Qashqadaryo (daryo)
Қашқадарё — Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан бошланиб, Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида ўқиб ўтувчи йирик дарё.
| Қашқадарё | |
|---|---|
Қарши кўпригидан дарёнинг кўриниши
| |
| Давлат | |
Академик Яҳё Ғуломов бошчилигидаги илмий гуруҳнинг аниқлашича, дарё ХИИ асргача Зарафшон дарёсига қуйилган[1].
Этимологияси
Қашқадарё номи тузилишига кўра туркий қашқа ҳамда тожикча дарё сўзларининг йиғиндиси ҳисобланади. Қашқа сўзи нафақат туркий балки эроний тиллар орасида ҳам учраб туради ва от ёки мол пешона қисмидаги оқ доғ, оқ нишона маъносида қўлланади. Киноя ўрнида эса донғи чиққан, таъниқли маъносида ишлатилади. Қашқа сўзи билан алоқадор бўлган жой номлари Марказий Осиё, Волгабўйи, Урал, Кавказ, Сибир ўлкаларида ҳам учрайди. Кашкатау (Бошқирдистондаги тоғ), Қашқа (Уралдаги дарё), Каскасу (Қозоғистондаги сув ҳавзаси), Обиқашқа (Тожикистондаги дарё), Қашқабел (Қирғизистондаги тоғ), Қашқа (Тожикистондаги довон), Қашқа, Қашқанаш, варман Қашқа, Енеш Херри Қашқа ва Асла Қашқа (Чувашистондаги аҳоли яшаш пунктлари) кабилар шулар жумласидандир. Ўзбекистон ҳудудида ҳам бу сингари жой номлари кўплаб топилади (Қашқаариқ, Қашқа, Қашқасув, Қашқакариз ва ҳоказо).

Қашқа сўзи одатда баландлик, тепалик, тоғликларга нисбатан кўпроқ қўлланади. Шунга кўра, Қашқадарё бу тоғ дарёси баландликдаги даро маъносида шундай номланади[2].

Тузилиши
Дарё ҳавзасининг умумий майдони 12 минг км² ни ташкил этади. Дарё Тожикистоннинг Суғд вилоятидаги Ҳисор тизмасининг ғарбий тармоғи бўлган Обихунда тоғларининг шимолий ён бағридан, Товтош довонидан 1,5 км шимоли-шарқда, 2960 м баландликдан бошланади. Дарё ўнг ирмоғи Ўртабулоқнинг (Фороб қишлоғи ёнида) қуйилишигача Шинчасой деб аталади.
Юқори оқимида баланд плато бўйлаб чуқур водийда оқади. Дарё водийсининг бош қисми кўп жойларда тор. Водий ён бағирлари кўпинча тик, баландлиги 50-120 метрдан кам эмас. Ярғак ирмоғи қўшилгандан сўнг водий бир оз (100-200 метр) кенгаяди. Шу ердан дарёда қайир пайдо бўлади (эни 100 метр, Дуғоба қишлоғи яқинида). Чироқчи шаҳридан пастроқда Ҳазратибашир қишлоғидан бошлаб дарё суви ариқ ва каналларга олинади.
Ирмоқлари
Қашқадарёга серсув бир қанча ирмоқлар: Жиннидарё, Чироқчидан 18 км юқорида Оқсув, Танхоздарё, Ғузордарёлар келиб қуйилади. Бу ирмоқлар юқори оқимида чуқур ва тор водийда оқадиган типик тоғ дарёлари ҳисобланади.
Қашқадарёнинг ўнг соҳил томонидан унча баланд бўлмаган Қоратепа тоғининг жанубий ён бағридан 20 га яқин сой (Шўробсой, Макридсой, Оёқчисой, Қалқамасой ва бошқалар) оқиб тушади. Тоғликдан текисликка чиққач, дарё водийси кенгаяди. Шу ердан дарё суви бутунлай суғоришга олинади. Қарши чўлига етганда дарё тугайди.

Жиннидарё
Жиннидарё Ҳисор тизмасининг Оқота ва Шердоғ тоғлари оралиғидаги булоқлардан бошланади. Дарёнинг узунлиги 57 км.
Оқсув
Оқсув дарёси Ҳисор тизмасидаги Ботирбой ва Северсев музликларидан бошланади. Дарёнинг узунлиги 115 км.
Танхоздарё
Танхоздарё Ҳисор тизмасининг Ғозикўлидан бошланади. Дарёнинг узунлиги 104 км.
Яккабоғдарё
Яккабоғдарё Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий ёнбағирларидан бошланади. Дарёнинг узунлиги 108 км.
Ғузордарё
Ғузордарё Чақчар тоғидан бошланади. Дарёнинг узунлиги 68 км.
Сув сарфи
Дарё суви асосан қор, ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи Варганза қишлоғи ёнида 14,1 м³/сек дан (кўп сувли йилда) 1,45 м³/сек гача (кам сувли йилда) етади. Чироқчи қишлоғи ёнида йилдаги энг кўп сув сарфи 781 м³/сек дан (кўп сувли йилда) 21,4м³/сек гача (кам сувли йилда) бўлади.

Йиллик оқимининг 64% март — июн, 11,7% июл —сентабр, 24—27% октабр — феврал ойларида оқиб ўтади. Йиллик энг кўп сув сарфи кўпроқ жала ёмғирлари ҳисобига тез ўзгариб туради. Шунга кўра, тўлин сув даври (феврал — июл) сел тусини олади. Дарё ҳавзасидаги ерларни сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Чимқўрғон сув омбори, Зарафшон дарёсидан ҳавзага сув келтириш учун Эски Анҳор ва Қарши магистрал каналлари қурилган[3]. Қашқадарё қор сувларидан тўйинса ҳам унга қуйилувчи Жиннидарё, Танхоз, Оқсув ва Яккабоғ сингари ирмоқлари аслида қор-музликлари ҳисобига тўйинади. Мазкур ирмоқлар ҳавзасида майдони 20.3 км² бўлган кичик музликлар мавжуд[4].
Яна қаранг
Адабиётлар
- „Қашқадарё“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 10-жилд (Шарқ — Қизилқум). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005 — 656-бет.
Манбалар
- ↑ Лунина 1984, с. 8.
- ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 365-367-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қашқадарё (дарё)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „Қашқадарё табиий географик округи“. география.уз. Қаралди: 08-2023.[сайт ишламайди]
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |