Qishloq xoʻjaligi
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Қишлоқ хўжалиги– аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи асосий манбадир. Айни вақтда у кенг истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бир қанча тармоқлари учун хом-ашё етказиб беради. Масалан, қишлоқ хўжалиги хом-ашёсининг улуши (қиймат жиҳатидан) ип-газлама саноатида барча моддий харажатларнинг 60 фоизини, қандолат саноатида салкам 70 фоизни, ёғ ва сут саноатида қарийб 80 фоизни ташкил қилади. Буларнинг ҳаммаси шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни кўнгилдагидай суръатлар билан ривожланмаса, халқ турмуш даражасини оширишнинг ҳеч қандай энг яхши программасини ҳам рўёбга чиқариб бўлмайди. Қишлоқ хўжалигининг аҳамияти яна шу билан белгиланадики, халқ хўжалигида банд бўлган ходимларнинг 27 фоизи шу соҳада меҳнат қилади. Қишлоқ хўжалигида мамлакат миллий даромадининг тахминан учдан бир қисми яратилади. Шу сабабли мамлакат бутун иқтисодиётининг ўсиш суръатлари, меҳнаткашлар фаровонлигини ошириш кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасига боғлиқдир. Шу билан бирга социал-сиёсий жиҳатни ҳам хисобга олиш муҳимдир. Қишлоқ хўжалигини юксалтириш ишчилар синфи билан деҳқонлар иттифоқини мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартидир. В. И. Ленин қишлоқ хўжалигининг аҳамиятини белгилар экан, мустаҳкам қишлоқ хўжалик базаси бўлмаса, ҳеч қандай хўжалик қурилиши бўлиши мумкин эмас деб таъкидлаган.
Қишлоқ хўжалигига таъриф
Қишлоқ хўжалиги моддий ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқларидан бири. Деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари олиш учун экинлар экиш ва чорва молларини кўпайтириш билан шуғулланади. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ хўжалигининг бир қанча тармоқларини хом ашё билан таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларини дастлабки қайта ишлашнинг турли тармоқларини ҳам ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳаларидан фарқ қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги жуда катта майдонларда ва ҳудудий хилма-хил шароитларда олиб борилади. Унда ер асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлиб, ёруғлик, иссиқлик, сув ва тирик организмлар,ўсимлик ва ҳайвонлардан фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигининг ишжаб чиқариш даври- иш даври билан мос тушмайди. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари — деҳқончилик ва чорвачиликдир. Улар ҳам ўз навбатида бир қатор кичикроқ тармоқларга бўлинади (деҳқончиликда — далачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик, ўрмон хўжалиги ва бошқа; чорвачиликда — қорамолчилик, қўйчилик, йилқичилик, чўчқачилик, паррандачилик, асаларичилик, пиллачилик ва бошқа); Ўз навбатида, деҳқончилик ва чорвачилик тармоқлари экиладиган экинлар (ғаллачилик, шоликорлик, пахтачилик) ва чорва моллари турлари (қорамол, қўй, от, туя) бўйича гуруҳланади.
Қишлоқ хўжалиги — инсон хўжалик фаолиятининг дастлабки турларидан бири. Унинг келиб чиқиши тош даври охирига бориб тақалади. Бу даврда инсон хўжалик ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун ерни оддий қуроллар билан ишлаган, баъзи ҳайвонларни хонакилаштира бошлаган. Асрлар давомида турли шароитлар таъсирилари деҳқончилик тизими ўзгарган ва такомиллашган, ҳайвонларнинг фойдали хусусиятлари парваришланган, кўплаб зотлари етиштирилган.
Жаҳон Қишлоқ хўжалигининг дунёдаги иқтисодий фаол аҳолининг 45,2% (1316,7 млн. киши) банд. қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар 13387,0 млн. га, жумладан, ҳайдаладиган ерлар 1380,8 млн. га, жами суғориладиган ерлар 271,4 млн.га (1998). 1999-йилда жаҳон қишлоқ хўжалигида 583,6 млн.т буғдой, 596,4 млн. т шоли, 600,4 млн. т маккажўхори, 130,0 млн. т арпа, 294,3 млн. т картошка, 444,6 млн. т мевалар, шу жумладан 60,6 млн. т узум етиштирилди. Чорвачиликда 225,9 млн. т гўшт, 562,4 млн. т сут тайёрланди. 1338,2 млн. бош қорамол, 912,7 млн. чўчқа, 1068,6 млн. қўй ва 709,9 млн. бош эчки, 14139,0 млн. товуқ боқилди.
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- Vikilashtirilmagan maqolalar
- Ref teglaridan foydalanilmagan maqolalar
- ZiyoSfera:Ichki havolasiz maqolalar
- Yaroqsiz sana parametriga ega andozalar ishlatilgan maqolalar
- Imloviy va grammatik xatolari bor maqolalar
- Barcha chala maqolalar
- Chala maqolalar
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Qishloq xoʻjaligi