Протерозой (юн. протерос — анча эрта ва гое — ҳаёт) — токембрийнкнт юқори (архейдан сўнгги) стратиграфик гуруҳи (қаранг Геохронология). тахминан 640—560 млн. йил аввал 80 млн. йил ичида ҳосил бўлган ётқизикларни қамраб олган. „П.“ терминини америкалик геолог Э. Эммонс (1888-йил) архей ва кембрий оралиғидаги ётқизикдарни белгилаш учун таклиф қилган. П.нинг умумий қабул қилинган стратиграфик бўлиниш схемаси йўқ. Кейинги йилларда П.ни стратиграфик бўлимларга ажратишда тари-хий геологик жинсларнинг абсолют ёшини аниқлаш ва палеонтологик ме-тодлар қўлланилмоқда. Айрим мутахас-сислар П.ни 2, бошқалар 3 ёки 4 бўлимга ажратадилар. Россияда П. 3 бўлимдан иборат, деб қабул қилинган. Улар строматолит ва микрофитолитлар гу-рухларининг тарқалиши билан фарқланади. П. ётқизиқлари айрим раёнлар учун алоҳида схемалар (свита, серия)га бўлинади. П. ётқизиклари турли тартибли ва ҳар хил даражада метаморфизм га учраган жинслардан таркиб топган. Гранитлашган, магматитлашган жин-слар ҳам учрайди. П. ётқизиқларининг юқрри қисмида органик қолдиқлар — яшил сувўтлар ва бактерияларнинг маҳсулоти: строматолит ва микрофи-толит (онколид, катаграфия ва бошқалар) учрайди. Аниқ номланган ва тўла ўрга-нилган ҳайвонот қолдиклари П. ётқи-зиқдарининг юқори бўлими билан кембрий даври чегараларидагина учрайди. Улар сийрак тарқалган чувалчанг ва медузасимонлардан иборат. Фойдали қазилмалардан П. ётқизикларида, асосан, темир, марганец, никел, кобалт, мис, хром, полиметалл, уран, олтин рудалари ҳамда олмос учрайди. Ўзбекистонда П. ётқизиқлари Ҳисор, Томди, Султон Увайс ва бошқа тоғларда тарқалган. Бу жинсларда кўпгина қазилма бойликлар учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил