тадқиқот институти, кўпгина филиалларга эга бўлган Табиий фанлар бўйича тадқиқот кенгаши (1936-йил Лиссабонда ташкил этилган), тиббиёт, физика фанлари, техника масалаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи тадқиқот марказлари бор. педагогика, тарих, география, археология, санъацҳунослик, тил ва адабиёт арбобларини бйрлаштирувчи 48 илмий жамият мавжуд. Йи-рик кутубхоналари: Фанлар академия-сининг кутубхонаси (1779), Лиссабондаги Миллий кутубхона (1796), Коим-бра университети кутубхонаси ва бошқа Йирик музейлари: Миллий қад. санъат музейи, Миллий замонавий санъат музейи, Халқ санъати музейи, Денгиз орти ҳудудлари этнографияси музейи, Археология, Безак санъати, Ҳарбий му-зейлар (ҳаммаси Лиссабонда), Коимб-радаги табиат тарихи музейи ва бошқа
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекурса гуви
Португалияда кўпгина газета ва журналлар нашр этилади, энг муҳимлари: „Диа“ („Кун“, кундалик газета, 1975-йилдан); „Диариуда Република“ („Республика газетаси“, кундалик газета, 1820-йилдан), „Диариу нотисиаш“ („Янгиликлар газетаси“, кундалик газета, 1864-йилдан), „Диариу популар“ („Халқ газетаси“, кундалик кечки газета, 1942-йилдан), „Алаванка“ („Пишанг“, ойлик журнал), „Капитал“ („Пойтахт“, кундалик кечки газета, 1968-йилдан), „Публику“ („Жамоатчилик“, кундалик газета, 1990-йилдан), „Эшпресу“ („Экспресс“, ҳафтанома, 1974-йилдан). Луза ахборот агентлиги 1987-йилда илгариги икки агентлик: Нотисиаш ди Португал ва Ажен-сиа Нотисиоза Офисиал Португеза — АНОПнинг қўшилиши йўли билан тузилган. Португалия радиоэшиттириш давлат компа-нияси 1975-йил тузилган. Португалия телевидениеси, аксиядорлик телекомпанияси, 1956-йил ташкил этилган.
Адабиёти
Адабиётига бой португал фолклори асос бўлган, унинг ХИ асрга оид намуналари бизгача етиб келган. 13—ХВ асрларга мансуб рицарлик лирикаси намуналари илк адабий ёдгорликлардир. ХВ аср бошларидан тарихий хроникалар яратилди, уларда тарихий вокеалар афсона ва ривоятлар билан қўшиб тасвирланди. ХВ аср охирларидан Уйғониш даври адабиёти майдонга чиқа бошлади. ХВИ аср ўрталаридаги иқтисодий ва сиёсий танглик оқиба-тида адабиёт ҳам инқирозга юз тутди. ХВИИИ аср ўрталаридан адабиётга маърифат-парварлик ғоялари кириб келди. ХИХ асрнинг 30-йилларида романтизм ривож топди. 50—60 йилларда эса замонавий мавзуларга эътибор кучайди. А. ди Кентал (1842—91) шеърияти, Ж. Динише (1839-71), Ж. М. Эсади Кейруш (1843-1900) романлари, А.Эниш (1848—1901) песалари воқеа ва ҳодисаларни ҳаққоний акс эттирди. ХХ аср П. адабиётида декадентлик тамойиллари ҳукмрон бўлди. 1926-йил фашизм диктатураси ўрна-тилиши умидсизлик кайфиятини кучай-тирди. 1974-йил бу диктатура барҳам топ-гач, эркин адабиётнинг вужудга келишига имкон яратилди. Илғор адиблар янги, демократик маданият барпо этишда фаол катнаша бошладилар.
Меъморлиги
Португалия худудида милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 1ярмидан доирасимон ре-жали уйлардан иборат истеҳкомли ман-зилгоқлар сақланган. Римликлардан Эвордаги Диана ибодатхонаси ҳаро-балари (милоддан аввалги 3—ИИ асрлар), вестготлардан 3 нефпн базилика типидаги муҳ-ташам қирол саройлари (ВИИ аср), араб маданиятидан гувалак турар жойлар қолган. 12—ХИВ асрларда кўпдан-кўп шаҳар соборлари ва монастир мажмуалари роман ва готика услубида (Лиссабон, Брага, Визеу, Эворада) қурилган. Тугаб бораётган романтизм миллий безак услуби — „мануэлино“ учун асос бўлди. Испанлар ҳукмронлиги даври (1581—1640)да қурилиш инқирозга учради. ХВИИ аср охири — ХВИИИ асрда шаҳарсозлик ривожланди, меъморликда барокко ва рококо устун бўлди (Лиссабон яқинидаги Келуш саройи, 1747—52, меъмор М. В. ди Оливейра), ХИХ асрда классицизм ривожланди. ХХ аср меъморлигида энг янги қурилиш материаллари ва конструксияларидан фойдаланилди. Лиссабон ва Порту шаҳарлари реконструксия қилиниб, иморатларда қуёшни тўсувчи қурилмалар қўлланди.
Тасвирий санъати
Палеолит давридан қоя расмлари (Сантягу-ду-Эшкорал), неолит давридан долменлар, сопол идишлар сақланган. 13— ХВ асрларда готика услубидаги ҳайкалтарошлик ривожланди. 15—ХВИ асрлар П. рассомлиги нидерланд санъати таъсирида тарақ-қий этди. 17—ХВИИИ асрлар санъатида барокко усули маҳобатли ҳайкалтарошлиқса намоён бўлди (Ж. Машаду ди Каштру, А. Феррейра ижоди), 18—ХИХ аср бошларидаги рассомликда сўнгги италян барокко санъати анъаналари классицизмнинг академик талқини билан алмашди. ХХ асрнинг 50-йилларида нео-реалистлар оқими майдонга кедди (Ж. Памар ва бошқа ижоди), бу оқим вакиллари миллий тарих ва халқ ҳаётига мурожаат этдилар. Фашист диктатураси ағдариб ташлангач, кўпгина рассомлар демократик ўзгаришларга ҳисса қўшиш иштиёқида ижод қила бошлади. Халқ ижодида ёғоч ўймакорлиги, гулдор сопол ва турли ба-диий буюмлар тайёрлаш, тўқимачилик, тўр тўқиш ривож топган. Мусиқаси испан мусиқа маданияти билан муштарак хусусиятларга эга. Қўшиқ ва қўшиқ-рақс жанрлари кўпроқ ривожланган. Мехнат ва маросим қўшикдаридан энг кўп тарқалгани — фаду (гитара жўрлигида куйланади), энг оммавий рақс — вира. Гитара, гайта (волинка), забумба (катта силиндрсимон барабан), тамбур (кичик барабан), пандейру ва адуфи (дойра ва тўртбурчак шаклидаги дойра) каби мусика асбоблари бор. Профессионал му-сиқа ҳам ўз анъаналарига эга. Италян опера санъатининг таъсири катта. Илк йирик композитор М. Португал (1762— 1830) 50 дан ортиқ опера ёзган. „Сан-Карлуш“ опера театри (1793) ва Миллий консерватория (1835, иккаласи ҳам Лиссабонда), Мусиқа академияси (Ко-имбра), Муниципал консерватория (Порту), 4 симфоник оркестр, хор ка-пелласи, бир неча мусика жамияти бор.
Театри
ХИИ асрда содда театр томошалари кўрсатилган. ХВ аср охирларида миллий театр шаклланди, унга драматург, актёр ва композитор Ж. Висенте асос солди. ХВИ аср охирида Лиссабонда дунёвий театрлар пайдо бўлди. ХВИИ аср католик реаксия кучайиши театрни таназ-зулга учратди. ХВИИИ асрда маърифатпарварлик ғоялари театрга самарали таъсир қилди. ХИХ аср 20—30-йилларида миллий театр ривожлана бошлади. Лиссабонда драматик санъат консерваторияси, миллий театр ташкил топди (1846). ХХ аср бошларида театр турли модерни-стик окимлар таъсирида бўлди. Лиссабонда қиролича Мария миллий театри, Миллий халқ театри, Бадиий театр бор. Жаҳон мум-тоз ёзувчилари асарлари ва миллий замонавий драматурглар (К. Феррейра, А. Редол) песалари саҳналаштирилган. Етакчи актёрлари: А. Абраншис, Л. Симоинш, С. Диниж, М. Лаланди ва бошқа
Киноси
1896-йилдан айрим кино-филмлар суратга олина бошлади. 1909-йил „Португалия-филм“ фирмаси ташкил қилинди. 20-йилларда машҳур португал режиссёрлари — А. ди Барруш („Денгиз қизи Мария“ бадиий филми, 1930), М. ди Оливейра („Дору, дарёдаги оғир меҳнат“, 1931, „Тентак Аника“, 1942, ҳужжатли филмлари) фа-олияти бошланди. 60-йиллар охиридан демократик йўналиш қарор топди. „Онт“ (режиссёр А. ди Маседу), „Дўстларим“ (режиссёрда Куня Телиш), „Бенилде“ (1974), „Жувонмарг бўлган севги“ (1981 — иккаласининг режиссёр Оливейра), „Нозик таомил“ (1976, режиссёр С. Сантос) филмлари яратилди. Фигейрада-Фош шаҳрида халқаро кинофестиваллар утка-зил ади.
Ўзбекистон — Португалия муносабатлари
Португалия (португалча: Португал), тўлиқ расмий номи Португалия Республикаси (португалча: Репúблиcа Португуэса) — континентал Европадаги энг ғарбий давлат. Пойтахти — Лиссабон шаҳри. БМТ аъзоси.
Манбалар
- Травел анд Тоурисм оффиcе wебсите
- Превисãо до Темпо[сайт ишламайди] — Wеатҳер фореcаст фор Португал
Ҳудудий бўлиниши
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |