Qarshi xalqaro aeroporti
Қарши халқаро аэропорти (ИАТА: КСҚ, ИCАО: УЗСК) – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри яқинидаги халқаро аэропорт. 2020-йил 1-августдан бошлаб „бешинчи ҳаво эркинлиги“ ҳуқуқини қўллаган ҳолда „Очиқ осмон“ режими жорий этилган[3].
| Қарши халқаро аэропорти Қарши халқаро аэропорти | |||
|---|---|---|---|
| ИАТА коди: КСҚ – ИCАО коди: УЗСК | |||
| Қисқача баён | |||
| Аэропорт тури | фуқаролик | ||
| Эгаси | Узбекистан Аирпорц | ||
| Оператор | Қарши халқаро аэропорти МЧЖ | ||
| Хизмат доираси | Қарши | ||
| Жойлашуви | Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Буюк Турон кўчаси 3-уй | ||
| Денгиз сатҳидан баландлиги | 1 230 фт / 375 м | ||
| Координаталари | 38°48′12″Н 65°46′24″Э / 38.80333°Н 65.77333°Э | ||
| Харита | |||
|
| |||
| Учиш/қўниш йўлаклари | |||
| Узунлиги | Юзаси | ||
| м | фт | ||
| 16/34 | 2,700 | 8,860 | Бетон |
| Маълумотлар (2025) | |||
| Йўловчилар сони | |||
| Парвозлар сони | |||
| СкйВеcтор[2] | |||
Тарихи
Қарши халқаро аэропорти МЧЖ 1994-йил 13-январда алоҳида юридик шахс сифатида Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган[4]. 2018-йилгача Ўзбекистон ҳаво йўллари Миллий авиакомпанияси таркибида бўлган. 2018-йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6-феврал куни имзолаган „Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари“ тўғрисидаги қарорга мувофиқ Қарши аэропорти Ўзбекистон миллий авиакомпанияси таркибидан чиқарилиб халқаро компания бошқарувига берилиши белгиланган[5], лекин халқаро компанияга берилмаган.
2018-йил 27-ноябрдаги ПФ-5584-сонли президент фармони билан Ўзбекистондаги аэропортларни бошқариш учун Узбекистан Аирпорц компанияси ташкил этилди[6] ва Қарши аэропорти ҳам янги компания таркибига киритилди.
2022-йил Қарши халқаро аэропорти қувватини икки баробар ошириш ва йўловчиларга қулайликлар яратиш учун янги қурилмалар ўрнатиш мақсадида аэропортда реконструксия ишлари бошланди[7][8].
Бунда йўловчилар ўтказувчанлик қобилиятини соатига 200 дан 400 йўловчигача ва рўйхатга олиш столлари сони 3 тадан 10 тагача оширилади.
Тавсифи
Қарши аэропорти Ўзбекистон Республикасидаги йирик авиаташкилотлардан бири ҳисобланиб унинг асосий фаолияти қуйидагилардан иборатдир:
- Ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатиш;
- Йўловчиларга хизмат кўрсатиш;
- Юк хизмат кўрсатиш;
- Почта хизмат кўрсатиш.
Қарши аэропорти Узбекистан Аирпорц таркибига киради. Қарши аэропорти 1 соатда 100 та авиайўловчиларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Ёнғин хавфсизлиги бўйича УТПЗ (Ёнғиндан ҳимоялаш талаблари даражаси) нинг 8-даражасига тенг.
Аэропортдан Тошкент, Москва шаҳрига мунтазам қатновлар амалга оширилади ҳамда Европа ва Осиё мамлакатларига чартер қатновлари амалга оширилади. Йўловчи ва юк ташувлари йилдан йилга ўсиб бормоқда. Ахборотлар технологиясини ривожланиши муносабати билан аэропорт ташувларни ташкил қилиш хизматида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун электрон кўринишдаги авиачипталарни сотиш ҳамда СДCС глобал тизимида йўловчиларни қайд қилиш жорий этилди.
2020-йилда Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрининг Пулково аэропортидан „Урал Аирлинес“ авиакомпаниясининг Аирбус 320 русумли ҳаво кемасида чартер авиақатнови амалга оширилди[9].
Шу йилда Қарши халқаро аэропорти Боэинг 787 орзу (Дреамлинер) ҳаво кемасини кутиб олди. Боэинг 787 ҳаво кемаси Қаршидан соат 13:00 да 232 йўловчи билан Ветнам пойтахти Ханой шаҳрига учиб кетди[10].
2022-йил 1-ноябрдан 25-декабрга қадар Ўзбекистон ҳаво йўлларининг ҲЙ-065/066 ва ҲЙ-069/070 Тошкент—Термиз—Тошкент, ҲЙ-609/610 Термиз—Москва—Термиз, ҲЙ-711/712 Термиз—Санкт-Петербург—Термиз авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Қарши халқаро аэропортидан ва янги жадвалга асосан амалга оширилди[11].
Алоқалари
Авиакомпаниялар ва йўналишлар
| Авиакомпания | Манзиллар |
|---|---|
| Қанот Шарқ | Истанбул[12] |
| Силк Авиа | Тошкент |
| Урал Аирлинес | Москва–Домодедово[13], Москва–Жуковский[14] |
| Узбекистан Аирwайс | Москва–Внуково[15], Санкт-Петербург, Тошкент |
Статистика
| Йиллар | Йўловчилар сони | Йўловчилар сонининг ўзгариши, %да |
Парвозлар сони | Парвозлар сонининг ўзгариши, %да |
Манбалар |
|---|---|---|---|---|---|
| 2023 | 71 580 | ▬ | 1 110 | ▬ | [16] |
| 2024 | 169 644 | 1 865 | [16] | ||
| 2025 | 176 331 | 2 138 | [1] |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ўзбекистонда авиаташувлар: 2025-йил якунлари бўйича аэропортларнинг асосий кўрсаткичлари“. Узбекистан Аирпорц (2026-йил 10-феврал). Қаралди: 24-феврал 2026-йил.
- ↑ „УТСК - Карши Аирпорт“. Скйвеcтор.cом. Қаралди: 29-ноябр 2015-йил.
- ↑ „1 августдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий этилади“. Газета.уз. Газета.уз (2020-йил 17-). Қаралди: 18-декабр 2023-йил.
- ↑ „"ҚАРСҲИ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ " мас‘улияти чекланган жамияти“. оргинфо.уз (2023-йил 28-июл). Қаралди: 7-май 2025-йил.
- ↑ „Қарши халқаро аэропорти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” таркибидан чиқарилиб ихтисослашган халқаро компания бошқарувига берилади.“.
- ↑ „"Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-5584-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. лех.уз. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (2018-йил 27-ноябр). Қаралди: 7-май 2025-йил.
- ↑ „Қарши аэропорти реконструксия қилинади“.
- ↑ „Қарши аэропортини реконструксия қилиш ишлари бошланди“.
- ↑ „Қарши халқаро аэропорти чартер рейсни қабул қилди“.
- ↑ „Қарши халқаро аэропорти орзу лайнерини кутиб олди“.
- ↑ „Термиздаги аэропорт орқали амалга ошириладиган парвозлар Қаршидаги аэропортга кўчирилади“.
- ↑ „ҚАНОТ СҲАРҚ СCҲЕДУЛЕС ИСТАНБУЛ ЛАУНCҲ ФРОМ ЖУНЕ 2024“. Аэророутес. Қаралди: 2023-йил 29-май.
- ↑ „"Уральские авиалинии" в январе запускают рейсы в пять городов Узбекистана“ (ру). Интерфах-Тоурисм (2023-йил 26-декабр). 2024-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-декабр.
- ↑ „Урал Аирлинес счедулес неw роутес ин W18“. роутесонлине.cом. Қаралди: 2018-йил 6-сентябр.
- ↑ „Узбекистан Аирwайс Мосcоw Сервиcе Чангес Фром Оcт 2023“. Аэророутес. Қаралди: 2023-йил 22-сентябр.
- ↑ 16,0 16,1 Пассажиропоток аэропортов Узбекистана вирос на 30%