Поюстун — маҳаллий меъморликда устун ўрнатиладиган асос, таг курси (база). Ёғоч устунларни чиришдан сақлаш ва улар баландлигини оширишга хизмат қилади. Устунга мослаб ёғоч ёки тошдан йўнилади, ислимии ва гири ҳ нақшлар билан безатилади. П.лар якка тартибдаги замонавий турар жой меъморлигида ҳам кенг қўлланилмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил