Prostatit
Простатит — простота безининг яллиғланиши. Кўпинча сийдик чиқариш канали (уретра) яллиғланганда, сўзак, уретрит ва бошқаларда инфексия простата безига қон ва лимфа орқали ёки сийдик чиқариш каналидан ўтиши на-тижасида келиб чиқади. Простатитга совқотиш, кўп жинсий алоқа қилиш, зах жойда ўтириш, кам ҳаракат қилиш каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир простатитда бемор тез-тез сияди ва сийганида шу соҳа санчиб оғрийди, оралиқ ачи-шади, сийдик жилдираб тушади; ҳожат вақтида тўғри ичак соҳасида оғриқ пайдо бўлади, ҳарорат кўтарилади. Простата безида абссесс пайдо бўлганда, у ўз ҳолича тешилиши ва тўғри ичак ёки сийдик чиқариш каналидан йиринг оқиши мумкин. Простатитни мутахассис врач даволайди. Ўз вақтида даволанмаса, инфексия атрофидаги аъзо ва тўқималарга ўтиши, сепсис, касаллик сурункали туе олиши, жинсий заифлик, бепуштлик каби оғир асоратлар юзага келиши мумкин. Касалликнинг зўрайган ва тузалиш даврлари узоқ давом этиб, сийдик чиқариш канали, оралик, соҳасидаги ачишиш; сийганда ёки ҳожатдан кейин бир оз суюклик ажралиши, шу вақтда безовталаниш, толи-қиш сурункали простатитга хос белгилардир.
Сурункали простатит бўлган беморларга дори-дармонлар, физиотерапия, шунингдек, санаторий ва курортларда даволаниш тавсия этилади. Касаллик зўриққанда аччиқ, шўр овқатлар, спиртли ичимликлар, жинсий алоқа тақиқланади. простатитнинг олдини олишда сийдик чиқариш канали, қовуқнинг яллиғланиш касалликларини ўз вақтида аниқлаб, батамом даволаш ва ични равон юргизиб туришга аҳамият бериш лозим. Узоқ ўтириб ишлайдиган кишилар пиёда сайр қилишлари, югуриш, сузиш, теннис ва спортнинг бошқа турлари билан шуғулланиб туришлари керак[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |