Пост - христиан динидаги рўза. Христианлик та’лимотига кўра рўза деб, ма’лум бир вақтда ма’лум бир озуқалардан ўзини тийишга, я’ни гўштли, сутли, тухумли таомлардан парҳез қилмоққа айтилади. Христианликда рўза бир кунлик ва узоқ муддатли бўлади. Узоқ муддатли рўза фақатгина православлик йўналиши тарафдорлари томонидан тутилади. Католиклар Узоқ муддатли рўза тутмайдилар. Протестантизм йўналишларида (англикан черкови бунданг мустасно) эса, рўза мажбурий ибодат ҳисобланмайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 318.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.