Pulsarlar
Пулсарлар [инг. пулсарс, Пулсатинг Соурcес оф Радиоэмиссион (радионурланишларнинг пулеланувчи манбалари) сўзларининг қисқартмасидан] — даврий радионурланишлар тарқатиб турувчи космик объектлар. П. нурланиши 10 см дан 10 м гача кузатилади, унинг максимуми метрли радиодиапазонга тўғри келади. Биринчи П. 1967-йилда инглиз радиоастрономлари томонидан кашф этилган. Ҳозирги кунгача 100 дан ортиқ П. топилган. Бу П.нинг пулса-сияланиш даври 0,033 дан 3,75 секундгача бўлган оралиқда содир бўлади. П. даври аста-секин ортади. Даврнинг икки марта ортиши учун кетадиган вақт миллион ва бир неча ўн миллион йил-га, яъни П. ёшига баробар вақтга тенг бўлади. Масалан, Қисқичбақасимон туманлик ичидаги П.нинг даври 2400-йилда, "Елканлар" юлдуз туркумида чакнаган ўта янги юлдуз марказидаги П.ники 24 минг йилда икки мартагача узоклашади. Бу П. энг ёш ҳисобланади ва даври энг қисқа, чунки улар атрофида газ қобиғи кузатилади. Узун даврли П. кекса саналади, улар атрофидаги газ қобиғи фазога сочилиб кетган. Ёш П.да даврни сакраб камайиши кузатилади.
П. нурланишининг алоҳида импулс лар тарзида кузатилиши тез айланаётган ва прожектор сингари йўналтирилган нурланиш сочаётган юлдузлар бўлса керак, деган хулосага олиб келади. Кетма-кет импулелар оралиғи юлдузнинг айланиш даврига тенг. Кичик давр билан айланувчи юлдузнинг ўзи ҳам жуда кичик (радиуси бир неча км) бўлиши керак. Бундай юлдуз ўта янги юлдузнинг чақнаши натижасида ҳосил бўлган нейтрон юлдуз бўлиши мумкин. П. орасида рентген нурланиши пулсацияланувчилари ҳам бор. Бундай П. рентген П. деб аталади ва улар зич қўшалоқ юлдуз тизимига кирувчи нейтрон юддузга қўшни юддуздан оқиб тушаётган модда энергияси ҳисобига рентген нурланиш сочади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |