Пропилен, пропен, СН2=СНСН3— кучсиз ҳидли, рангсиз ёнувчи газ. Мол. м. 42,078. Суюқланиш температураси — 185,25°, қайнаш температураси — 47,7°, алангаланиш температураси 455°. Нефтни кай-та ишлаш газларида, синтетик каучук заводлари газида бўлади. Реаксияга киришиш хусусияти ўта юқори. Полипропилен, этилен-пропилен каучуклар, глицерин, акрилонитрил ва бошқа кўпгина му-ҳим кимёвий хом ашёлар, шунингдек, мотор ёнилғилари олишда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил