Пойкенд, Пойканд — қад. карвон йўли устида қад кўтарган шаҳар ҳаробаси (милоддан аввалги 4-3-милодий ХИ асрлар). Бухородан 44 км жануби-ғарбда, Жондор ва Қоракўл туманлари туташган худудда жойлашган. Ўрта аср ёзма манбаларида шаҳар Бойканд, Хитой солномаларида эса Би номлари билан тилга олинади. Унинг номлари „Қуйи шаҳар“ маъносини англатади. Пойкенд ташқи деворларининг ниҳоятда мустаҳкамлигидан шаҳар илк ўрта асрларда „Шаҳристони Рўин“, яъни „Жездан қурилган шаҳ-ристон“ (Жез шаҳар) номи билан шуҳ-рат топган.

Пойкенд ўтмишда 4 қисм: 1) дарвозали арк (майдони 1 га); 2) дарвозали ички шаҳристон (майдони 11 га); 3) дарвозали ташки шаҳристон (майдони 6 га); 4) шарқ, ғарб ҳамда жан. томонларида қад кўтарган (майдони 100 га дан ошиқроқ) улкан ра-бодлардан иборат бўлган. Арқса қад. ибо-датхона, подшоҳ саройи, 9-Х асрларда қад кўтарган кошинкор меҳробли жоме маежиди, ички ва ташки шаҳристонларда савдогар ва ҳунармандларнинг турар жой, маҳалла-кўйлари, ички бозор, ус-тахона, нонвойхона ва дорихоналар каби бино ва иншооту корхоналар жойлашган. Шаҳарнинг рабод қисмида эса 50 дан ортиқ наус (остодонлар хилхонаси)лардан иборат оташпарастларнинг қабристони (некропол), ташки бозор ва бир неча (Наршахийнинг кўрсатишича, мингдан ортиқ) работлар, яъни карвонсаройлар қад кўтарган. Манбаларда қайд этилишича, исломият даврида ҳам П. науслари очиқбўлган. Оташпарастлар ўз марҳумлари устухонларини ҳатто, Бухоро шаҳридан П. наусларига элтиб дафн этганлар.

Айрим маълумотларнинг гувоҳлик беришича, П. қад. Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи бўлган. Ҳар бир под-шо ўзи учун бу шаҳарда ўрдугоҳ барпо этган. Эфталийлар давлати ҳукмронлиги даврида (В асрнинг 2ярми ва ВИ аср бошлари) у пойтахтга айлантирилган. Нар-шахийнинг ёзишича, шаҳар аҳолисининг аксарияти савдогар бўлиб, улар Хитой ва денгиз бўйи мамлакатлари билан савдо қилганлар ва жуда давлатманд бўлган. Шу боисдан араб географлари Ибн Ҳурдодбеҳ ва Ибн ал-Фақиҳлар П.ни „Мадина ат-тужжор“, яъни „Савдогарлар шаҳри“ номи билан таъриф этадилар.

П. ўз тарихи жараёнида Бухоро воҳа-сининг нафақат йирик савдо марказларидан бири сифатида, балки тутган географик ўрни жиҳатидан Ғарбий Суғднинг сиёсий ҳаётида стратегик томондан муҳим аҳамиятга эга бўлган. Воҳанинг жануби-ғарбий чегарасида ҳарбий истеҳком сифатида бино қилинган П. илк ўрта асрларда Бухоро вилоятининг атрофи ягона мудофаа иншооти — Кан-пир девор билан ўраб олингунга қадар у жан.ғарб, дашт ҳудудларидан мутта-сил содир бўладиган кўчманчи қабилаларнинг чопкунларини қайтариш ва ташқи душман ҳужумларининг йўлини тўсиб, уларга дастлабки зарбаларни беришда мустаҳкам ҳарбий қарор-гоҳ вазифасини ўтаган. Унинг мудофаа иншоотлари ниҳоятда мустаҳкам қурилган бўлиб, замонасининг ҳар қандай қамалига бардош бера олган.

П. арки, ички ва ташқи шаҳристонларининг ҳар бири алоҳида қалин (3,5– 5 м) ва баланд деворлар ҳалқаси билан ўралган. Девор бўйлаб ҳар 60 м масофада ва ташқи бурчакларда баланд (11,5-12,5 м) 2 қаватли буржлар ўрнатилиб, дарвоза атрофи мудофаа иншоотлари (лабиринт) билан мустаҳкамланган. Шаҳар деворлари ва буржлари ҳар 1,6 м оралиғи бўйлаб шахмат услубида 3 қатор нишон туйнуклари (тиркаш) ўрнатилган.

674 йилда П. Араб халифалиги лашкар-бошиси Убайдуллоҳ ибн Зиёд томо-нидан фатҳ этилади. 707 йилда эса П. халифаликнинг Хуросон волийси Кутай-ба ибн Муслим томонидан қамал қили-нади. П.ликлар қаттиқтуриб арабларга қаршилик кўрсатадилар. Қамал 50 кун давом этади. Куч билан П.ни қўлга кири-та олмаган араблар шаҳар девори ос-тидан лаҳим (туннел) қазиб ичкарига бостириб кирадилар. П. араблар кулига ўтади. П.ликлар каттагина бож тўлаб Қутайба билан сулҳ тузадилар. Бироқ шаҳарликларнинг қўзғолони оқибатида П. қайта эгалланиб, вайрон этилади. Жуда катта миқдорда олтин ва кумушдан ясалган бут ва жомлар билан бир қаторда кўплаб қуроляроғ ҳамда ҳарбий ан-жомлар ўлжа тарзида олинади. Қутайба аскарлари бу қурол-аслаҳаларнинг бир қисми билан қуролланиб оладилар. Табарийнянт ёзишича, шаҳарнинг бойлигидан араблар ҳайратга тушганлар. Хат-то, эритилган олтинкумуш анжомлар ва бутларнинг тош қолипидан 150 мингмисқол миқдорда ёмби ажратиб олинган.

ИХ асрнинг охирги чораги ва Х аср мобайнида П. ва унинг деҳқончилик воҳаси равнақ топади. Ички ва ташқи савдо муносабатлари кенгайиб кулоллик, шишасозлик, кошинкорлик, мисгарлик ва бинокорлик тараққий этади. Илм-фан, айниқса, фиқҳшунослик ривожланиб, бир гуруҳ П.лик фиқҳшунос олимлар етишиб чиқади. Аммо сомонийлар ҳукмронлиги барҳам топгач, ХИ асрда П.нинг суғориш тармоклари сувсизликдан қуриб қолади. Оқибатда шаҳар бўшаб, ҳаробага айланади. ХИИ асрнинг 1-чорагида Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон ҳукмронлиги даврида П. қайта тикланиб ва унинг атрофи қайта ободонлаштирилади. Ша-ҳар аҳолиси яна гавжумлашиб, куркам турар жойлар, подшоҳ учун эса муҳта-шам сарой қурилади. П.нинг сув таъминотини яхшилаш мақсадида Қо-ракўл дарёсидан уз. 1 фарсахли канал қазиб чиқариш учун ҳаракат қили-нади. Бироқ, канал қазилиб тугатилмай қолади. П. сувсизликдан ХИИ асрнинг 2ярмида бутунлай қуриб яна вайро-нага айланади.

П. шаҳри ҳаробалари археологик жиҳатдан дастлаб 1903-йилда Р.Пампелли, 1913-14 йилларда Л. А. Зиминлар томонидан ўрганилган. Бухоро воҳаси шаҳарсозлик маданиятининг юзага келиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш муносабати билан ўтган асрнинг 80-90 йилларида П. ҳаробаларида кенг кўламда мут-тасил археологик қазиш ишлари амалга оширилди. Археологик тадқиқотларни ташкил этиш мақсадида 1980-йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти ва Россия Давлат Эрмитажининг махсус қўшма археологик экспедицияси (А.Муҳаммаджонов раҳбарлигида) ташкил этилди. Бу экспедиция аъзолари (Г. Л. Семенов, Ж.Мирзааҳмедов, Ш. Одилов ва бошқалар) кўп йилларга режалаштирган археологик қазишларни то ҳозирги кунга қадар давом эттирмоқдалар. И.тлар ва археологик қазишлар натижасида П. ёдгорлигининг умумий тарихий топографияси ўрганилиб, режалари чизмаларга туширилди. Унда қад. кўтарган илк чегара истеҳкоми, сўнгра шаҳар қиёфасини шакллантирган баланд ва қалин мустаҳкам мудофаа деворлар билан ўралган арк, 4 томонида бир нечта дарвозалар (эни 3,5 м) ўрнатилган ва қатор буржли деворлар қад кўтарган ички ва ташқи Шаҳристон ҳамда сахн бўйлаб кўплаб карвонсарой ва наусли некропол жойлашган улкан рабодларнинг юзага келишини тарихий босқичлари ва маданий қатламларининг қалинлиги белгиланди. П.нинг қад. қисми — аркнинг ос-тида маданий қатлам қарийб 18 м га борса, ички ва ташқи шаҳристонлари остида эса унинг қалинлиги 4-4,5 м дан ошмайди. Аркнинг қуйи қатламида қавд этилган топилмалар милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрлар, ички шаҳристоннинг остки қатлами топилмалари милодий ИИИ—ИВ асрлар ва ташқи шаҳ-ристоннинг қуйи қатлами ва топилмалари эса ИВ—В асрлар билан саналади. Археологик топилмаларнинг гувоҳлик беришича, П.да ҳаёт милоддан аввалги ИВ асрдан то милодий ХИ асргача, яъни 1500-йил давомида кечгани маълум бўлди.

Аркда қад. ибодатхона, жоме масжид ва подшоҳ саройи ҳаробалари, ички шаҳристонда дорихона (ВИИИ аср), бир қанча улкан тандирлар ўрнатилган шаҳар нонвойхонаси, ташқи шаҳристонда кулоллик, шишасозлик каби ҳунармандларнинг маҳалла-кўйлари, 4 томони супали марказида сандали бор ётоқхо-на, ошхона, омборхона ва ташнобли таҳоратхонали мўъжазгина бир қаватли ҳовлижойларнинг ҳаробалари қазиб очилди. П.нинг рабод қисмида кулоллик, шишасозлик ва темирчилик ус-тахоналари-ю хумдон ва қўралари ҳамда 50 дан ортиқ наусларнинг қол-дикдари билан бир қаторда П.дан Бухорога томон йўналган карвон йўли (кенглиги 20 м)нинг 2 ёқаси бўйлаб жойлашган 20 дан ортиқ карвонсаройларнинг вайроналари қайд этилиб, улардан бир нечтаси қазиб очилди. 8- Х асрларга мансуб бундай меҳмонхона ва қўноқхоналар мурабаа (75х75м) шакдда хомғиштлардан бино қилинган. Ташқи деворнинг 4 бурчаги доира шаклида буржлар билан мустаҳкамланган. Ҳовлисининг марказида туяларга ортилган юклар тушириладиган 1 ёки 2 узун супа ишланган. Карвонсарой қарамақарши томонларида 2 дарвоза (3–5 м) ўрна-тилган. Меҳмонхонанинг 4 томони бўйлаб 60 дан ортиқ супали, сандалли 1 ёки 2 хонали ётоқхоналар, ўчокли ёки тандирли овқатхона, ташнобли таҳорат ёки ғуслхона ва омборхоналар жойлашган. Саройнинг шимоли-ғарбий бурчагида оташпарастларнинг оташкадали ибодатхонаси бино қилинган. Хоналарнинг томи равоқсимон шаклда ёпилиб, марказ қисмида сопол қувурлардан мўрконлар ўрнатилган.

Археологик қазишлар жараёнида П. ёдгорлигидан турли хил топилмалар: сирли ва сирсиз сопол кўза ва товоқлар, шиша идишлар, жез ва темир бу-юмлар, қуроляроғлар, шунингдек, турли саналарда зарб этилган чақа тан-галар (Хитой, Сосоний, Умавий ва Аб-босийларнинг фулуслари; Бухоро, Самарқанд, Марв, Фарғона, Ахсикат ва Исфижоб зарбхоналарида зарб этилган Сомоний ва Қорахонийларнинг тангалари ҳамда Ҳиротда зарб этилган Ғаз-навийларнинг 1 дона олтин динори) топилди. Топилмаларнинг каттагина қисми ҳозирги вақтда П. ёдгорлиги яқинида ташкил этилган „Археология музейи“ залларида намойиш этилган.

Адабиёт

  • Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966, 1993; Муҳаммаджонов А. Р., Одилов Ш. Т., Мирзахмедов Ж. К., Семенов Г. Л., Городише Пайкенд. К проблеме изучения средневекового города средней Азии, Т., 1988; Раскопки в Пайкенде в 2001 году, Санкт-Петербург, 2002.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил