Qibray
Қибрай – Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги шаҳар (1973-йилдан), туман маркази. Тошкент ва Чирчиқ шаҳарлари оралиғида жойлашган. Тошкент шаҳридан 18 км шимоли-шарқда жойлашган. Энг яқин темир йўл Қодирия (10 км) стансияси ҳисобланади. 2024-йилги маълумотларга кўра аҳолиси 100 минг кишини ташкил этган. Маҳаллий ривоятларга кўра „Қибрай“ (қадимда „Қирай“) номи қадимий туркий қабила номидан келиб чиққан.
Қибрай Қибрай | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 41°23′23″Н 69°27′54″Э / 41.38972°Н 69.46500°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Тошкент вилояти |
| туман | Қибрай тумани |
| Аҳолиси (2011) |
27 700 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Тарихи
Баъзи маълумотларга кўра, асосий аҳоли пункти ХВИИИ аср бошларида ривожлана бошлаган. Эски Тошкентдан бир неча оилалар унумдор ерларни ўзлаштира мақсадида келган ва кейинчалик доимий аҳоли сифатида шу ерда қолган. ХХ асрнинг 30-йилларида эски ер эгаларининг ерлари аҳоли ўртасида қайта тақсимланган[1].
1959-йилда Ядро физикаси институти ва Улуғбек (шаҳарча) қишлоғи ташкил этилгандан сўнг янги қишлоққа йўл ва кўприк қурилган.
1995-йилда қишлоқ марказида янги автовокзал, бозор, савдо дўконлари, ёдгорлик барпо этиш ишлари олиб борилган.
2011-йилда қишлоқнинг марказий қисмида навбатдаги реконструксия ишлари амалга оширилиб, асосан 1950-йилларда қурилган эски турар-жой бинолари бузиб ташланган ва марказий Алишер Навоий кўчаси бўйлаб янги турар-жой ва нотурар-жой бинолари қурилган.
Қишлоқда футбол стадиони, 2 та ўрта мактаб, маҳалла фуқаролар йиғини, масжид, босмахона, кўплаб савдо дўконлари, вилоят аҳамиятига молик асосий маъмурий бинолар мавжуд.
„Янгиобод“ маҳалласи ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларининг бошларида маҳаллий аҳолига ер майдонларининг ажратилиши натижасида ташкил топган. У „Яккачўп“ кўчаси „Қорасув“ коллектори устидаги кўприкнинг тарихий номи билан аталган[2][3].
1992-йилда топонимия комиссияси Оржоникидзевский тумани номини ўзгартириш масаласини ўрганиб чиққан. Комиссия раиси Ж. Хоназаров Бўзсув тумани номига ўзгартириш таклифини илгари сурган. Узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг Қибрай қишлоғи вакили Б. Усмонов ташаббуси билан Оржоникидзевский тумани Қибрай тумани деб номланган[4].
Қибрайда саноат, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес, йирик корхоналари ва микрофирмалар, қўшма корхоналар, Шредер номидаги илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг токчилик ва виночилик филиаллари, автокорхона, МТП, деҳқон бозори бор. Умумий таълим, болалар мусиқа, спорт мактаблари, лицейлар, касбҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, Мустақиллик майдони, ўқув спорт хонаси, стадион, сузиш ҳавзаси ва бошқа кўплаб спорт иншоотлари мавжуд. Шаҳар ўртасидаги майдонда Хотира монументи ўрнатилган. Қибрайда туман марказий касалхонаси, тиббий тез ёрдам бўлими, поликлиника, марказий дорихона, туғруқхона мажмуи ва бошқалар тиббий муассасалар фаолият юритади. Шаҳарча яқинида бир қанча санаторий ва дам олиш уйлари (шу жумладан, „Ботаника“, „Бўстон“, „Умид гулшани“, „Қибрай“, „Навбаҳор“, „Энергетик“ ва бошқалар) фаолият кўрсатади. Қибрайдан Тошкент шаҳригача автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган. Тошкент – Хўжакент электр поезди Қибрай ёнидан ўтади.
Манбалар
- ↑ „КИБРАЙ“. Қаралди: 2023-йил 29-ноябр.
- ↑ „Более 20 махаллей Кибрая планируется перевести в состав Ташкента“. Қаралди: 2023-йил 29-ноябр.
- ↑ „Стало известно, какие махалли Кибрайского района перейдут в состав Ташкента“. Қаралди: 2023-йил 29-ноябр.
- ↑ „Укроп — WоманWики - женская энциклопедия“. wоманwики.ру. 2011-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-ноябр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |