Qashqar (shahar)

Қашқар ёки Кошғар (كاشغر) (Хитой манбаларида Каши, Кашигер) — ХХРнинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Шинжон-Уйғур мухтор раёни (Шарқий Туркистон)да, Тарим воҳасининг шим.ғарбида Қизилсув дарёси соҳилида жойлашган. Мазкур топоним "қош тоши (нефрит) кони" деган маънони англатади. Аҳолиси 400 минг кишидан зиёд (2005).
Қ. қадимдан Буюк ипак йўлидаги чорраҳа ва йирик савдо маркази бўлиб келган. Мовароуннаҳр, Хитой, Ҳиндистон каби мамлакатларга қатновчи карвонлар Қ. орқали ўтган. Қ. кўҳна ва янги шаҳар қисмларига бўлинади. Меъморий обидалари ва турар жой бинолари Тошкентнинг эски ва янги қисмларига ўхшаш.
Шаҳар тўғрисидаги дастлабки ёзма маълумот милоддан аввалги ИИ—И асрларга оид Хитой манбаларида Сули (Сувлик, Сулек) номи билан учрайди ва ўша даврларда 1500 оилага эга хонлик пойтахти бўлган (бу давлат ВИИ асрнинг ўрталаригача мавжуд эди). "Сули" атамаси Қ. чеккасидаги бир туманнинг номи сифатида ҳозиргача сақланиб қолган. Қ. кейинроқ ҳунлар, кушонлар, эфталийлар давлатлари, Турк хоқонлиги (В—ВИИ асрлар), Уйғур хоқонлиги (ВИИ—ИХ асрлар) таркибига кирган. Х—ХИИ асрларда Қ. қорахонийлар хоқонлиги пойтахти бўлди. Шу даврда шаҳар маданий жиҳатдан юксалди. Қ.да йирик олимлар, жумладан, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва бошқалар фаолият кўрсатди. Мўғуллар даврида ҳам Қ. йирик маданий марказ сифатида сақланди. Мўғул ноиби Масъуд Ялавоч даврида йирик кутубхонага эга бўлган мадраса қурилган. Кейинроқ Қ.ни дуғлот амирлари бошқарди. Абу Бакр даврида (1480—1514) Тумин ва Қизилсув дарёлари оралиғида янги Қ. шаҳри қурилди. Ёркент хонлиги (1465—1759) ва жунғорлар ҳукмронлиги даврида пойтахт Қ.дан Ёркенд шаҳрига кўчирилгандан кейин ҳам Қ.нинг мавқейи Шарқий Туркистондаги энг йирик савдо ва ислом дини маркази сифатида сақланди. Қ.да Махдуми Аъзам (1461 — 1541) ва унинг қорахонийлар авлодидан бўлган хотини Бибича Кошғарийдан туғилган ўғли Исоқ Вали ва унинг авлодлари, жумладан, Офоқхўжа яшади. 1755—1759-йилларда Хитойда ташкил топган манжурлар хоқонлиги (Син) Шарқий Туркистонни истило қилганидан сўнг Қ. мазкур ўлкадаги иккинчи даражали маъмурий марказ бўлиб қолди.
Қ.да қўрғошин,рух ва волфрам рудалари, қимматбаҳо тошлар қазиб олинади. Қишлоқ хўжалиги машиналари, химикатлар, терига ишлов бериш, тўқимачилик маҳсулотлари, заргарлик ва мискарлик буюмлари, гиламлар, қурилиш материаллари, мусиқа асбоблари, пичоқлар ишлаб чиқарилади. Қ. қадимдан ҳунармандчилик буюмлари билан машҳур. Қ. темир йўл орқали ХХР нинг барча йирик шаҳарлари билан боғланган. Шаҳарда 1979-йилда қурилган "Осиё бозори" халқаро савдода муҳим ўрин тутмоқда. Айни замонда Қ. йирик халқаро туристик шаҳарга айлантирилган. Шаҳарда Юсуф Хос Ҳожиб мақбараси, Офоқхўжа мақбараси ва мадрасаси, Ҳайитгоҳ (Намозгоҳ) Жоме масжиди ва мадрасаси мавжуд. Шаҳар майдонига Мао Зедонгнинг баландлиги қарийб 40 м.ли ҳайкали ўрнатилган. Шаҳар яқинида Маҳмуд Қошғарий ва Сотуқ Буғрохон мақбаралари мавжуд. Қ.дан 18 км шимолида Бешкерем дарёсининг жан. соҳилидаги тепаликда 3 та ғор бор. Ғорда сақланиб қолган 70 дан ортиқ ҳайкал ва деворий расмлар К. бундан икки минг йил муқаддам будда дини марказларидан бири бўлганлигидан далолат беради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |