Printer

Принтер — компютерда матн ёки график (расм, схема) тарзидаги маълумотларни қоғозга чиқариш (чоп қилиш) учун мўлжалланган босиш қурилмаси[1]. Маълумотлар қоғозга (баъзан, плёнкага) оқ-қора ёки рангли тарзда чоп қилиниши мумкин. Шу жиҳатдан принтерлар бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг кўп турлари мавжуд, лекин матрицали, пуркагичли ва лазерли турлари кенг тарқалган. Матрицали принтерларда босиладиган маълумотлар нуқталар мажмуи (комбинацияси) дан ҳосил бўлади. Шу туфайли, уларнинг босиш сифати пуркагичли ва лазерли принтерларникига нисбатан пастроқ бўлади. Пуркагичли принтерларда маълумотлар махсус „сиёхдонлар“ ёрдамида, яъни бўёқ (сиёҳ) томчиларини пуркаш йўли билан қоғозга босилади. Лазерли принтерлар махсус лазерли қурилма ёрдамида оқ-қора ёки рангли қилиб босиш имконига эга. Бундай принтерда босилаётган нусхалар сифатли бўлиб чиқади.
Манбалар
- ↑ „Принтер - Дефинитион оф принтер бй Мерриам-Wебстер“. мерриам-wебстер.cом. 2017-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-август.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |