Prolyuviy
Пролювий (лотинча пролуо — юваман, оқим билан чиқараман) — тоғ жинсларининг ёғингарчилик таъсирида ювилишидан ҳосил бўлган ғовак жинслар. П. тоғ этакларидаги текисликка оқим таъсирида келиб, деворга ўхшаш турли тўсиқлар ҳолида чўкиб жойлашади. П. турли катталикдаги чақиқжинс парчаларидан иборат бўлган, оралари се-ментловчи материал сифатида қум ва лой билан тўлган ҳолда фангломерат ёки жуда кичик заррачалардан иборат бўлган лёсс чўкиндиларини ҳосил қилади. „П.“ терминини А. П. Павлов (1914-йил) киритган. П. Ўрта Осиёнинг тоғ ён бағирларида ҳамда арид зоналарда, жумладан, мавсумий сув оқимлари бўладиган жойларда кўп учрайди. П.лар билан кўпинча сочма конларнинг баъзи турлари, норуда қурилиш мате-риаллари конлари боғлиқ бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |