Пуэрто-Рико (инглизча: Эстадо Лиус Асоcиадо де Пуэрто Риcо) — АҚШ мустамлакаси бўлиб, Кариб денгизидаги архипелагдир. Пуэрто-рико (Пуэрто Риcо), Пуэрто-Рико Ҳамдоъстлиги (Cоммонwелтҳ оф Пуэрто Риcо) — Вест-Индияда Катта Антил ороллари архипелагининг шарқий қисмидаги Пуэрто-Рико, Векес, Кулебра ва Мона оролларида жойлашган АҚСҲ мулки. Майдони 8988 минг км². Ахрлиси 4234788 млн. киши (2022). Маъмурий жиҳатдан 78 муниципал округ (дистриcт)ра бўлинади. Маъмурий маркази — Сан-Хуан шаҳри.

Давлат тузуми

Пуэрто-Рико АҚШга „эркин қўшилган“ давлат мақомига эга. Амалдаги конституцияси 1952-йил 3-июлда қабул қилинган ва ўша йил 25-июлда кучга кирган. Қонун чиқарувчи олий ҳокимият АҚСҲ конгрессига тегишли. Пуэрториканлар расман АҚСҲ фуқаролари ҳисобланади, аммо АҚСҲ прези-денти сайловида катнашмайди. Мухто-рият доирасидаги қонун чиқарувчи ҳоки-миятни губернатор амалга оширади.

Табиати

Пуэрто-Рико оролнинг ер юзаси тоғли. Ғарбдан шарққа Кордилера-Сентрал тизмаси чўзилган (энг баланд жойи 1338 м). Шимолий важан. қирғоғи пас-ттекислик. Марганец ва темир руда, тош-туз, мармар ва бошқа конлар бор. Иқлими тропик, пассатли. Ўртача ойлик температура па-сттекисликларда 24—28°, тоғларда бир-мунча салқинроқ. Йиллик ёғин миқдори 800–2500 мм. Дарёлари қисқа, жўшқин, кема қатнамайди. Шимолий тоғ ён бағирларида доим яшил ва аралаш ўрмонларнинг қолдиклари бор, жан. ён бағирлари бутазор. Ҳайвонлар унча кўп эмас, кўршапалак, судралиб юрувчилар ва моллюскалар учрайди.

Аҳолисининг аксарияти — пуэрториканлар (асосан, креоллар, мулатлар, негрлар), чет элликлар ҳам яшайди. Расмий тиллар — испан ва инглиз тиллари. Диндорлари — католиклар. Ша-ҳар аҳолиси 71%. Йирик шаҳарлари: Сан-Хуан, Баямон, Понсе.

Тарихи

Пуэрто-Рико ҳудудида ХВИ асргача турли индейс кабилалари яшаган. ХВ аср охири ва ХВИ аср бошларида оролни испан мустамлакачилари босиб олган. ХВИ аср ўрталаригача маҳаллий халқ батамом қириб ташланиб, Африкадан негр қуллар келтирилган. Англия, Голландия, Франсия давлатлари Пуэрто-Рикони эгаллаш учун кўп уруш олиб борганлар. ХВИИ—ХИХ асрларда мустамлака зулмига қарши бир неча марта халқ қўзғолонлари бўлди. 1868-йилги қўзғолондан сўнг Лорес шаҳрида республика эълон қилинди, қўзғолон шафқациз бостирилди. 1873-йил қулчилик бекор қилинди. 1898-йил Париж сулҳ шартномасига биноан, Пуэрто-Рикодаги ҳоки-мият Испаниядан АКШга ўтди ва у аслида АҚСҲ мустамлакасига айланди. 1952-йил қабул қилинган конституцияга кўра, Пуэрто-Рико АҚШга „эркин қўшилган“ давлат мақомини олди. 1998-йил 13-декабрда мамлакатнинг келгуси мақоми масаласи юзасидан плебиссит ўтказилди. Аҳолининг 50,2% ҳозирги мақом сақланиб қолишини ёклаб чиқди, 46,5% Пуэрто-Риконинг АҚСҲ таркибига 51-штат бўлиб кириш ғоясини қўллаб қувватлади. Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Халқ демократия партияси, 1938-йил асос солинган; Янги тараққийпарвар партия, 1967-йил тузилган; Пуэрто-Рико Комму-нистик партияси, 1934-йил ташкил этилган; Пуэрто-Рико мустақиллик партияси, 1934-йил тузила бошлаган ва 1946-йил узил-ке-сил шаклланган; Пуэрто-Рико социалистик партияси, 1971-йил ташкил этилган. Пуэрто-Рико меҳнаткашлари умумий конфедера-сияси, 1939-йил тузилган; Пуэрто-Рико мехнаткашлари умумий иттифоқи, 1948-йил асос солинган; Пуэрто-Рико меҳнаткашлари федерацияси, 1952-йил тузилган. 2022-йил май ойида Пуэрто-Риконинг ҳудудий мақоми ва унинг АҚШ билан муносабатларини қандай ҳал қилиш бўйича рақобатдош қонун лойиҳаларига ҳомийлик қилувчи Конгресс аъзолари иккаласини бирлаштирган янги қонунчиликни жорий қилиш учун бирлашдилар. Таклиф этилаётган қонунчилик АҚШ штатларидан бири Даррен Сото ва Пуэрто-Риконинг Конгресснинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган аъзоси ва республикачи вакил Женниффер Гонсалес томонидан киритилган давлатчиликка қарши қонун лойиҳасининг элементларини ва Пуэрто-Риконинг ўзини ўзи белгилаш тўғрисидаги қонунини бирлаштиради. Александрия Окасио-Кортез ва Нйдиа Веласкес, иккаласи ҳам Ню-Ёрк демократлари. Қонун лойиҳасида айтилишича, Пуэрто-Риконинг сиёсий мақомини ҳал қилиш бўйича плебиссит 2023-йил 5-ноябрда ўтказилади.

Хўжалиги

Хўжалиги кончилик саноатига ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга асосланган. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 39%, қишлоқ хўжалиги улуши 1,4%ни ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 35% қишлоқ хўжалигида банд. Экспорт учун шакарқамиш, кофе, банан, тамаки, ситрус мевалар, пахта ва бошқа экилади. Ички эҳтиёж учун маккажўхори, дуккакли экинлар ва шоли етиштирилади. крамол, чўчқа, от ва парранда боқилади. Балиқ овлаш ривожланган. Марганец ва темир руда, мармар, тоштуз қазиб олинади. Озиқовқат саноати (айниқса, қанд-шакар, виночилик, мева кон-сервалаш, балиқни қайта ишлаш ва бошқа соҳалар) ривожланган. Электротехника, электрон, кимё, нефтни қайта ишлаш, семент, фармацевтика, енгил саноат (тикувчилик, поябзал, каштачилик) корхоналари бор. Йилига ўртача 15,3 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Автомобил йўллари узунлиги 9,3 минг км. Асосий денгиз портлари: Сан-Хуан, Маягуэс, Понсе. Четга кимё ва радиоэлектрон саноати маҳсулотлари, озиқ-овқат чиқаради. Четдан хом ашё, машина ва ускуналар, кенг истеъмол моллари келтиради. Ташки савдо айланмасининг 90% АҚШга тўғри келади. Йилига 1,5 млн. сайёҳ келиб кетади. Пул бирлиги — АҚСҲ доллари.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларнинг ўқиши мажбурий деб эълон қилинган. Умумий таълим мактабидаги таълимнинг тўла курси — 12 йил (6 йиллик элементар, 3 йиллик кичик ўрта ва 3 йиллик катта ўрта мактаб). Дарслар испан тилида олиб борилади, инглиз тили барча таълим босқичларида мажбурий предметдир. Давлатга қарашли умумий таълим мактаблари билан бир қаторда хусусий мактаблар ҳам бор. Ўрта ҳунартехника мактаблари ўрта махсус маълумот беради. Йирик олий ўқув юртлари: Сан-Хуан шаҳридагиПуэрто-Рико университети (1903), Понсе шаҳридаги Католик университет (1948) ва бошқа Илмий муассасалари: Тропик ўрмончилик илмий тадқиқот института, Пуэрто-Рико атом энергияси маркази, Испан-Америка лексикография институти, Пуэрто-Рико мадания-ти институти. Йирик ку-тубхоналари: Пуэрто-Рико университети ку-тубхонаси, Муқад-дас қалб университети ку-тубхонаси ва бошқа Музе йлари: Китоб уйи музейи, Миллий гвардия ҳарбий музейи, Нафис санъат музейи, Армия ва ҳарбий-денгиз фло-ти тарихи музейи, Капарра ҳаробалари парки тарихи музейи, Рассомлик музейи, Табиат тарихи музейи ва бошқа

