Қаюм Холмирзаэвич Холмирзаэв (1943-йил 19-июл, Жалақудуқ тумани,Ўзбекистон ССР, СССР - 2015-йил, Қибрай тумани, Тошкент вилояти) – совет ва ўзбек давлат ва партия арбоби. 1992-1993 йилларда Андижон вилояти ҳокими[1].

Қаюм Холмирзаэв
 Андижон вилояти ҳокими
Мансаб даври
21-феврал 1992-йилдан – 4-феврал 1993-йилгача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши лавозим та'сис этилган
Вориси Қобилжон Обидов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1943-йил 19-июл
Ўзбекистон ССР, СССР
Вафоти 2015-йил
Қибрай тумани
Мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи

Ҳаёти

Қаюм Холмирзаев 1943-йил 19-июлда Андижон вилояти, Жалолқудуқ тумани, Сўфи-Қишлоқ шаҳрида туғилган. 1975-йилда Тошкент қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Илк меҳнат фаолиятини ўзи таҳсил олган институтнинг комсомол қўмитаси котиблигидан бошлаган. Турли йилларда Тошкент вилоятининг Оржоникидзе туманида туман комсомол қўмитаси котиби бўлиб ишлаган. Тошкент вилояти туман қишлоқ хўжалиги бўлимига раҳбарлик қилган, „Қибрай“ совхози директори, партия ишларида ҳам фаол бўлган. Ўзбекистон халқ депутати этиб сайланган. 1988-йилдан 1990-йил 5-мартгача Ўзбекистон КП Андижон вилоят қўмитаси котиби, 1990-йил 5-март — 1991-йил 14-сентябр қадар Ўзбекистон Компартияси Андижон вилоят қўмитасининг биринчи котиби лавозимида ишлаган[2]. 1990-йил мартдан 1992-йил февралгача халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши раиси. 1992-йил 21-февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони [3] билан Андижон вилояти ҳокими этиб тайинланган ҳамда 1993-йилнинг 6-февралига қадар ушбу вилоятни бошқарган[4].

Қаюм Холмирзаев 2015-йилда Қибрай туманида вафот этган.

Мукофотлари

1992-йилнинг 30-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қаюм Холмирзаевни кўп йиллик самарали меҳнати, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, жамият ҳаётидаги фаол иштироки учун билан Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаган [5].

Манбалар

  1. ↑ „ХОЛМИРЗАЕВ, Каюм Холмирзаевич | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-август.
  2. ↑ „"Совет Ўзбекистони" газетаси 1990-йил 6-март сони "Област партия комитетининг пленуми" Қаралган сана=13.08.2024“ (пресс.натлиб.уз). 2024-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-август.
  3. ↑ „"Ўзбекистон овози" газетаси 1992-йил 22-феврал сони "Вилоят ҳокими тайинланди" Қаралган сана=13.08.2024“ (пресс.натлиб.уз). 2024-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-август.
  4. ↑ „"Қишлоқ ҳақиқати" газетаси 1993-йил 9-феврал сони "Қ.Холмирзаевни Андижон вилояти ҳокими лавозидан озод этиш тўғрисида" Қаралган сана=13.08.2024“ (пресс.натлиб.уз). 2024-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-август.
  5. ↑ „"Ўзбекистон овози" газетаси 1992-йил 31-декабр сони "Қ.Холмирзаевни Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида" Қаралган сана=13.08.2024“ (пресс.натлиб.уз). 2024-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-август.