Potomac
Потомак (инглизча: Потомаc Ривер) - АҚШ шарқидаги Атлантика океанининг Чесапик қо'лтиг'ига қуйиладиган дарё.
| Потомак | |
|---|---|
| Потомаc Ривер | |
Дарё бо'йидаги Жефферсон мемориали | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 590 |
| Ҳавзаси | 38 100 |
| Сув сарфи | 306 м³/с |
| Жойлашуви | |
Потомак дарёси ҳавзаси | |
| Давлат | |
Жанубий Потомак дарёси билан узунлиги 590 км, эстуарий билан бирга 780 км [1] .
Ҳавзанинг майдони тахминан 38,1 минг км²ни ташкил этади - бу параметрга ко'ра, Потомак АҚШнинг Атлантика дарёлари орасида то'ртинчи, мамлакатнинг барча дарёлари орасида 21-о'ринни эгаллайди. О'ртача йиллик сув сарфи — 306 м³/с.[3475 кундан бери манба кўрсатилмади]
АҚШнинг пойтахти Вашингтон Потомакнинг шимолий қирг'ог'ида жойлашган.
География
Дарё Мериленд штатидаги Кимберландда Жанубий ва Шимолий Потомак дарёларининг қо'шилишидан ҳосил бо'лади. Шимолий дарё Г'арбий Виржинияда Фаирфах Стоне деб аталадиган жойдан бошланади ва шимоли-шарққа қараб оқади. Жанубий дарё Виржиния штатидаги Хайтаун қишлог'идан бошланади ва шунингдек, шимоли-шарққа қараб оқади. Уларнинг қо'шилишидан кейин Потомак жануби-шарққа бурилиб, Атлантика океанининг Чесапик қо'лтиг'ига қуйилади. Дарё Виржиния ва Мериленд штатлари чегараларидан о'тади. Потомакда Буюк шаршарадан (Вашингтондан 22 км нарида) қуйилишигача кемалар ҳаракатланади.
Тарих
"Потомак" номи дарёнинг жанубий қирг'ог'ида яшовчи ҳинду қабилаларидан бирининг Алгонкин қабиласидан келиб чиққан; "Потомак" (ёки инглизларнинг биринчи ко'чманчилари ёзганидек "Патаwомеке") со'зи "савдо жойи" ёки "о'лпон олиб келинадиган жой" деган ма'нони англатади, деб ишонилади. Бироқ ҳиндуларнинг о'злари дарёни "г'озлар дарёси" деган ма'нони англатувчи "Cоҳонгароотон" деб аташган. [2]
Европаликлардан биринчи бо'либ 1570 йил атрофида испанлар бу ерда бо'лганлар. 1608 йилда дарё капитан Жон Смит томонидан тасвирланган ва харитада тушурилган. Кейин Виржиниядан савдогарлар бу ерга жойлашишни бошладилар. Мериленд (1634) ташкил топгандан со'нг, дарё колониянинг асосий транспорт артериясига айланди.
Фуқаролар уруши даврида дарё Жанубий Конфедерациянинг шимолий-шарқий чегараси бо'лган. Жануб генерали Роберт Ли Потомакни икки марта кесиб о'тиб, шимолга бостириб кирдиган.
Диққатга сазовор жойлар

Потомак қирг'ог'ида, Қо'шма Штатлар пойтахтидан ташқари, Вернон тог'ини ҳам о'з ичига олган мамлакат тарихига оид ко'плаб ёдгорликлар мавжуд.
Изоҳлар (таҳрирлаш)
- ↑ Потомаc ин тҳе Греат Совиэт Энcйcлопедиа, 1969–1978 (Руссиан)
- ↑ „Индиан Моундс оф Лоудоун Cоунтй“ (эн). 2012-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 13-декабр.
Ҳаволалар
- „Интерстате Cоммиссион он тҳе Потомаc Ривер Басин (ИCПРБ)“. www.потомаcривер.орг. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
- „Потомаc Cонсерванcй“. www.потомаc.орг. 1996-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
- „Потомаc Ҳеритаге Натионал Сcениc Траил“. www.нпс.гов. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
- Потомак дарёси эгаси
- „Потомаc Wатершед Партнершип“. 2002-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
- Потомак сув ҳавзаси давра суҳбати
- „Принcе Wиллиам Cонсерватион Аллианcе“. www.пwcонсерве.орг. 2005-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
- „Стеwардс оф тҳе Потомаc Ҳигҳландс“. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
- „Wест Виргиниа Дивисион оф Натурал Ресоурcес“. 2016-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-январ.