Qor

Қор — ҳаво температураси 0° дан паст бўлганда булутлардан муз кристаллчалари тарзида ёғадиган ёғин. Муз кристаллчалари шакли негизини олти бурчакли пластинка ёки олти қиррали устунча ташкил этади. Кристаллчаларнинг диаметри мм нинг бир неча улушидан бир неча мм гача етади. Ҳаво температураси 0" атрофида бўлганда Қор учқунлари бир-бири билан ёпишиб, диаметри 1 см келадиган йирик Қор пағаларини ҳосил қилади. Айрим Қор доналарининг ўртача массаси 0,003 г гача, йирик Қор пағалариники 0,5 г гача бўлади. Ўрта ва юқори кенгликларда (шу жумладан, Ўзбекистонда) Қор, асосан, қишда ёғади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |