Қирғизистон (қирғизча: Кыргызстан [қɯрʁɯз'стɑн] Киргизстан) ёки Қирғиз Республикаси (қирғизча: Кыргыз Республикасы) — Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқида жойлашган давлат. Пойтахти — Бишкек шаҳри. Қирғизистон БМТнинг аъзосидир. Мамлакат шимолда Қозоғистон, ғарбида Ўзбекистон, жануби-ғарбида Тожикистон ва жануби-шарқида Хитой Халқ Республикаси жойлашган. Қирғизистон аҳолиси бугунги кунда 6 миллион кишидан ортиқ Қирғизистон Унинг 72,6 % қирғизлар, 14,34 % ўзбеклар, 10,65 % руслар ва 8,31 % 5% тожиклар бошқа турли миллат вакиллари ташкил қилади. Умуман, мамлакатда 90 дан ошиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қиладилар[2]. Қирғизистоннинг аҳолиси сони — 10,300 000 киши.

Қирғиз Республикаси
қирғизча: Кыргыз Республикасы
Шиор: Йўқ
Мадҳия: Кыргыз Республикасынын Мамлекеттик Гимни
"Қирғиз Республикаси Республикаси Давлат Мадҳияси"
Файл:Натионал Антҳем оф Кйргйзстан.огг
Location of Qirgʻiziston
Пойтахт Бишкек
Расмий тил(лар) Қирг'изча (Давлат)
Русча (Расмий)
Ҳукумат Парламент Республика
Садир Жапаров
Улукбек Марипов
Мустақиллик (Совет Иттифоқидан)
• Сана
31-август 1991
Майдон
• Бутун
198,500 км2 (86-ўрин)
• Сув (%)
3,6
Аҳоли
• 2025-йилги рўйхат
7,300,000 [1] (110-ўрин)
• Зичлик 27/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2019-йил рўйхати
• Бутун
▲$24 миллиард (139-ўрин)
• Жон бошига
$3,844
Пул бирлиги Сўм (КГС)
Вақт минтақаси УТC+6
• Ёз (ДСТ)
УТC+6
Қисқартма КГ
Телефон префикси 996
Интернет домени .кг

Этимологияси

СССР давлати инқирозга учрагандан сўнг, деярли барча иттифоқдош мамлакатлар ўз мустақиллигини қўлга киритди улар орасида Қирғиз ССР (русча: Киргизская ССР, қирғизча: Кыргыз ССР) ҳам бор эди. Совет даврида Қирғизистон номи фақат рус тилида (русча: Киргизия) номланар эди, кейинчалик миллий тилда номлана бошланди. (қирғизча: «Кыргызстан» ёки Кыргыз Республикасы)[3].

Давлат тузуми

Қирғизистон — суверен, унитар, демократик республика. Амалдаги конституцияси 1993-йил 5-майда қабул қилинган; 1996, 1998, 2001 ва 2003-йилларда ўзгартишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2021-йилдан Садир Жапаров). У умумий тенг, тўғри яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Бир шахс кетма-кет икки мартадан ортиқ президент этиб сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент — Жогорку Кенеш, ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Охирги марта президентлик сайлови 15-ноябр 2017-йилда бўлиб ўтди. Янги президент этиб Соронбой Женбеков сайланди. Бундан олдин 1-декабр 2011-йилдан 24-ноябр 2017-йилгача Алмазбек Атамбаев президент эди.

Қирғизистон Республикаси президентига номзод 35 ёшдан кичик ва 70 ёшдан катта бўлмаган, давлат тилида гаплашаоладиган ва 15 йилдан кам бўлмаган муддатда республика фуқароси бўлиши керак.

Намойишлар

Қиз ўғирлашга қарши ҳаракат

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида қиз ўғирлашга қарши намойиш бўлиб ўтди. Намойишга ўғирлаб кетилган 26 ёшли Айзада Канатбекова қотиллигининг олдини ололмаган полициянинг ҳаракацизлиги сабаб бўлган.

2021-йил 5-апрел куни соат тахминан 7:00 да Медерова ва Тинистанова кўчалари кесишган жойдаги кафе ёнида 1994-йилда туғилган қиз, Айзада Канатбекова, 3 нафар эркак томонидан мажбурий никоҳ учун ўғирлаб кетилган. Шундан сўнг, 7-апрел куни қиз ва бир нафар эркакнинг ўлик жасади топилган.

8-апрел куни Ички ишлар вазирлиги биноси олдида тўпланган 500 га яқин намойишчилар бўлган ҳодисага асосан никоҳ мақсадида ўғирлаш учун жазони кучайтиришни талаб қилган. Шу билан бирга, улар вазир Улан Ниёзбеков бошчилигидаги Ички ишлар вазирлиги раҳбариятини ҳамда Бишкек ва Ўш шаҳарлари Ички ишлар марказий бошқармаси раҳбарлари истеъфосини талаб қилган[4].

Табиати

Қирғизистоннинг кўп қисми Тяншан тоғларида, қолган қисми Помир-Олай тоғларида жойлашган. Мамлакат ҳудудининг 94 % денгиз сатҳидан 1000 м дан баландда. 1/2 қисми 3000–4000 м баладликлар орасида. Параллел тоғ тизмалари, асосан, кенглик бўйлаб йўналган. Шарқида (Хитой билан чегара яқииида) Ғалаба чўққиси (7439 м) бор. Ички Тяншан тоғ тизмаларининг релефи алп типли бўлиб, улар водий ва сойликлар билан ажралган. Терскай Олатов билан Кунгай Олатов тизмалари орасида Иссиқкўл сойлиги бор. Қирғизистоннинг гарбий қисмида Ғарбий Тяншан тоғлари жойлашган (Талас водийси, Талас Олатови ва Чатқол тизмалари). Қирғизистоннинг жануби-ғарбий қисмига Фарғона сойлигининг шимолий, шарқий ва жанубий чеккалари киради. Жанубийда Туркистон тизмасининг шимолий ён бағри, Олай тизмаси, Олай водийси ва Орқа Олай тизмаси шимолий ён бағри Қирғизистонга қарашли.

Фойдали қазилмалардан нефт, газ, қўнғир кўмир ва тошкўмир, олтин, темир, алюминий, волфрам, мис, қалай, симоб, қўғошин-рух, сурма рудалари конлари бор.

Иқлими континентал иқлим, ёгин миқдори ўртача, ҳаво қуруқ ва кам булутли. Релефи тоғли ва баландликлар фарқи катта бўлганлиги учун иклими қуруқ субтропик иқлимидан баланд тоғ тундраси иқлимигача ўзгариб боради. Январнинг ўртача температураси водийларда —1" дан —8" гача, тоғларда —8" дан −27" гача; июлда водийларда 20"—27", баланд тоғларда 5" ва ундан паст. Йиллик ёғин Тяншан шарқида 180–250 мм дан Фарғона тизмасининг жануби-ғарбий ён бағрида 900 – 1000 мм гача. Тоғ тепаларида музликлар бор. Уларнинг йириклари мамлакат шарқий чеккасидаги Жанубий Инилчек ва Шимолий Инилчек музликларидир.

Дарёлари Орол депгизи, Тарим, Иссиқкўл ва Балхаш кўли ҳавзаларига мансуб. Йирик дарёлари: Норин, Чу, Талас. Қирғизистонда 1923 кўл бор. Йириклари: Иссиқкўл, Сўнкўл, Чатиркўл. Тупроқлари чўл ва ярим чўл ерларда бўз тупроқ, дарё қайирлари ва кўл соҳилларида аллювиал, ўтдоқи ва ўтлоқи-ботқоқтупроқлар. Тоғларнинг чўл-дашт минтақасида қўнғир тупроқлар, қуруқ даштли минтақада каштан тупроқлар, тоғларнинг сернам ён багирларида қора тупроқлар, тоғ тепаларида тоғ-ўрмон тупроқларининг ҳар хил турлари тарқалган.

Қирғизистонда ўсимликларнинг 3,5 мингдан зиёд тури ўсади. Мамлакат ҳудудининг 4 % дан ортиғи ўрмон. Ёнғоқзор-мевазор ўрмонлар майдони 265 минг га. 3600–4000 м баландликлар совуқ чўл ва тоғ тундраларидан иборат.

Ҳайвонот дунёси бой. Чўл ва даштларда ҳар хил кемирувчидар, судралиб юрувчилар, қушлар; ўрмонларда қўнгир айиқ, силовсин, тўнгиз, бўри, ўрмон сувсари, тоғларда тоғ такаси, қор қоплони, улар, тоғ сувсари, юмронқозиқ ва ҳоказо яшайди. Сув ҳавзаларида балиқнинг 60 дан ортиқ тури учрайди. Мўйнали ҳайвонлар иқлимлаштирилган. Ҳудудида Иссиқкўл, Саричелак. Бешорол қўриқхоналари, Ола-Арча табиий миллий боғ бор.

Аҳолиси, асосан, қирғизлар (67 %). Шунингдек, ўзбек, дунган, уйгур, рус, украин, татар, қозоқ, тожик ва бошқа ҳам яшайди. Давлат тили — қиргиз тили; рус тилига расмий тил мақоми берилган. Диндорларнинг аксарияти мусулмонсуннийлар. Шаҳар аҳолиси 35,2 %. Йирик шаҳарлари: Бишкек, Уш, Жалолобод. ТўқмоҚирғизистон

Тарихи

Қирғизистонда топилган археологик ёдгорликлар бу ҳудудда тахминан 300 минг йил илгари одам яшаганлигидан дарак беради. Милоддан аввалги 3-минг йиллик охири — 2-минг йиллик бошларида аввал мис, кейинчалик жездан ишланган қуроллар тарқалган. Қирғизистоннинг шимолда саклар қабила иттифоқи (милоддан аввалги ВИИ—ИИИ асрлар), кейинчалик улар ўрнида усунлар (милоддан аввалги ИИ аср — милодий ИИ аср) қабила иттифоқи мавжуд бўлган. Жанубий раёнлар милоддан аввалги ИИ—И асрларда Даван давлати, кейинчалик милодий И—ИВ асрларда кушон қироллиги таркибида бўлган. В асрда Қирғизистон шимолдаги кўчманчи қабилалар ўтроклаша бошлади. ВИ—ВИИ асрларда Қирғизистон Турк хоқонлиги таркибида бўлди. Қирғизистон Ғарбий Турк хоқонлигининг маркази бўлиб, хоқонлик пойтахти — Суёб шаҳри Чу водийсида (Тўқмоқ шаҳри ўрнида) жойлашган. Шимолий К.да ўтроқҳаётнинг ривожланишида Ўрта Осиёнинг деҳқончилик воҳаларидан кўчиб келган аҳолининг роли катта бўлган. ВИ—ВИИИ асрларда кўчманчи туркий қабилалар Ўрхун-Енисей ёзувидан, ўтроқ аҳоли суғд ёзувидан фойдаланган. Қирғизистон ҳудудида шомонийлик, зардуштийлик, буддавийлик ва христиан динлари тарқалган. ВИИИ асрнинг бошида Қирғизистондаги сиёсий ҳокимият тургаш зодагонлари қўлига ўтган. ВИИИ аср ўрталарида Олтойдан Тяншанга қарлуқлар келиб, бу ердаги ҳокимиятни эгаллаб олишган. Қарлуқлар ҳукмронлиги Х аср ўртасига қадар давом этган. Тяншанда қирғиз қабилалари яшагани ҳақидаги илк ёзма манбалар Х асрга оиддир. Бу даврда Чу ва Талас водийларида шаҳар ва қишлоқлар сони кўпайган. Улар Иссиқкўл қирғоқларида ҳам вужудга келган. Шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси — Ўрта Осиёнинг бошқа вилоятлари билан боғлиқ бўлган ҳунармандлар ва савдогарлар кўчманчилари ип-газлама, чарм, ёғоч, сопол, металл буюмлар, ғалла, қуруқ мева ва бошқа билан таъмин-лаб туришган.

Кўчманчилар шаҳарларга чорвачилик маҳсулотларини етказиб берганлар. Қарлуқлар мулкининг маркази — Чу водийси орқали Буюк ипак йўли ўтган. Х аср ўртасидан тахминан ХИИ аср ўрталаригача Қирғизистон ҳудудида Қорахонийлар давлатинннг асосий қисми жойлашган. Чу водийсида давлат пойтахти — Боласоғун (ҳозирги Бўрона шаҳри харобаси) бўлган. 10— ХИИ асрларда Талас водийси кумуш ва бошқа металлар ишлаб чиқарилишининг йирик маркази ҳисобланган. Кўплаб шаҳарларда (Боласоғун, Ўзган ва бошқалар) ҳунармандчилик, савдо ва маданият тараққий этган. ХИИИ аср бошида бошланган мўғуллар истилоси қирғиз халқи шаклланиши жараёнини узоқ муддатга тўхтатиб қўйган, кўплаб шаҳар-қишлоқлар (ХИВ аср бошига келиб) вайрон бўлган, ўтроқ деҳқончилик хўжаликлари таназзулга юз тутган. Шимолий Қирғизистонда шу даврдан бошлаб ярим кўчманчи чорвадорлик хўжаликнинг етакчи тармоғига айланган. Ўрта Осиёга мўғуллар билан бирга кўплаб кўчманчи қабилалар кўчиб келган. Тян-шаннинг бир қисми ва Шарқий Туркистон Чиғатой улуси таркибига кирган. Чиғатой улусининг парчаланиши (1348) натижасида Қашқар, Еттисув ўлкаси ва Или воҳасида Мўғулистон давлати ташкил топган. Чиғатой хонларидан Муборакшоҳ ва Бароқхон қўл остидаги қабилалар билан Еттисувдан Мовароуннаҳрга кўчиб ўтадилар. муборакшоҳ Оҳангарон воҳасига, Бароқхон эса Чағониёнга келиб ўрнашади. Бу ҳол Чиғатой улусининг иккига бўлиниб кетишига сабаб бўлган. Шу вақтдан бошлаб, улуснинг шарқий ва Шимоли-шарқий қисмида қолган туркий ва мўғул қабилалари ўзларини мўғуллар, мамлакатни эса Мўғулистон деб атай бошладилар. 1348-йил Чиғатой наслидан бўлган Туғлуқ Темур Мўғулистон хони қилиб кўтарилган. Амир Қамариддин ҳукмронлиги даврида Амир Темур унга қарши 1370—90 йилларда 7-марта қўшин тортиб борган ва уни ўзига тобе этган. Амир Темур вафотидан сўнг темурийлар даврида Улуғбек 1425-йил Мўғулистонга зафарли юриш қилган. ХВ асрнинг охирида Мўғулистон майда-майда қисмларга ажралиб кетган. ХВ асрнинг 2-ярмида Шимолий Қирғизистон ҳудудида қирғиз қабилаларининг бирлашуви натижасида дастлабки мустақил хонлик вужудга келган, унинг аҳолисини бу даврга келиб шаклланган қирғиз халқи ташкил этган.

ХВИ асрнинг 1-ярмида қирғизлар ойратлар босқинига қарши узоқ муддат кураш олиб борганлар. ХВИИ—ХВИИИ аср бошларида Шарқий Туркистоннинг сиёсий ҳаётида қирғизларнинг иштироки кучайган. ХВИИИ аср охири —ХИХ аср бошларида қирғизлар Россиядан паноҳ излай бошладилар. Бунга уларни мураккаб ташқи сиёсий вазият, ички аҳволнинг турғун эмаслиги ва ўзаро савдо-сотиқдан манфаатдорлик мажбур қилган. 1814-йил ва 1824-йилларда Иссиқкўл қирғизлари делегацияси Россиянинг Ғарбий Сибирдаги маъмурлари ҳузурига боришган. ХИХ асрнинг 1-чорагида Қўқон хонлиги қўшинларининг қирғизлар устига ҳарбий юришлари рус-қирғиз муносабатларини тўхтатган. Қирғизлар Қўқон хонлиги таркибига киришган. Бу даврда қўқонликлар томонидан Пишпак (ҳозирги Бишкек), Тўқмоқ, Дараутқўрғон ва бошқа қалъалар қурилган. ХИХ асрнинг 60—70 йилларида бутун Қирғизистон Россия империяси таркибига қўшиб олинди; аввал Туркистон вилояти (1865—67), сўнг Туркистон генерал-губернаторлиги (1867—1917) таркибида бўлди. 1917-йил ноябр — 1918-йил июнда совет ҳокимияти ўрнатилди. 1918-йил апрелда Қирғизистон янги тузилган Туркистон АССР таркибига кирди. 1921—1922 йилларда ер-сув ислоҳоти ўтказилди. 1924-йил Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказилиши натижасида 1924-йил 14-октабрда РСФСР таркибида Қора-қирғиз мухтор вилояти ташкил этилди. 1925-йил 25-майда Қорақирғиз мухтор вилояти Қирғиз мухтор вилоятига, 1926-йил 1-феврал

дан Қирғизистон АССР га, 1936-йил 5-декабрдан СССР таркибидаги иттифоқдош республикага айлантирилди. 1990-йил декабрдан Қирғизистон Республикаси деб аталди. 1991-йил 31-августда республика Олий Кенгаши Қирғизистонни мустақил, суверен, демократик давлат деб эълон қилди. 1993-йил 5-майдан Қирғиз Республикаси деб номланди.

2005-йил мартда Қирғизистонда юзага келган иқтисодий-ижтимоий вазият амалдаги президент А. Ақаевни ўз лавозимидан кетишга мажбур этди. Қирғизистон — 1991-йил 31-декабрдан МДҲ таркибида. 1992-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 31-август — Давлат мустақиллиги куни (1991).

Асосий сиёсий партия ва касаба уюшма бирлашмалари. Қирғизистон аграр партияси, 1933-йил ташкил этилган; Қирғизистон агрармеҳнат партияси, 1994-йил асос солинган; „Ар-Намис“ („Ор-Номус“) партияси, 1999-йил тузилган; Қирғизистон хотин-қизлари демократик партияси, 1994-йил таъсис этилган; Қирғизистон демократик ҳаракати, 1993-йил. ташкил этилган; Қирғизистон Коммунистик партияси, 1999-йил асос солинган; „Мамлакатим“ ҳаракати партияси, 1998-йил ташкил этилган; „Манас-эл“ („Манас халқи“) маънавий тикланиш партияси, 1998-йилтузилган; Қирғизистон коммунистлари партияси, 1992-йил асос солинган; „Эркин Қирғизистон“ прогрессив-демократик партияси, 1991-йил тузилган; „Ата-Мекен“ („Ватан“) социалистик партияси, 1992-йил таъсис этилган. Қирғизистон касаба уюшмалари федерацияси, 1925-йил тузилган.

Хўжалиги

Қирғизистон аграр-индустриал мамлакат. Ялпи миллий маҳсулотда саноат 20,5 %, қишлоқ хўжалиги 38,4 %, хизмат кўрсатиш тармоги 12 %, савдо 10,1 % ни ташкил этади.

Саноатининг етакми тармоқлари: машинасозлик (қишлоқ хўжалиги машиналари, металл кесувчи станоклар, электротехника буюмлари, приборлар ва бошқалар), рангли мсталлургия (симоб, сурма ва қўргошин-рух рудаларини қазиб олиш ва бойитиш), нефтни қайта ишлаш, енгил (ип-газлама, жун, ипак матолар, трикотаж, кўнпоябзал, тикувчилик буюмлари ишлаб чиқариш, гилам тўқиш; асосий марказлари — Уш, Бишкек), озиқ-овқат (гўшт-сут, ун-ёрма ва бошқа, йирик корхоналар Бишкек шаҳрида жойлашган) саноати. Кўмир, газ ва нефт қазиб олинади. Қурилиш материаллари (семент, шифер, девор панеллар) ишлаб чиқарилади. Йилига 12,9 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади (ГЕС ва иссиқлик электр стансияларида). Норин дарёсида Тўқтағул, Учқўрғон, Курпсой, Тошкўмир ГЕСлари, Аламадин ГЕСлар каскади ишлайди. Бишкекда йирик иссиқлик электр стансияси мавжуд.

Қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар майдони 10,1 млн. гектар (мамлакат ҳудудининг 50,9 %). 1 млн. гектар ер суғорилади. Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи — чорвачилик (ялпи маҳсулотнинг 55 %), асосан майин ва ярим майин жунли қўйчилик; сут-гўшт чорвачили-ги, йилқичилик ҳам ривожланган. мамлакатда 988 минг қорамол, 88 минг чўчқа, 3765 минг қўй ва эчки, 360,7 минг йилқи, 2100 минг уй паррандаси бор (2002). Деҳқончиликнинг асосий тармоғи — пахта, тамаки, эфир мойли экинлар етиштириш; шунингдек, ем-хашак экинлари, ғалла (буғдой, арпа, маккажўхори), картошка, сабзавот, полиз экинлари экилади. Мевачилик, токчилик ва боғдорчилик ривожланган. Қанд лавлаги ва беда уруги олинади.

Транспортининг асосий тури — автомобилтранспорти. Автомобил йўлларининг умумий уз. 28 минг км (19 минг км умумий фойдаланиш йўллари). Транспорт йўлилар узунлиги 417 км (2002). Иссиқкўлда мунтазам кема қатнайди. Ички сув йўллари узунлиги 460 км. „Киргизстаи аба жоддору“, „Итек Эйр“, „Алтин Эйр“ миллий авиация компаниялари самолётлари дунёнинг бир қанча мамлакатларига учади. Қирғизистон ҳудудидан Бухоро —Тошкент—Бишкек — Олмаота газ қувури ўтган; Майлисой—Жалолобод—Ўш газ қувури мавжуд.

Четга олтин, пахта толаси, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари, электр энергияси, тамаки, металл, жиҳозлар ва бошқа чиқаради; четдан саноат жиҳозлари ва буюмлари, кенг истеъмол моллари олади. Ташқи савдода Россия, Ўзбекистон, Хитой, Германия, Қозоғистон, Туркия, АҚСҲ билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — сом.

Тиббий хизмати

Республикада 30 минг ўринли 250 дан зиёд касалхона муассасаларида 15 минг врач, 30 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходими ишлайди. Врач ва ўрта тиббиёт ходимлари Тиббиёт институт ва билим юртларида тайёрланади. Республика ҳудудида 24 санаторий, 21 санаторий-профилакторий, 57 дам олиш пансионати, 11 дам олиш уйи, 43 болалар соғломлаштириш мажмуаси ва бошқа дам олиш масканлари бор (2002). Машҳур курортлари: Оқсув, Жетиўғуз, Чўлпонота, жалолобод, Жиргалан.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. ХИХ асрнинг 2-ярмида Қирғизистон ҳудудида диний мактаблар — мактабхона ва мадрасалар бўлган. Қирғизистон Россия томонидан босиб олингач, дастлабки рус бошланғич мактаблари, 19-а.нинг 80-йилларида рус-тузем мактаблари очилди. 1911-йил хотин-қизлар прогимназияси, 1912-йил эрлар гимназияси ташкил этилди; бу гимназия 1917-йилгача Қирғизистон ҳудудидаги ягона ўрта ўқув юрти бўлган. 1923-йил Қирғизистондаги 327 мактабда 20 мингдан ортиқ ўқувчи ўқиган. Қирғизистонда 2002-йилда 2056 умумий ўрта таълим мактабида 1168,1 минг, 113 гимназияда 72,2 минг, 50 лицейда 18,2 минг, 75 ўрта ҳунар ўқув юртида 31178 ўқувчи, 49 олий ўқув юрти (жумладан, 16 нодавлат олий ўқув юрти)да 214173 талаба таълим олди. Йирик олий ўқув юртлари: Қиргич миллий университети, гуманитар университет, педагогика университети, тиббиёт академияси, политехника, санъат, қишлоқ хўжалиги инсти-тутлари (ҳаммаси Бишкек шаҳрида). Институтлар Қирғизистон миллий Фанлар академияси институт ва муассасаларида, 15 университет ва бошқа олий ўқув юртлари, тармоқ вазирлик ва муассасаларнинг илмий тадқиқот институтларида олиб борилади. 2002-йил республикада 4623 илмий ходим (илмий педагог кадрлар билан бирга), жумладан, 345 фан доктори ва 1051 фан номзоди илмий тадқиқотлар олиб борди. 2002-йил мамлакатда 1035 кутубхона (19 млн. 790 минг асар) фаолият кўрсатди. Уларнинг энг йириги — Миллий кутубхона (900 мингдан зиёд асар)дир. йирик музейлари: Ўлкашунослик давлат музейи, Тасвирий санъат миллий музейи, Тарих музейи.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. 2002-йил Қ.да 183 газ. ва 83 журнал нашр этилди. Йириклари: „Асаба“ („Байроқ“, қирғиз тилида ҳафтада 2-марта чиқадиган газета, 2001-йилдан), „Вечерний Бишкек“ („Бишкек оқшоми“, рус тилидаги кундалик газета, 1974-йилдан), „Кизил Тууси“ („Қизил байроқ“, қирғиз тилида ҳафтада 2-марта чиқадиган газета, 1924-йилдан), „Литературний Киргизстан“ („Қирғизистон адабиёти“, рус тилида йилига 4-марта чиқадиган журнал), „Слово Киргизстана“ („Қирғизистон сўзи“, рус тилида ҳафтада 3-марта чиқадиган газета, 1925-йилдан), „Эркин Тоо“ („Эркин тоғлар“, қирғиз ва рус тилларида ҳафтада 2-марта чиқадиган ҳукумат газета, 1991-йилдан). „КАБАР“ қирғиз миллий ахборот агентлиги 1937-йил январда ташкил этилган. Қирғиз Республикаси телерадиоэшиттириш давлат корпораци-яси (1937-йил асос солинган), „Алмаз“ хусусий радиостансияси, КООРТ радио ва телевидениеси (1992-йил тузилган), „Пирамида“ телерадиокомпанияси (1991-йил асос солинган) мавжуд. Радио-эшиттиришлар 1931-йилдан, телекўрсатувлар 1958-йилдан бошланган.

Адабиёти халқ оғзаки ижодининг турли жанрлари — эртак, достон, қўшиқ, ривоятлар („Курманбек“, „Кожожаш“, „Эр-Тёштук“, „Жаниш Байиш“) ва „Манас“ монументал қаҳрамонлик эпоси негизида ривожланган. Шоир Тўқтағул Сотилғонов ижоди 1917-йилгача бўлган халқ шеъриятини замонавий шеърият билан боғловчи ҳалқа бўлди. Барпи Алиқулов (1884—1949) шеърларида ижтимоий адолацизлик, эксплуатацияга қарши норозилик туйғулари ўз ифоасини топди. Тўғалоқ Мулда ўз шеърларида қирғиз аёлларининг турмушини баён этди. Қирғиз миллий ёзма адабиёти асосчиси шоир Аали Тўқумбоевтр; унинг дастлабки шеърлари 1924-йил биринчи қирғиз газ.да босилиб чиққан. 1920-йилларда дастлабки драма, қисса, достонлар яратилди. Қирғиз адабиётидаги биринчи драматик асар М. Токобоевнинг „Бечора Какей“ песаси (1927-йил саҳналаштирилган), биринчи насрий асар К.Баялиновнинг „Ажар“ ҳикояси (1928) дир. 30-йилларда адабиётнинг барча жанр ва турлари ривожланди. Т. Сидиқбеков, Қ. Жонтошевларнинг насрий, М.Элебоев, Қ. Маликов, Т.Уметалиев, А.Осмонов, дунган шоири Я. Шивазанинг шеърий, Ж.Турусбеков, Ж.Боконбоевнинг драматик асарлари босилиб чиқди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939—45) қирғиз ёзувчилари ватан-парварлик руҳида асарлар ёздилар (Ж. Боконбоев, М.Элебоев, А. Тўқумбоев, Қ. Маликов, Т. Сидиқбеков, К. Баялинов, А. Осмонов, Т. Уметалиев ва бошқалар). Қирғиз адабиёти урушдан кейинги йилларда янада ривожланди. Адабиётга янги номлар: биринчи қирғиз шоираси Н. Жетикашкаева, адиблар Ч. Айгпмагпов, К.Бобулов, Ш. Абдираманов, С. Эралиев ва бошқа кириб келди. Ёзувчилардан Н. Бойтемиров,Ш. Бейшеналиев, Т. Қосимбеков ва бошқа, шоирлардан Т. Абилқосимова, Т. Кожомбердиев, О. Султонов, Ж. Абдикаликов, С. Абиқодирова, Р. Рисқулов ва бошқа, драматурглардан Р. Шукурбеков, Т. Абдумўминов, Б. Жақиев, М. Байжиев, Б. Омуралиев ва бошқа машҳур. Қирғиз адибларининг кўп асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги

Қ. ҳудудидан милоддан аввалги ИВ—И асрларга оид манзилгоҳлар топилган; улар пахсадан қурилган уйлардан, мудофаа деворлари ва миноралардан иборат бўлган. Қирғизларнинг анъанавий турар жойлари йиғма ўтов ва хом ғиштдан қурилган оддий уйлар. В—Х асрларда шаҳарлар пайдо бўлди, қўрғон ва қасрлар, ибодатхона, работ, карвонсаройлар бунёд этилди. Х аср ўртаси — ХИИ асрда масжид, минора (Ўзган минораси), мақбара (пештоқ-гумбазли; Ўзгандаги 3 мақбара) каби монументал бинолар қурилди. ХИИИ асрдан монументал мақбара (Манас мақбараси, ХИВ аср) ва карвонсарой (Тошработ карвонсаройи, ХВ аср), кўшклар (Ўш шаҳри яқинида Бобур қурдирган кўшк, ХВИ аср боши) қурила бошлади. Қ. Россияга қўшиб олингандан кейин шаҳарлар ривож топа бошлади. Пишпак (ҳозирги Бишкек), Қоракўл, Тўқмоқ каби шаҳарлар режа асосида (бир қаватли, пахса ва хом ғиштдан) қурила бошлади. ХХ асрнинг ХХ асрларидан эски шаҳарлар қайта тикланди, пухта режа асосида янги шаҳар (Жалолобод, Қизилқия, Кўкёнғоқ, Талас) ва шаҳарчалар (Кўктош, Қорасув ва бошқалар) барпо этилди. 30-йилларнинг охиридан биноларда миллий безаклардан кенг фойдаланилди (Бишкекдаги Ёзги театр, меъмор Г. А. Градов). 40-йилларнинг охирларидан маҳаллий шароит ҳисобга олинган ҳолда йирик шаҳарларнинг бош режалари ишлаб чиқилди, шаҳарлар шу режа асосида қурила бошлади. 1960—70 йилларда бинолар йиғма темир-бетон ва шишадан барпо этила бошлади (Қирғизистон Фанлар академияси биноси, 1960-йиллар; Рус драма театри, 1971; Спорт саройи, 1974, меъ-мор М.Марухов; Тасвирий санъат музейи, 1974, меъморлар Ш. Жекшенбо-ев, В. Назаров, Д. Ирисқулов, ҳаммаси — Бишкек шаҳрида; Ўш шаҳридаги „Семетей“ кинотеатри, 1976). Курортлар қурилишига эътибор берилди (Иссиқкўл атрофида йирик курорт раёни барпо этилди). Мамлакатда биринчи йирик панелли тўққиз қаватли уй 1975-йил, ўн икки қаватли уй 1982-йил, ўн саккиз қаватли уй 1985-йил қурилди.

Тасвирий санъати

Қ. ҳудудидан топилган қадимий санъат асарлари намуналари неолит даврига мансуб (Оқ чўнқир қоятош расмлари, Соймалитош расмлари). Жез даврида қирма ва қолипаки нақшли сопол идишлар тайёрланган. Қ.нинг шимолий ҳудудлари ва Тяншандан қўтос, эчки, шер, қоплонларнинг бронзадан қуйилган ҳайкалчалари топилган (милоддан аввалги ВИИ аср — милодий В аср). В—Х асрларда қабрлар устига тош ҳайкалчалар ўрнатилган. ИВ—В асрларга мансуб суғдийлар қўрғонидан лойдан қуйиб, ҳар хил рангга бўяб ишланган Будда ҳайкали (бўйи 12 м дан ортиқ) топилган. Ўтроқ аҳоли ўртасида сирланган сопол идишлар, ўйма нақш билан безатилган остадонлар тайёрлаш, кўчманчи туркий қабилалар орасида от абзалларининг қисмларини металлдан безаб тайёрлаш ривожланган: Қ.да тасвирий санъат ривожида рассомлар В. В. Образсов, С. А. Чуйков, ҳайкалтарош О. М. Мануилова катта рол ўйнади. 1930-йиллардан қирғиз миллий рассомлигининг асосчиларидан бири Ғ. Айтиев самарали ижод қилди. 1935-йил Бишкекда бадиий студия (1939-йилдан Бадиий билим юрти) очилди. 1930-йилларда рассомликда манзара жанри ривож топди (С. А. Чуйков, Ғ. Айтиев, С. Оқилбеков ва бошқалар). 1930-йилларнинг охирларида графиклардан Л. А. Илина, А. И. Михалёв, А. А. Сгибнев ва бошқа самарали ижод қилдилар. Иккинчи жаҳон уруши йиллари ташвиқот ва сатирик графика (плакат, карикатура) юксалди, уруш қаҳрамонларига бағишланган рассомлик асарлари, ҳайкаллар ижод қилинди. 1950-йилларда портрет ва манзара жанрлари ривожланди (Ғ. Айтиев, С. Оқилбеков). 1950-йилларнинг охири — 60-йилларда А. Усубалиев, С. Ишенов, Д.Жумабоев, А.Усмонов каби рассомлар етишди. 1960-йилларда ҳайкалтарошлардан Т. Содиқов, А. Муҳиддинов самарали ижод қилдилар.

Халқ санъатида гиламчилик, кигиз босиш, каштадўзлик, чарм буюмлари тайёрлаш ва уларни безаш, кулоллик каби анъанавий тармоклар ривожланган.

Қирғизларнинг мусиқаси асрлар давомида сақланиб келган, кўчманчи чорвачиликка асосланган ҳаёт шароитида ривож топган. Шу боис анъанавий мусиқасида ансамбл ҳамда жамоа ижрочилиги шакллари деярли учрамайди, якка хонандалик ва созандалик йўллари асосий ўрин тутади. Халқ қўшиқ (ир)лари маросим („қошоқ“ йиғи, „жарамазан“, „бешик ири“ ва бошқалар), меҳнат („бекбекей“, „ширилдан“, „оп майда“), лирик („Секетбай“, „куй-ген“, „армон“), ўйин („селкинчек“), шунингдек, „балдар ири“ (болалар қўшиқлари), „қиздар ири“ ва бошқалардан иборат. Қирғиз шомон-бахши (бахши, куучу, бюбу, эмчи ва ҳ. қ.) лар томонидан афсун-жоду ва табобат айтимлари ижро этилган. Бошқа туркий халқларда бўлгани каби оқин, манас-чи, жомокчу (терма ижрочилари)нинг ижоди кенг тарқалган. Оқинлар насиҳат („улгу ир“, „санат“), бағишлов („арноо“, „мақтоо“), қутлов („кутуктоо“) қўшиқлари, манасчилар „Манас“, „Семетей“, „Сейтек“ туркумлари, „Курманбек“, „Кожожаш“, „Ке-дейхон“ каби қаҳрамонлик достонларини ижро этади. Мусиқа чолғулари орасида қад. диддирек, жекесан, шалдироқ, қўнғироқ, ооз қўмуз (чсшгкўбиз) каби идиофонлар, пуфлама сибизға, чоор (най), торли қиёқ, қўмуз ва бошқа мавжуд. Айниқса, қўмуз ва бошқа чол-ғуларда ижро этиладиган йирик шаклдаги куйлар („қамбаркан“, „кербез“, „ботой“ ва бошқалар) оммалашган. Халқ орасида манасчилар Сагимбой Орозбаков, Саякбой Қоралаев, оқинлар Тўқтағул Сотилғонов, Қалиқ Акиев, Олимқул Усенбоев, ирчилар Атай Огомбаев, Муса Баётов, қўмузчилар Музооке Жаманкараев, Куренкей Белеков, Карамолдо Орозов, Ибрай Туманов, Самарбюбю Тўхтахунова, қиёқчилар Муратали Куренкеев, Саид Бекмуро-тов ва бошқа машҳур. Анъанавий мусиқа намуналарини тўплаш ва ўрганиш ишлари, асосан, 1920—30 йилларда бошланган (А. Затаевич, В. Виноградов ва бошқалар). Шу даврдан бошлаб миллий композиторлик мактаби ҳам шакллана бошлади, К. Молдибоев, М. Абдраев, А. Тулеев, А. Омонбоев каби профессионал қирғиз композиторлари етишди. Мусиқали драмалар („Олтин қиз“, А. Власов, В. Фере, 1937; „Ўлим эмас, ҳаёт“, Власов, Молдибоев, Фере, 1938)нинг саҳнага қўйилиши опералар яратилишига йўл очди, балет, симфониялар ижод қилинди. „Манас“ эпоси асосида биринчи қирғиз операси („Ойгўзал“, 1939, Власов, Молдибоев, Фере) яратидди. Власов ва Фере „Анор“ (1940), „Арғимчоқ“ (1943) биринчи қирғиз балетларини, қирғиз халқ куйлари асосида илк симфоник асарларини (Н. Раков билан) ижод қилишган. Власов, Молдибоев, Фереларнинг „Манас“ (1946), „Тўқтағул“ (1958) ва бошқа опералари, А. Омонбоев, С. Л. Германовнинг „Айдар ва Ойша“ (1952), А. Абраевнинг „Бўрон олдида“ (1974) ва бошқа операларда қирғиз халқининг эрк ва бахт учун кураши экс этди. Истеъдодли ижрочилар етишди. Хонандалардан Халқ артистлари С. Кийизбоева, А. Молдибоев, А.Мирзабоев, Б. Минжилкиев, Х. Мухторов, К. Сартбоев, Т. Сейталиев, Қирғизистон халқ артистлари К. Чодронов, М. Мустаева, М. Маҳмутова, дирижёрлардан Халқ артистлари А. Жумаҳматов, К. Мўлдабасанов ва бошқа машҳур. Опера ва балет театри (1942), филармония (1936), Қ. радио ва телевидениесининг катта симфоник оркестри (1970), Миллий консерватория (1993), Санъат институти (1967), Бишкек ва Ўшда мусиқа билим юртлари, 100 га яқин мусиқа мактаби, халқ ижоди маркази мавжуд. 1939-йилда Қ. Композиторлар уюшмаси ташкил топган. Мўлдабасановнинг „Момо ер“ балетораторияси (1975), Омонбоевнинг „Бўйдоқлар“ (1961), Н. Давлесовнинг „Эҳтиёт бўлинг, келин“ (1970) ва бошқа мусиқали драмалари, Тулеев, А. Жонибеков, Э. Жўмабоевнинг симфониялари замонавий қиргиз мусиқаси ютуғи бўлди.

Театри

Драма театри сарчашмалари турли маросимлар, халқ ўйинлари, оқинлар айтишуви, манасчи, қўмузчи ва қизиқчиларнинг фаолияти билан боғлиқ равишда қадим замонлардан бошланган.

Раҳмонберди Мадазимов (1875—1933) — Қирғизистон театр ҳаракатининг асосчиси, Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг биринчи асосчиси, ташкилотчиси ва бадиий раҳбари, ёзувчи.

1914 йили Раҳмонберди Мадазимов раҳбарлигида Ўш шаҳрида рус-тузем мактаби ўқитувчилари билан бирга театр тўгараги ташкил этилган[5].

1918 йили Мирзо Раҳмонберди ҳожи Муҳаммадаъзим аълам ўғли (Мадазимов) раҳбарлигида Иброҳим Мусабоев, Бекназар Назаров, Жўрахон Зайнобиддинов, Назирхон Камолов, А.Саидов, А.Эшонхонов, Абдуқодир Исхоқов, Исроилжон Исмоилов, Жалил Собитовлар билан бирга Қирғизистонда биринчи бўлиб мусулмон актёрлардан иборат Туркистон фронти ҳарбий кенгаши қошидаги консерт бригадаси негизида Ўшда ҳаваскор театр тўгарагини тузган. Раҳмонберди Мадазимов Қирғизистондаги маҳаллий мусулмон театр ҳаракатининг биринчи асосчиси ва Ўшдаги ўзбек театрининг биринчи бадиий раҳбари ва асосчиси бўлган. 1919 йили театр тўгараги театр драма труппасига айлантирилган. Ушбу труппа Қирғизистоннинг жанубда нафақат театр санъатини, балким профессионал мусиқа санъатининг ривожланишига ҳам юксак ҳисса қўшган[6]. Чунки труппанинг репертуарида драма асарларидан ташқари, кўплаб консерт дастурлари намойиш этиларди, шунингдек мусиқали спектакллар қўйиларди, бу профессионал мусиқачилар етишиб чиқишига алоҳида босқич бўлди. Театр труппаси Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театриини тузишга асос бўлган.

Ушбу театр Тошкентдаги Ҳамза номли Ўзбек миллий академик драма театридан кейин Марказий Осиёдаги энг кекса театрдир.

1918 йили Ўшда ўзбек мусиқали драма театри ва Қоракўлда ҳаваскорлик халқ театри ташкил этилди. 1920 йил Пишпек, Қоракўл ва Норин уездларида фақат ҳаваскорлик театрлари ишлади. Профессионал театр 1920-йилларда вужудга келди. 1926 йилда Мусиқали драма студияси ташкил этилди. 1930-йил у профессионал драма театрига айлантирилди, 1936 йилдан мусиқали драма театри деб номланди; 1942 йилдан Қирғиз опера ва балет театри. Қирғиз тилида драматик спектакллар Ёш томошабинлар театри саҳнасида қўйилди (у 1936-йил ташкил қилиниб, 1941 йилгача ишлаган). 1941 йил Фрунзе (ҳозирги Бишкек)да Қирғиз драма театри труппаси тузилди. 1960-йилларда қирғиз халқининг ҳаёти акс эттирилган кўпгина спектакллар яратилди („Отанинг қисмати“, Б. Жақиев; „Қичан“, Ш. Бейшеналиев; „Янги келин“, М. Тўйбоев; „Юзма-юз“, „Момо ер“, иккаласи ҳам Ч. Айтматов қиссалари асосида). Қ.даги театрларда қирғиз ва жаҳон драматургиясининг энг яхши намуналари асосида кўптина спектакллар намойиш этилди. Мамлакатда 15 профессионал театр, жумладан, Бишкек шаҳрида қиргиз академик драма театри, Рус драма театри, қирғиз драма театри (1972—1974), Норин шаҳрида Тяншан мусиқали драма театри, Бишкекда қўғирчоқ театри (1938) ва бошқа ишлайди. Театр санъати усталаридан Р.Мадазимов, Д. Куюкова, Б. Кидикеева, М. Рисқулов, Ж.Раҳмонов, С. Балқибекова, С. Жаманов, А. Жонқўрозова, Ў. Раҳмонов, С. Кумушалиева, А. Қуттибоева б. машҳур.

Киноси

1939-йил Фрунзе (ҳозирги Бишкек)да кинохрониканинг мухбирлик пункти ташкил этилди. 1942-йил унинг негизида Фрунзе кинохроника студияси („Қирғизистон Иккинчи жаҳон уруши даврида“ филми, 1944, режиссор Д.Эрдман ва бошқалар)га асос солинди, 1956-йил ҳужжатли ва бадиий филмлар студиясига айлантирилди, 1961-йилдан „Қирғиз-филм“ киностудияси деб номланди. 1950-й, лардан бадиий кинематография ривож топа бошлади. Биринчи бадиий филм „Салтанат“ (1955, режиссор В. П. Пронин, „Мосфилм“ киностудияси билан ҳамкорликда)дан кейин „Мендаги хатолик“ (1958), „Олис тоғларда“ (1959), „Тяншанлик қиз“ (1960), „Чўлпон — тонг юлдузи“ (1960, „Ленфилм“ киностудияси билан ҳамкорликда), „Тўқтағул“ (1961) каби бадиий, „Улар Тяншанда туғилганлар“ (1958), „Тоглар дарёси“ (1960) каби ҳужжатли филмлар яратилди. 1960-йиллардан миллий адабиёт намуналари, хусусан, Ч. Айтматов асарлари экранлаштирилиши қирғиз киносида диққатга сазовор иш бўлди. Ч Айтматов асарлари асосида яратилган „Довон“ (1961), „Саратон“ (1963), „Биринчи ўқитувчи“ (1965), „Жамила“ (1969, „Мосфилм“ киностудияси билан ҳамкорликда) ва бошқа филмлар қирғиз кино санъатининг ютуғидир. „Караш довонидаги ўқ овози“ (1968), „Иссиқкўл лолалари“ (1972), „Оқ кема“ (1977), „Илк турналар“ (1979, ҳаммасининг режиссор Б.Шамшиев), „Ёшлигимиз осмони“ (1966), „Уркуя“ (1970), „Улан“ (1978; ҳаммасининг режиссор Т.Океев) каби бадиий, „Норин кундалиги“ (1971, режиссор А.Видугирис), „Почта“ (1972, режиссор Б. Абдилдаев) ҳужжатли филмлари халқаро кинофести-валларда мукофотларга сазовор бўлган. Кино актёрлардан М. Рисқулов, Д. Куюкова, Б. Кидикеева, Т. Турсунбоева, С. Чўқморов ва бошқа машҳур.

Ўзбекистон — Қирғизистон муносабатлари

Кўллари

Қирғизистонда 1923 та кўл мавжуд[7], уларнинг умумий майдони 6836 км². Кўлларнинг аксарияти баланд тоғларда, денгиз сатҳидан 2500 дан 4000 метргача баландликда жойлашган. Кўлларнинг пайдо бўлишининг асосий сабаби музликларнинг эришидир. Мамлакатда тўртта йирик кўл бор: Иссиқкўл Чатиркўл, Сўнкўл ва Саричелек кўлларидир.

Денгиз сатҳидан 1609 м баландликда жойлашган Иссиқкўл — дунёда теранлиги бўйича еттинчи ўринда туради. Иссиқкўл Кунгей Ола-Тоғи (шимолдан) ва Тескей Ола-Тоғи (жанубдан) оралиғида жойлашган. Кўлнинг шимолий томонида кўплаб пансионатлар, санаторийлар ва саёҳат базалари мавжуд[8].

Иссиқкўлнинг шарқий томонидан 105 км олисликда баланд тоғли Мерзбахер кўли денгиз сатҳидан 3304 метр баландликда жойлашган. Узунлиги икки-уч километр, эни 1,1 километр, майдони тўрт квадрат километр, чуқурлиги 60-70 метр. Музлик билан тўсиб қўйилган ва ундан тушган муз парчалари (айсберглар) кўлда сузиб юради[9]

Дарёлари

Мабода минглап дарёлар бор ва улар жуда ичимли ва таомли болади. Норин дарёси узунлиги 535 км тузади. Шунингдек унда (Тоқтогул) сув омбори ҳам мавжуд.

Сиёсий партиялари

Қуролли кучлари

Қиргизстон қуролли қуч ишлатар тизимлари. Жами 60 минга етади (армия, милиция, мах) 1992-йили тузилган. Мақсади мамлакат мудофаси

Маъмурий ҳудудий бўлиниши

Маъмурий-ҳудудий бирликларга шаҳар, туман, вилоят ва қишлоқ тумани (бир ёки бир нечта қишлоқлардан ташкил топган маъмурий-ҳудудий бирлик) киради. Маъмурий жиҳатдан Қирғизистон 7 вилоят ва 2 республика миқиёсидаги шаҳарга (Бишкек, Ўш) бўлинган. Республика миқиёсидаги шаҳарларининг туманлари мустақил маъмурий-ҳудудий бирлик бўлиб ҳисобланмайди.

Қирғизистондаги 531 та маъмурий-ҳудудий бирлик:

7 та вилоят; 40 та туман; 32 та шаҳар (шундан 2 таси республика миқиёсидаги, 12 таси вилоят миқиёсидаги шаҳар, 18 таси туман аҳамиятидаги шаҳарлар); 452 қишлоқ ҳудудлари[10][11].

Байроғи Нони Маъмурий
маркази
Майдони
(км2)
Доимий яшовчи аҳоли*

(1.01.2019 бўйича)

Доимий яшовчи аҳоли*

(1.01.2020 бўйича)[12]

Доимий яшовчи аҳоли*

(1.01.2021 бўйича)[13]

Бишкек — 160[14] 1 027 200 1 053 915 1 074 075
Ўш — 182[15] 299 500 312 530 322 164
Чуй вилояти Бишкек[16] 20 200[17] 941 100 959 884 974 984
Иссиқ-Кўл Қорақо'л 43 100[18] 499 800 496 050 501 933
Талас вилояти Талас 11 400[19] 263 500 267 360 270 994
Норин вилояти Норин 45 200[20] 287 000 289 621 292 140
Жалолобод вилояти Жалолобод 33 700[21] 1 214 400 1 238 750 1 260 617
Байроғи
мавжуд эмас[22]
Ўш вилояти Ўш 29 200[23] 1 341 900 1 368 054 1 391 649
Боткен вилояти Боткен 17 000[24] 525 100 537 365 548 247
*Доимий яшовчи аҳоли — давлат рўйхатга олган пайтда вақтинча йўқ бўлганларни қўшганда ушбу ҳудудда доимий яшовчи аҳоли.

Қирғизистонда дин

Қирғизстон ҳалқининг кўпшилиги мусулмонлар. Насроний динига эътиқод қилувчилар ҳам бор. Улар асосан: провослав, католик ва протестантлар (лютеранлар, баптистлар, адвентистлар)

Оммавий ахборот воситалари

ТВ

Радиостанциялар

Босма нашрлар

"Ўш садоси" рўзномаси

Қирғизистондаги байрамлар

Манба; Қиргизистон Республикасининг Меҳнат кодекси 113 модда

Санаси Номи Қирғиз тилидаги номи Эслатма
1-январ Янги йил Жаңи жил ~
7-январ Рождество Иса пайгамбардин туулган күнү Насронийлар байрами
23-феврал Ватанни ҳимоя қилиш куни Ата-Журтту коргоо күнү (Мекенди коргоочулар куну) ~
8-март Халқаро хотин қизлар куни Эл аралик аялдар күнү ~
21-март Наврўз Нооруз Яшариш ва уйғониш байрами
24-март Инқилоб куни Элдик революция күнү 2005-йил
1-май Меҳнат куни Эмгекчилер күнү ~
5-май Конституция куни Конституция күнү ~
7-апрел Иккинчи инқилоб куни Экинчи революция күнү 2010-йил
9-май Ғалаба куни Жеңиш күнү ~
31-август Мустақиллик куни Эгемендүлүүк күнү ~
2011-йилнинг 31-августида (Ҳижрий тақвим) Рамазон Ҳайити Орозо айт
Рамазон Ҳайитидан сўнг (яъни 70 кундан сўнг ҳижрий тақвим асосида) Қурбон Ҳайити Курман айт
7-ноябр Улуғ Октабр Социалистик революциясининг куни Улуу октабр Социалисттик революциясинин күнү

Қирғизистонда таваллуд топган таниқли ўзбеклар

Манбалар

  1. ↑ Национальный статистический комитет Кыргызской Республики
  2. ↑ ҳттпс://www.кдмид.ру/доcс/кйргйзстан/информатион-абоут-тҳе-cоунтрй/#:~:техт=%Д0%92%20%Д1%81%Д1%82%Д1%80%Д0%Б0%Д0%БД%Д0%Б5%20%Д0%БФ%Д1%80%Д0%БЕ%Д0%Б6%Д0%Б8%Д0%Б2%Д0%Б0%Д1%8Э%Д1%82%20%Д0%БФ%Д1%80%Д0%Б5%Д0%Б4%Д1%81%Д1%82%Д0%Б0%Д0%Б2%Д0%Б8%Д1%82%Д0%Б5%Д0%ББ%Д0%Б8%20%Д0%БФ%Д0%БЕ%Д1%87%Д1%82%Д0%Б8,%Д1%81%Д1%83%Д0%БД%Д0%БД%Д0%Б8%Д1%82%Д1%81%Д0%БА%Д0%БЕ%Д0%Б3%Д0%БЕ%20%Д1%82%Д0%БЕ%Д0%ББ%Д0%БА%Д0%Б0%20%Д0%Б8%20%Д0%БФ%Д1%80%Д0%Б0%Д0%Б2%Д0%БЕ%Д1%81%Д0%ББ%Д0%Б0%Д0%Б2%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%Б5%20%Д1%85%Д1%80%Д0%Б8%Д1%81%Д1%82%Д0%Б8%Д0%Б0%Д0%БД%Д1%81%Д1%82%Д0%Б2%Д0%БЕ.
  3. ↑ Конституция Киргизской Республики (Киргизстан), 2009-09-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-01-04
  4. ↑ „Қирғизистонда қиз ўғирлашга қарши намойиш ўтказилди — видео“. Бугун.уз. 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-04-2021.
  5. ↑ „Ош старейший театр республики отметил своё 95-летиэ“. 2015-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-декабр.
  6. ↑ Они стояли у истоков, 2015-02-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-02-03
  7. ↑ Қирғизистонқисқача статистик маълумот
  8. ↑ „Қирг'изистннинг ко'ллари“ (ру). www.адвантоур.cом.
  9. ↑ „Қирғиз кўлларининг номланиши тарихи: келиннинг кўз ёшлари, чўкиб кетган қул“ (қирг'изча). www.спутник.кг.
  10. ↑ А. Осмоналиевдин редакциясында: „Кыргыз Республикасынын статистикалык жылдыгы“ 474 б. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети (2016).
  11. ↑ „2008-жылдын 25-апрелиндеги № 65 "Кыргыз Республикасынын администрациялык-аймактык түзүлүшү тууралу" Кыргыз Республикасынын Мыйзамы“. Кыргыз Республикасынын Юстиция министрлиги. Қаралди: 2018-йил 21-январ.
  12. ↑ „Кыргыз Республикасынын демографиялык жылдыгы“. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети.
  13. ↑ Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
  14. ↑ „Бишкек шаары“. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети. Қаралди: 2020-йил 19-октябр.
  15. ↑ „Ош шаары“. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети. Қаралди: 2020-йил 19-октябр.
  16. ↑ „Киргиз Республикасинин Президентинин расмий сайти. Административдик-аймактик бөлүшү“. 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-июл.
  17. ↑ „Чүй облусу“. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети. Қаралди: 2020-йил 19-октябр.
  18. ↑ „Ысык-Көл облусу“. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети. Қаралди: 2020-йил 19-октябр.
  19. ↑ „Талас облусу“. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети. Қаралди: 2020-йил 19-октябр.
  20. ↑ „Нарын облусу“. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети. Қаралди: 2020-йил 19-октябр.
  21. ↑ „Жалал-Абад облусу“. Кыргыз Репсубликасынын Улуттук статистика комитети. Қаралди: 2020-йил 19-октябр.
  22. ↑ „Кыргызстандагы геральдика и символика. 3-март 2015“. "Вечерний Бишкек" гезити. Қаралди: 2015-йил 26-декабр.
  23. ↑ „Ош облусу“. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети. Қаралди: 2020-йил 19-октябр.
  24. ↑ „Баткен облусу“. Кыргыз Республикасынын Улуттук статистика комитети. Қаралди: 2020-йил 19-октябр.

Киргизстанда Туризм (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-02-14 санасида архивланган)

Яна қаранг