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Пуэрто-Рикода бир қанча газета нашр этилади. Асосийлари: „Восеро де Пуэрто-Рико“ („Пуэрто-Рико жарчи-си“, кундалик газета, 1974-йилдан), „Нуэво диа“ („Янги кун“, кундалик газета, 1970-йилдан), „Сан-Хуан стар“ („Сан-Хуан юлдузи“), инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1959-йилдан) „Карибиан бизнес“ („Кариб бизнеси“, инглиз тилидаги ҳафтанома, 1973-йилдан), „Кларидад“ („Ёруғлик“, ҳаф-танома, 1959-йилдан). Миллий ахборот агентлиги йўқ. Пуэрто-Рико радиостялари уюшмаси 1947-йилда тузилган. Маориф вазирлиги қарамоғида нотижорат радиостя ва икки телестя бор.

Адабиёти (испан тилида)

ХВИ асрда қириб юборилган маҳаллий халқнинг адабиёти сақланмаган. Креоллар ва келтирилган қул негрларнинг оғзаки ижоди ХИХ асргача мавжуд бўлган. Ёзма адабиёт ХИХ асрдагина вужудга келди ва романтизм оқимида ривожлана бошлади (С.Видарте, А. Тапияи-Ревера, Э. М. де Остос). ХИХ аср охирида С. Брау, М. Фернандес Хун-кос, М. Сено Гандия, М. Гонсалес Гарсианинг реалистик насрий асарлари нашр этилди. ХХ аср бошларида Пуэрто-Рико „модернизми“ (Л. Лоренс-Торрес ва бошқалар) вужудга келиб, миллий му-стақиллик ва ўзига хос адабиёт учун кураш тамойилини ривожлантирди. 30-йиллар адабиёти мамлакат ҳаётидаги ўткир ижтимоий муаммоларни кўтарди. 70—90-йилларда П. Х. Сото романлари, Р.Маркес песалари, Ф.Матос Паоли шеърияти, шоиралардан Лаура Галегос, Лолита Леброн асарлари ижтимоий муаммоларни теран очиб берди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Кад. ғорлардаги тасвирлар, кўҳна тош ва ёғоч ўймакорлиги намуналари сақланган. ХВИ—ХХ асрларда испан меъморлиги услубида бинолар қурилди. 1940-йиллардан турар жойлар темир-бетондан қурила бошлади. 1950-йилда Пуэрто-Рико санъати маркази ташкил топди. Ф. Ту-фино, Л. Омар, К. Р. Ривера каби рассомлар халқ турмушини ҳаққоний акс эттириб, шуҳрат қозонган.

Театри

1892-йил Сан-Хуанда биринчи доимий театр — „Колиссо публико“ ташкил этилди. 1935-йил Э.Белавал уюштирган „Арейто“ труппаси театрда индейс-испан анъаналарини давом эттиришга ҳаракат қилди. Унинг фаолиятини Университет театри давом эттирди. Ф. Арриви, Э.Лагерре, Ф. Серра Бердесиа песалари саҳналаштирилди. 1958-йилдан театр фестиваллари ўтказилади. СанХу-анда „Тапия“, „Ла перла“, „Атенео“, „Алта эссена“, Университет театрлари ишлайди. Таниқли режиссёр ва актёрлари: А. Родригес, Х. Марреро, П. Кабрера, П.Насарио, П.Аренас ва бошқа[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил