Qarshi choʻli
Қарши чўли, Қарши дашти — Ўрта Осиёнинг жанубидаги текислик. Қарши чўли замини палеозой даврида вужудга келган. Кейинги геологик даврларда бир неча марта сув остида қолган. Палеогеннинг охири ва неогеннинг бошларида денгиз суви чекиниб қуруқликка айланган. Ер юзасининг устки қавати, асосан, дарё ва сойлар оқизиб келтирган оқизиқлар — лойқалар, қумоқ ва қумлоқ ётқизиқлар қум билан қопланган. Қарши чўлида Қўнғиртов, Косонтоғ, Майманоқтов, Аловиддин, Дўлталитов, Қорақир, Саксондара каби қирлар, Шўрсой, Чорағил каби ботиқлар бор[1].
| Қарши чўли | |
| Мамлакат | |
| регион | Қашқадарё вилояти |
| Майдони | 13 минг км² км² |
| Дарёлар | Қашқадарё |
| Каналлар | Қарши магистрал канали |
| Январ ойи ўртача ҳарорати | -1.5°—28° °C |
| Июл ойи ўртача ҳарорати | 28,2°—31,6° °C |
| Йиллик ёғингарчилик миқдори | 146-230 мм мм |
| Мамлакат | |
Жойлашуви
Қашқадарё вилоятининг ғарбий ва Туркманистоннинг шарқий қисмида жойлашган. Умумий майдони 13 минг км² ни ташкил этади. Шарқда Ҳисор ва Зарафшон тоғларининг тоғ олди ўйдим-чуқур қия текисликлари, шимолида Қарноб чўли, ғарб ва жануби-ғарбда Девхона платоси, жанубий ва жануби-шарқда Амударё ва Қашқадарё ҳавзаларини ажратувчи тепаликлар билан чегараланган. Қарши чўлининг асосий қисмини Қашқадарёнинг делтаси эгаллаган. Қарноб чўли билан Қарши чўли ўртасидаги табиий чегара Шўрсой ботиғидан ўтади.
Мазкур чўлнинг чегараси ҳақида турлича қарашлар мавжуд. Бу борада М.Қориев, А.Ҳисомов, Н. Н. Ҳожибоев, Г. А. Мавлонов ва И. А. Ҳасанов изланишлар олиб борган. Шулардан энг мақули И. А. Ҳасановнинг 1981-йилда ўтказган тадқиқотларига асосланади.
Геологик тузилиши
Қарши чўлининг асосий майдони синеклиза туридаги ички платформа тузилмасидан таркиб топган. Жойлашувига кўра, чўл Турон плитасининг шарқий чекка қисмида жой олган. Палеозой жинслари 4000 метр чуқурликда жойлашган, унинг устини эса қалин мезазой чўкинди жинслари қоплаган. Қарши чўлида бир нечта кичик бурмали баландликлар, жумладан, Саксондара Оловиддинтов, Маймоноқтов, Дулдултов, Косонтов, Қорақир ва бошқалар мавжуд. Бу баландликлар асосан силур, девон, карбон, юқори бўр, полеоген ва юқори неоген жинсларидан таркиб топган. Шунингдек, платосимон ва оддий қирлар (Саритош — Жарқоқ, Оқжар, Азкамар, Сеталантепа, Буерман ва бошқалар) ҳам мавжуд.
Географияси
Қарши чўлининг релефи, асосан, тўлқинсимон текисликдан иборат. Ўртача баландлиги шарқий қисмида 400–500 м, ғарбида эса 200-260 метрни ташкил қилади. Чўлнинг жануби-ғарбий ва ғарбий қисмининг катта майдонлари қум уюмлари ва баланд қумтепалардан иборат.
Иқлими
Иқлими кескин континентал, қиши қисқа (январнинг ўртача температураси — 1,5°, энг паст температура — 28°). Баҳор эрта келади, лекин, жуда тез иссиқ бошланади. Ёзи узоқ давом этиб, жуда қуруқ ва иссиқ бўлади. Июлнинг ўртача ҳарорати 28,2°—31,6° ни ташкил қилади. Энг юқори ҳарорат 47°. Вегетация даври 226—248 кунга тенг.
Ёғин миқдори
Чўлда ёғин кам, ҳудуд бўйича нотекис тақсимланган (ғарбида 146 мм, шарқида 230 мм гача). Ёғиннинг асосий қисми қиш ва баҳор ойларида ёғади. Қор қоплами ҳар йили бир хил эмас, баъзи йиллар 10—25 кун сақланиши мумкин. Қор қалинлиги 15—20 см, айрим йиллари 30—40 см га етади. Шамол ва чанг тўзонли бўронлар бўлиб туради. Ёзда қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимлари („гармсел“) кўпинча чангли бўронлар билан биргаликда содир бўлади. Шамоллар ва чанг-тўзонли бўронлар асосан шимолдан ҳамда шимоли-гарб томондан эсади. Шамолнинг иссиқ даврдаги эсиш тезлиги ўртача 3–4 м/сек ни ташкил этади[2].
Сув манбалари
Чўлда табиий сув манблари кам (Қашқадарёни ҳисобга олмаганда). Ўзлаштирилган ерларни сув билан таъминлашни яхшилаш ва янги ерларни хўжалик муомаласига киритиш мақсадида Қашқадарё ҳавзасида Чимқўрғон, Пачкамар ва бошқалар кичикроқ сув омборлари қурилган. Чимқўрғон сув омборини сув билан таъминлашни яхшилаш учун Зарафшон дарёсидан бошланувчи ва милоддан аввалги ИИ асрда қазилган ва мўғуллар томонидан кўмилиб ташланган Эски Анҳор канали 1953—1955-йилларда тикланиб ишга туширилди. 1972-йилда Қарши магистрал канали ва Таллимаржон сув омбори барпо этилди. Унинг узунлиги 78 км ни сув олиш қисмидаги сув сарфи секундига 195 м³ ни ташкил этади. Бу ерда зич жойлашган коллектор — зовур тармоқлари мавжуд.
Қарши чўли Бухоро — Қарши артезиан ҳавзаси таркибига киради. Ҳавзада ер ости шўр сув қатламлари турли чуқурликларда, тўртламчи, неоген, палеоген, бўр, юра ва палеозой даврлари тоғ жинсларида жойлашган. Уларнинг таркибида хлоридсулфат тузлари мавжуд. Палеозой даври қатламларидаги сувлар юқори босимли.
Тупроғи
Қарши чўлининг шарқий ва шимоли-шарқий чала чўл қисмида оч тусли бўз, ғарбий ҳудудида шўрланиш даражаси ҳар хил бўлган тақирли, сурқўнғир, Шўрасой, Чорағил ботиқларида ва ўзансимон пастликларда шўртоб, шўрхок, дарё бўйларида ва суғориладиган ерларда ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Чўлнинг суғориладиган ерларида сизот сувлар ер юзасига чиқиб тупроқларнинг шўрланишига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли махсус мелиоратив чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўсимликлар дунёси
Бу ерда турли хил ўсимлик турлари мавжуд. Сабаби чўл зонасининг релефи турлича, шунингдек тупроқ қопламаси ҳам бир-биридан фарқланади. Чўл минтақасида шувоқ, сингрен, жузғун, қуёнсуяк, кейреуқ, янтоқ ва юлғун ўсимликлари кенг тарқалган. Қалин қумликларда қуёнсуяк, жузғун, оқ саксовул, селин, тақирли тупроқларда юлғун, қора саксовул билан бирга учрайи. Бўзқўнғир тупроқларда партесингрен ва турли эфемерлар тарқалган. Шўрхокларда, асосан, сарсазан, донашўр, ажриқ, шўралар ўсади. Дарё ўзани яқинидаги тўқай ўсимликлари юлғун, янтоқ, баъзан, қора саксовул, турли эфемерлардан иборат.
Тоғолди-адир минтақасида эфемер-эфемероид, ярим бута ўсимликлари кенг тарқалган. Жумладан, қўнғирбош, илоқ, шувоқ, жинчак ўсимликлари кўп учрайди.
Саноат марказлашуви
Қарши чўли табиий газ ва нефт захираларига бой. Машҳур Шўртан табиий газ кони, шунингдек, Зеварди, Кўкдумалоқ ва бошқалар йирик нефт ва газ конденсат конлари бор. Янги ерларни ўзлаштириш, қўплаб нефт ва газ конларининг очилиши (Муборак, Помуқ атрофларида) билан Қарши чўлида саноат ривожланди. Чўлда Таллимаржон, Муборак, Косон, Касби, Нишон каби йирик маъмурий ва саноат марказлари барпо этидди. Самарқанд — Қарши темир йўл (144 км), Бухоро — Қарши электр линиялари қурилиб ишга туширилди. Қарши чўлининг энг йирик саноат шаҳри Қаршидир[3].
Антропоген омилининг таъсири
Қарши чўлидан турли маъдан конларининг очилиши ва суғорма деҳқончилик ҳудудларнинг тобора кенгайиб бориши, яйлов чорвачилиги ҳамда турли хўжалик фаолиятларининг ривожланиши табиий муҳитга зиён етказмоқда. Атропоген омили таъсирида сув, тупроқ ва яйловларнинг тобора қисқариб бориши, суғориладиган ерларнинг шўрланиши, эрозиянинг кучайиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Манбалар
- ↑ „Қашқадарё табиий географик округи“. география.уз. Қаралди: 08-2023.[сайт ишламайди]
- ↑ П.Баратов; М.Маматқулов; А.Рафиқов. О'рта Осиё табиий географияси. Тошкент: О'қитувчи нашриёти, 2002-йил — 344-351-бет. ИСБН 5-645-03879-7.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қарши чўли“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- Ходжибаев Н. Н., Мавлянов Э. В.,Алтмев С. А., Инженерная геология Каршинской степи, Тошкент, 1976-йил
- Бабушкин Л. Н., Когай Н. А., Физикогеографическое раёнирование Средней Азии и Узбекистана, Тошкент 1964-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |