Qoʻrgʻoshin
Режа
- қўрғошиннинг физик ва кимёвий хусусияти
- қўрғошиннинг олиниши
- қўрғошиннинг асососий хоссаси
- қўрғошиннинг қотишмаларининг қўланилиши

Қўрғошин (лотинча: Плумбум, Пб) — Менделеев даврий системасининг ИВ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 82, атом массаси 207,2. Табиий қўрғошин 5 та барқарор изотоп: 2(,2Р (жуда оз миқдорда), 2МР (1,5%). 206Р (23,6%), 2(|7Р (22,6%) ва 208Р(52,3%) лардан иборат.
Қўрғошин милоддан 6—7 минг йил аввал Миср, Месопотамия ва қадимги дунёнинг бошқа мамлакатлари халқларига маълум бўлган. Улар қўрғошиндан ҳайкал, уй анжомлари ва бошқа буюмлар ясашган. Римликлар қўрғошиндан сув қувурлари сифатида фойдаланишган. Юнонистон ва Қадимги Римда қўрғошин бирикмалари — қўрғошин кули РО ва қўрғошинли оқ бўёқ 2РСО,Р(ОН), турли дори ва бўёқлар тайёрлаш учун ишлатилган.
Қўрғошин Ер пўстининг масса жиҳатидан 1,6Т0~3%ини ташкил этади. Унинг 80 га яқин минерали маълум (булардан энг муҳими галенит Р5). Полиметалл рудаларнинг оксидланиш зоналарида қўрғошиннинг (90 га яқин) иккиламчи рудалари ҳосил бўлади, улар жумласига англезит Р804, серуссит РСО,, крокоит РСг04, пироморфит Р,(РО,),С1 киради. Қўрғошин радиоактив элементларнинг емирилишидан ҳосил бўлган охирги маҳсулот сифатида уран, торий ва актиний рудаларида учрайди. Биосферада қўрғошин оз миқдорда ва тарқоқ ҳолда бўлади (тирик организмда 5-10 3%, денгиз сувида ЗТ0_9%). Табиий сувлардаги қўрғошин ионлари лойга ютилиб, водород сулфид таъсирида Р8 ҳолида сув тубига чўкади, натижада денгиз балчиғида қўрғошин тўплана боради.
Қўрғошин ёқлари марказлашган куб шаклида кристалланади. Қўрғошиннинг аллотропик шакл ўзгариши йўқ; суюқланиш температураси 327,4°, қайнаш температураси 1725°, зичлиги 11,34 г/см3. Қўрғошиннинг ўз бирикмаларидаги оксидланиш даражалари +2 ва +4; кимёвий фаол элемент эмас. Қўрғошиннинг Р20, РО, Р02, Р304ва Р203таркибли оксидларғгмаълум. Кис-лородсиз шароитда сув Қўрғошинга таъсир этмайди. Қўрғошиннинг Р (ОН) ва Р(ОН)4 таркибли гидроксидлари амфотер. водородли бирикмаси РН4рангсиз газ, беқарор модда, у Р ва Н2га парчаланади. Қўрғошин галогенлар билан бирга қизди-рилса, РХ2таркибли, сувда оз эрувчан галогенидлар ҳосил қилади (бу ерда Х—галоген).
Саноатда қўрғошин Р8 ва қисман қўрғошиннинг кислородли бирикмаларидан олинади. Металл ҳолдаги қўрғошин олиш учун Р8 ни ҳаво иштирокида куйдириб, [осил бўлган РО ни кўмир таъсирида хомаки қўрғошинга қадар қайтарилади. Куйдириш жараёнида пайдо бўладиган Р8ЙУ3 ни қайтариш учун оҳак қўшилади. Хомаки қўрғошинда 92—98% Р бўлиб, қолган қисмини Си, А§ (баъзан Аи), 2п, 8п, А$, В1, Ғе ташкил қилади.
Қўрғошин жуда кўп миқдорда қўрғошин аккумулйторлари учун сарфланади. Қўрғошин у-ва бошқа радиоактив нурларни ютиши сабабли қўрғошиндан радиоактив моддалар сақланадиган идишлар, рентген хоналари учун қурилмалар тайёрланади. Электр кабелларни коррозиядан ва механик таъсирдан ҳимоя қилиш учун қўрғошин билан қопланади. Қўрғошин асосида жуда кўп қотишмалар ҳосил қилинади. Қўрғошин оксид РО биллур ва оптик шишалар тайёрлашда ишлатилади. Унинг азиди ва стифиати (тринитрорезорсинати) портловчи моддалар учун тутантириқ сифатида ишлатилади. Қўрғошиннинг тетраэтили эса антидетанатордир. Н28 нинг бор-йўқлигини аниқлаш учун қўрғошин ацетатдан фойдаланилади. Қўрғошиннинг барқарор изотопи 204Р ва радиактив изотопи 2|2Р нишонли атомлар сифатида қўлланади. Қўрғошинли дорилардан тери касалликларини даволашда фойдаланилади.
Ўсимликлар ўзи учун керакли қўрғошинни тупроқдан, сувдан ва атмосфера ёғинларидан олади. Одам организмига 1 суткада овқат орқали 0,22 мг ча, сув орқали 0,1 мг ча, чанг орқали 0,08 мг қўрғошин киради. Қўрғошин миқдори суткасига 0,2–2 мг дан ошмаслиги керак. Ортиқча қўрғошин организмни заҳарлайди. Натижада жигар, юрак-томир системаси, ўпка ва бошқа органлар касалланади. Бундай беморларни даволашда махсус (комплексон ҳосил қилувчи) ва умуман соғайтирувчи дорилар (глюкоза, турли витаминлар) ҳамда физиотерапия усуллари қўлланади. Қўрғошиндан хасталанишни бартараф қилишда профилактика катта аҳамиятга эга. Бу мақсадда қўрғошин ўрнига бошқа металл (масалан, рух) ишлатиш, қўрғошинли оқ бўёқ ўрнига титанли оқ бўёқдан фойдаланиш, қўрғошин ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаш, иш жойларини шамоллатиш, ишчиларни шахсий ҳимоя қилиш, парҳез сақлаш вақт-вақти билан тиббиёт кўригидан ўтказиб туриш катта аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- Қосимова, Сталина. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
- Раҳимов Х. Р., Анорганикхимия, Тошкент, 1984-йил.
- Касммова С. С., Биогеннне элементм, Тошкент, 1990-йил.
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |