Профессор (лот. профессор — дарс берувчи, ўқитувчи) — олий ўқув юрти ўқитувчиси ёки илмий тадқиқот муассасаси ходимининг илмий унвони, лавозими. Профессор атамаси дастлаб Рим империяси (милоддан аввалги И аср ўрталари — милодий В аср бошлари)да грамматика ва воизлик мактаби ўқитувчиларига нисбатан қўлланган. Ўрта асрларда диний мактаб муаллимлари, ХИИИ асрдан бошлаб, университетлар пайдо бўлгач, университет ўқитувчилари профессор деб аталган. Ўрта аерларда Профессор атамаси олимлик белгиси сифатида магистр ёки фан доктори илмий даражалари маъносини берган. Ун-тларда кафедралар ташкил этилиши ва махсус профессорлик лавозимлари жорий этилиши билан Профессор олий илмий даража тушунчасидан ташқари, университетларнинг етакчи ўқитувчиси илмий унвонини англатадиган бўлди. Ўзбекистонда ХХ аср бошларидан дастлабки профессорлик унвони берила бошлади. Фитрат биринчи о'збек Профессори ҳисобланади.

Ўзбекистонда профессорлик унвони олий ўқув юртлари ёки илмий тадқиқот муассасалари илмий кенгашининг тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан берилади. Мамлакатимизда профессорлик унвонини беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ-камаси ҳузуридаги ОАК раёсатининг 1996-йил 25-январдаги қарори билан тасдиқланган "Илмий унвонлар бериш тўғри-сида низом"га амал қилинади. Ушбу низомга кўра, профессор унвони қуйидагиларга берилади: а) танлов йўли билан кафедра мудири, профессор лавозимига сайланган ёки шартнома асосида шу лавозимларда ишлаётган ёхуд олий ўқув юртининг ректори (ўқув ёки илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институти ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директори ўрин-босари) лавозимида 1 ўқув йили муваффақиятли ишлаган, камида 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган фан докторларига; б) олий ўқув юртининг илмий тадқиқот бўлими (бўлинмаси, сектори, лаб.) мудири (бошлиғи), бош илмий ходими, етакчи илмий ходими лавозимига танлов йўли билан утган ёки аттестация тартибида тайинланган ҳамда 5 йиллик илмий стажга эга бўлган ва мазкур лавозимларда камида 1 йил яхши натижа кўрсатиб ишлаган фан докторларига; в) халқ хўжалигининг йирик мутахассиси бўлган ва педагогик ишга жалб қилиниб, танловдан ўтган ёки шартнома асосида ишлаётган олий ўқув юртининг кафедра мудири, профессор и ёки ректори (ўқув ёки илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институти ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директори ўринбосари) лавозимларида 1 йилдан бери сама-рали ишлаётган фан докторларига; г) олий ўқув юрти ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг кафедра мудири ёки профессор иТтавозимига танлов бўйича сайланиб, камида 5 йил педагоглик иш стажига эга бўлган ва шу лавозимларда 2 йил муваф-фақиятли ишлаган Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғи-стон Республикаси халқ артистлари, ҳофизлари, рассомлари, меъморлари, ўқитувчилари, ёзувчилари, шоирлари, хизмат кўрсатган фан ва санъат арбоблари, хизмат кўрсатган артистлар, рассомлар, меъморлар, тренерлар, маданият ходимларига берилиши мумкин; д) танлов йўли билан кафедра профессор и лавозимига сайланган ва бу лавозимда 2 йил муваффақиятли ишлаган маданият, меъморлик, санъацҳунослик институтлари их-тисослашган кафедраларининг олий маълумотли, доцент илмий унвони ва камида 10 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассисларига берилиши мумкин; е) доцент илмий унвони бўлган ва маданият, меъморлик, санъат, жисмоний тарбия, спорт ҳамда муҳандислик графикаси (чизма геом.) соҳасида ихтисослашган кафедра мудири ёки профессори лавозимида ишлаб турган, олий о'қув юртларида камида 10 йиллик педагогик иш стажига эга, шу лавозимда камида 1 йил самарали ишлаган фан номзодига берилиши мумкин; ё) республика илмий тадқиқот муассасаларида бўлим (бўлинма, сектор, лаб.) мудири (бошлиғи), бош илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимига танлов йўли билан сайланган ёки аттестация тартибида тайинланган ёхуд директор, директор ўринбосари, илмий котиб, илмий раҳбар, маслаҳатчи лавозимини эгаллаб турган, камида 5 йиллик илмий стажи бўлган ва шу лавозимда камида 1 йил яхши ишлаган фан докторларига берилади. Улар педагогик амалиётда фойдаланилаётган илмий ва ўқув-методик ишларга эга булишлари, олий ўқув юрти ёки малака ошириш институтларида юксак методик ва илмий савияда маърузалар курсини ўқий олишлари, илмий даража олган малакали мутахас-сис тайёрлаган булишлари, маданият, меъморлик, санъацҳунослик институтининг мутахассислари халқаро ва республика танловлари совриндорларини тайёрлаган булишлари керак.

Профессорлик унвонига даъвогар шахснинг ҳужжатлари унга фан доктори илмий даражаси берилган санадан 1 йил утгандан кей-ингина олий о'қув юртлари ҳамда илмий тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари томонидан муҳокамага қабул қилиниши ва ОАКга юборилиши мумкин. Профессорлик унвонига даъвогарнинг ҳужжатларини ОАК томонидан кўриб чиқиш муддати 6 ойдан ошмаслиги керак. Профессорлик унвони ОАК томонидан умрбод берилади. Профессорлик лавозими учун олий ўқув юрти ёки илмий муассасада ҳар 5 йилда 1-марта танловдан ўтиш лозим.

Бошка мамлакатларнинг профессор унвонига эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари ўз аризалари ва фаолият юритаётган ташкилотларининг тавсиясига мувофиқ белгиланган тартибда қайта аттестация (но-стрификация)дан ўтказилгач, тегишли ҳужжат берилади. Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритмоқчи бўлган чет эл фуқароларининг профессорлик илмий унвони ҳам манфаатдор ташкилотнинг тавсиясига мувофиқ белгиланган тартибда қай-та аттестация (нострификация)дан ўтка-зилгач, ҳақиқий ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил