Qoraqalpogʻiston
Қорақалпоғистон (расман: Қорақалпоғистон Республикаси) — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги Суверен Республика[1]. Майдони 166,6 минг км². Аҳолиси 2 миллион (2024). Республика пойтахти — Нукус шаҳри. Таркибида 16 туман, 12 шаҳар, 14 шаҳарча ва 124 фуқаролар йиғини бор.[2]
|
| |||
| Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен демократик Республика | |||
|---|---|---|---|
| Мадҳия: |
Жайхун жаǵасıнда óскен бай терек Тúби бир шақасı мıń болар демек. | ||
| Таркибида | 16 туман ва Нукус шаҳри | ||
| Маъмурий маркази | Нукус | ||
| Йирик шаҳари | Нукус | ||
| Бошқа йирик шаҳарлари | Хўжайли, Қўнғирот, Беруний, Тўрткўл, Чимбой, Бўстон, Кегейли, Манғит, Тахиатош, Қораўзак | ||
| Асос солинган санаси | 1924-йил 14-октабр | ||
| Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси | Оринбаев Аманбай Тлеубаевич | ||
| Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси | Фарход Оразбаэвич Эрманов | ||
| Расмий тиллар | Қорақалпоқ тили, Ўзбек тили | ||
| Аҳоли (2025) |
2 040 700 (4 % , (9-ўрин) | ||
| Зичлиги | 12,03 киши./км² (13- ўрин) | ||
| Динлар таркиби | Ислом-Суннийлар, Христианлар ва бошқалар | ||
| Майдони | 166 600 км² (40 %, 1-ўрин) | ||
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси Ўртача баландлиги |
473 м 120 м | ||
| Вақт минтақаси | УТC+5 | ||
| Қисқача | УЗ-ҚР | ||
| Код ИСО 3166-2 | УЗ-ҚР | ||
| Индекс ФИПС | УЗ-КРК | ||
| Телефон коди | +998 | ||
| Почта индекси | 2301ХХ | ||
| Интернет домени | .уз | ||
| Автомобил рақами коди |
23 (1998—2009-йиллардаги кўриниши) 95 — 99 (2009-йилдан кейинги янги кўриниши) | ||
| Расмий сайти | ҳттп://жоқаргикенес.уз/ | ||
| Харитада | |||
|
| |||
|
| |||

Давлат тузуми
Қорақалпоғистон — парламент бошқарув шаклига эга бўлган О'збекистон республикаси таркибидаги суверен демократик республика. Қонун чиқарувчи олий давлат ваколатли органи — кўп партиявийлик асосида 5 йил муддатга сайланган депутатлардан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси (ҚР ЖК). Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси республика раҳбари ҳисобланиб, у Жўқорғи Кенгес депутатлари орасидан 5 йил муддатга сайланади (фақат кетма-кет 2 муддатдан ошмайди). Давлат ҳокимиятининг олий ижро этувчи-бошқарувчи органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати ҳисобланади. Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан бир вақтда Қорақалпоғистон Олий Кенгашининг 1993-йил 9-апрелдаги 12-чақириқ 12-сессиясида қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига амал қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси ўз давлат рамзлари: герб, мадҳия ва байроғига эга.[2]
Табиати
Қорақалпоғистон Қизилқум чўлининг шимоли-ғарбий, Устюрт платосининг жануби-шарқий қисми ва Амударё делтасида жойлашган. Орол денгизининг жанубий қисми Қорақалпоғистон ҳудудида. Қизилқумнинг шимоли-ғарбий қисми Орол денгизи томон пасайиб борувчи кенг ясси текислик бўлиб, қатор тепа ва қумли барханлар (баландлиги 75 м дан 100 м гача) учрайди. Алоҳида тоғ массивлари (энг йириги — Султон Увайс тоғи, чўққилари 473 м ва 485 м) бор. Суғориладиган ерлар ва суғориш каналлари, асосан, делтанинг ўнг соҳилида. Ғарбида бир нечта ботиқли (Борсакелмас, Асакаовдон ботиқларининг баландлиги 29–101 м) Устюрт платоси жойлашган. Плато Орол денгизи ва Амударё делтасига тик ён бағирли жарлик — чинклар ҳосил қилиб тушган. Устюртдан жануби-шарқда Сариқамиш сойлигининг шимолий чеккаси жойлашган.
Фойдали қазилмалардан ош тузи ва глаубер тузи, минерал хом ашё ҳамда қурилиш материаллари ва бошқалар бор. Иқлими кескин континентал, ёзи қуруқ ва қиши нисбатан совуқ, қор кам ёғади. Январ ойининг ўртача температураси жанубда -4,9°, шимолида -7,6°, июлда жанубида 28,2°, шимолида 26°. Йиллик ёғин 110 мм, асосан, қиш ва баҳор ойларида ёғади. Вегетация даври 194–214 кун. Энг йирик дарёсин— Амударё (қуйи оқими). Амударё ҳавзаси қадимдан суғориладиган ҳудуд сифатида маълум. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Нукус шаҳрида жойлашган сув хўжалиги бошқармаси Тахиатош гидроузели, Қипчоқ гидропостидан Орол денгизигача бўлган (283 км) ҳудуддаги дарёнинг барча сув чиқариш иншоотларини назорат қилади. Ўрта ва юқори оқимларда дарё суви суғоришга кўп сарфланиши натижасида ҳозирги Амударё Орол денгизига бевосита қуйилмайди.
Қорақалпоғистоннинг энг йирик кўли — Орол денгизи, шунингдек, Хўжакўл — Қора-жар кўллар системаси билан боғланган Судоче кўл системаси ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган қисмида ташкил этилган сунъий сув ҳавзалари ҳам мавжуд. Сўнгги 40 йил ичида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида суғориладиган ерларнинг кенгайиши натижасида Орол денгизи сув сатҳи 2005-йил бошида 23 м пасайди. Қорақалпоғистоннинг барча сув ҳавзаларидан балиқ овланади, уларда балиқ хўжаликлари ташкил этилган.[2]
Тупроғи, ўсимлик ва ҳайвонот олами
Амударё делтасида аллювиал-ўтлоқ, аллювиал ўтлоқ-тўқай, қуриб қолган кўл ва ботқоқликларда типик шўрхок, Устюрт платосида ва Қизилқумда тақир тупроқлар, Қизилжар, Тўқмоқтоғ ва Устюрт платосида кулрангқўнғир, Орол денгизининг қуриб қолган тубида қумли чўл тупроқлари тарқалган.
Қорақалпоғистонда юксак ўсимликларнинг 979 тури учрайди. Уларнинг 41 таси маданий турга мансуб. Ёввойи ўсимликларнинг 176 таси эндемик, 11 таси қолдиқ (реликт) ва 33 тури маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари. 7 турдаги ўсимлик Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Қорақалпоғистон ҳудуди тропик бўлмаган чўл зонасида жойлашганлиги сабабли ўсимлик қоплами зоналар бўйича ажралиб туради: Устюрт платоси, Амударё делтаси, Қизилқум шимоли-ғарбий ва қолдиқ паст тоғлар табиий географик зонаси. Устюрт ланд-шафти гипсли, шўрхок ва қумли чўл бўлиб, ўсимликлари гипсофит, галофит ва озроқ псаммофитлардан иборат. Бу ҳудудда 400 дан ортиқ юксак ўсимлик тури мавжуд.
Амударё делтасида 655 турдаги гулли ўсимлик ўсади. Делтанинг сув ҳавзаларида, аксинча, ўсимлик тури кам, асосан, қалин тўқай ўсимликлари ва қамишдан иборат. Қизилқумнинг шимоли-ғарбий қисмида катта майдонларда сийрак ўт-бутали чўлга хос ўсимликлар (ксерофил бошоқлилар, қорабош, эфемерлар, юлғун, оқ саксовул) ўсади.
Қолдиқ тоғларда ўсимлик тури нисбатан кўп. Бу ерда 506 турга мансуб юксак ўсимлик учрайди.
Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон табиий ўсимликларидан ем-хашак, ўрмон (тўқай) хом ашёси ва дориворлар сифатида, 50 % ер майдонидан (9387,7 минг гектар) яйлов сифатида фойдаланилади. Қорақалпоғистон ўрмон-тўқай фонди 1129 минг гектар майдонни эгаллайди. Тўқайлар асаларичиликда ҳам аҳамиятга эга. Республикада доривор ўсимликларнинг 364 тури мавжуд.
Ҳайвонот дунёси ҳам хилма-хил: умуртқали ҳайвонларнинг 500 га яқин, шу жумладан, сут эмизувчиларнинг 68, қушларнинг 300 дан зиёд, судралувчиларнинг 33, сув ва қуруқликда яшовчиларнинг 2, балиқларнинг 50 га яқин тури маълум. Умуртқасиз ҳайвонларнинг 3500 дан ортиқ тури аниқланган. Сўнгги 10 йил ичида Қорақалпоғистон ҳайвонот дунёси анча ўзгаришларга учради. Кўпгина турлар сони қисқарди ва улар ноёб ёки йўқолиб бораётган турлар қаторига киритилди. Сут эмизувчиларнинг 10, балиқларнинг 12, қушларнинг 37, судралиб юрувчиларнинг 10 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Чўлда судралиб юрувчилардан калтакесак, илонлар; кемирувчилардан юмронқозиқ, қумсичқон, қўшоёқ; йирик сут эмизувчилардан жайрон, бўри, тулки; қушлардан саксовул сойкаси, бургут, тувалоқ, сўфитўрғай; ўргимчаксимонлардан чаён, фаланга ва бошқалар яшайди. Тўқайларнинг ҳайвонот дунёси нисбатан бой: қирғовул, ўрдак, ғоз, қоравой, лойхўрак; сут эмизувчилардан чиябўри, тўқай мушуги, бўри, тулки, толай қуён, қобон, ондатра ва бошқалар иқлимлаштирилган. Амударё ва Оролдан пилмай, сазан, таран, лаққа балиқ кабилар овланади. Баъзи турлар йўқолиб кетган ва саноат аҳамиятини йўқотган. Шу билан бирга Қорақалпоғистон сув ҳавзаларида балиқнинг янги 14 тури иқлимлаштирилган.
Республикада 3 махсус қўриқланадиган табиий ҳудуд: „Бадайтўқай“ давлат қўриқхонаси, „Сайғоқ“ ва „Судоче“ буюртма қўриқхоналари ташкил этилган. Қўриқланадиган ҳудудларнинг умумий майдони 1056,5 минг га.[2]
Ҳудудий бўлиниши

| Туман номи | Туман маркази | |
|---|---|---|
| 1 | Амударё тумани | Манғит (шаҳар) |
| 2 | Беруний тумани | Беруний (шаҳар) |
| 3 | Чимбой тумани | Чимбой |
| 4 | Элликқалъа тумани | Бўстон |
| 5 | Кегейли тумани | Кегейли |
| 6 | Мўйноқ тумани | Мўйноқ |
| 7 | Нукус тумани | Оқманғит |
| 8 | Қанликўл тумани | Қанликўл |
| 9 | Қўнғирот тумани | Қўнғирот |
| 10 | Қораўзак тумани | Қораўзак |
| 11 | Шуманай тумани | Шўманой |
| 12 | Тахтакўпир тумани | Тахтакўпир |
| 13 | Тўрткўл тумани | Тўрткўл |
| 14 | Хўжайли тумани | Хўжайли |
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар ва қорақалпоқлар, шунингдек, қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, рус, украинлар татар, корейслар ва бошқа ўтизга яқин миллатлар яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 9,4 киши. Шаҳар аҳолиси 48,5 %, қишлоқ аҳолиси 51,5 %. Давлат тиллари — қорақалпоқ ва ўзбек тили. Этник таркиби — Ўзбеклар (39,8 %), Қорақалпоқлар (36,8 %), Қозоқлар (11,6 %) ва бошқа миллатлар. Диндорлари — мусулмон суннийлар. Йирик шаҳарлари: Нукус (сиёсий аҳамияти бўйича Тошкентдан кейин 2-ўринда), Тўрткўл, Тахиатош, Хўжайли, Қўнғирот, Чимбой.[2] Қорақалпоғистон Республикасида 2 миллиондан сал кўпроқ киши яшайди.(2025-йил)
Давлат бошқаруви
Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси олий давлат вакиллик органи ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Қорақалпоғистон Республикасининг энг юқори лавозимли шахси ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг ўринбосари ҳамдир. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши давлат ҳокимиятининг олий ижро этувчи-бошқарувчи органи ҳисобланади.[2]
Тарихи
Қорақалпоғистон ҳудудида одам сўнгги палеолит давридан яшай бошлаган. Милоддан аввалги 5-минг йиллик–2-минг йиллик бошларида аҳоли, асосан, Амударё делтаси ва Орол, Каспий денгизлари ён атрофларидаги чўлларда жойлашган. Милоддан аввалги 2-минг йиллик охирида бу ҳудудда суғориладиган деҳқончилик пайдо бўлган. Милоддан аввалги ВИ асрларда Қорақалпоғистон ҳудудида қадимги давлатчилик марказлари юзага келган. Милоддан аввалги ИВ асрда Ахоманийлар салтанати таркибидан ажралиб чиққач, ягона қадимги Хоразм давлати ташкил топди. Қўйқирилган-қалъа, Ойбўғир ва Бурлиқалъа шаҳарлари харобаларини қазиш вақтида қад. ёзма ёдгорликлар (милоддан аввалги ИВ асрга оид), Қўйқирилганқалъа ва Оқшохонқалъада қадимий тасвирий санъат ва ҳайкалта-рошлик ёдгорликлари топилди. хоразмшохдарнинг Тупроққалъа (милодий 3- ИВ аср бошлари) саройи сўнгги антик дав. рнинг энг улкан ёдгорликларидан бири ҳисобланади. ВИИИ асрда араблар олиб келган ислом дини зардуштийлик ақидаларини суриб чиқарди. ХИИ–ХИИИасрларда буюк Хоразмшоҳлар давлати Ғарбий Осиё ва Урта Шарқда энг йирик ва кучли давлат эди. ХИИИ асрда мўғуллар исти-лосидан сўнг бу давлат парчаланиб кетди. ХИВ асрда Хоразм Олтин Ўрданинг энг бой ва маданий вилоятига айланди. Қорақалпоғистон ҳудудидан Осиёдаги қўшни мамлакатлар, Дашти Қипчоқ ва Волга бўйига муҳим савдо йўллари ўтган ва халқаро савдода муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Қорақалпоқларнинг энг қадимги этно-генези Амударё делтаси ва ОролКаспийбўйи чўлларида милоддан аввалги ВИИ–ИВ асрларда яшаган сак-массагет қабилалари билан боғлиқ. ВИ–ВИИИасрларда маҳаллий аҳоли билан туркий қабилалар қисман аралашиб кетган. ВИИИ–Хасрларда бижанак (печенег ва ўгизлар муҳитида қорақалпоқ миллати шакллана бошлади. Чингизхоннинг босқинчилик ҳаракатлари воҳани чўлга айлантирган, Амударё қуйи оқими атрофларида яшаган аҳолининг кўплаб кўчиб кетишига сабаб бўлган. Қорақалпоқлар ғарбга Ўзбўй, Волга ва Урал томонга кўчиб ўтганлар. У ерда Олтин Ўрда таркибида бўлганлар. Улар Рашидуддин асарида „қавми кулоҳи сиёҳ“ деб аталган.
Қорақалпоқларнинг аксарият қисми ХВИИ–ХВИИИасрнинг ўрталарида Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида яшаган. ХВИИИ асрнинг ўргаларида сиёсий воқеалар, яъни қозоқ хони Абулхайрхон қорақалпоқ ерларига ҳужум қилиши оқибатида улар Сирдарё делтасидаги ғарбий тармоғи — Жанадарё бўйларига кўчиб ўтдилар ва Амударёнинг қуйи оқимида яшовчи қорақалпоқлар орол ўзбеклари билан бирлашиб, маркази дастлаб Қўнғирот, сўнгра Шоҳтемир (ҳозирги Чимбой) бўлган давлат (Орол мулкини) туздилар. Қорақалпоклар асосан, чорвачилик, деҳқончилик ва балиқ овлаш билан шуғулланганлар.
1811-йилда қора-қалпоқлар Хива хонлигига тобе бўлди. 1873-йилда рус подшо қўшинларининг Хивага қилган юришидан сўнг ва Гандимиён шарт-номаси тузилгач, Амударёнинг ўнг соҳилидаги қорақалпоқлар яшайдиган ҳудуд Россияга қўшиб олинган ва бу ерда Туркистон генерал-губернаторлигининг Сирдарё вилояти Амударё бўлими ташкил этилган. Амударё бўлими 2 уезд: маркази Тўрткўл қалъаси бўлган Шўрахон ва маркази Чимбой бўлган Чимбой уездига ажратилди. Шундай қилиб, қорақалпоқлар яшайдиган ҳудуд 2 га ажратиб ташланди. Чап соҳил қисми Хива хонлиги таркибида қолди. Бу эса қорақалпоқларнинг сиёсий ва миллий бирлашувига ғов бўлди. Мустамлакачилик зулми ХХ аср бошларида зўрайиб кетди. 1916-йилда Чимбой, Тўрткўл ва бошқа жойларда подшо Россияси сиёсатига қарши қўзғолонлар бўлди. 1917-йилда подшо ҳукумати ағдарилгач, ўнг соҳил қисми Туркистон АССР таркибига кирди, 1918-йилда бу ерда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. 1919-йилда Чимбой волостида халқ қўзғолонлари бошланди. 1920-йилда Амударё бўлими Туркистон АССРнинг Амударё вилоятига айлантирилди. 1920-йил апрелда Хива хонлиги ҳудудида Хоразм Халқ Совет республикаси тузилди ва унинг таркибига қорақалпоқлар яшайдиган жойлар ҳам киритилди. 1924-йил апрелда ҚозоғистонҚорақалпоғистон мухтор вилояти тузилди. Уша йилда чап ваўнг соҳил бирлашиб, ягона Қорақалпоқ мухтор вилояти мақомида қозоғистон мухтор республикаси таркибига кирди. 1924-йил октабрда Ўрта Осиё совет республикаларида миллий-давлат чегараланиши давомида Туркистон АССР таркибидаги Қорақалпоғистон мухтор вилояти тузилди.
1929-йилда Тахтакўпирда кўплаб маҳаллий аҳоли колхозлаштириш сиёса-тига қарши чиқди. Бу воқеа Қорақалпоғистонни Россия Федерациясига бевосита қўшиб олиш учун асосий сабаб бўлди. 1932-йил мартда Қорақалпоғистон мухтор вилояти қ. мухтор республикасига айлантирилди. 1936-йилдан Ўзбекистон таркибида.
Қорақалпоғистон бир қанча репрессияларни бошдан кечирди: 1917–1922, 1928–1930, 1932–1933, 1934–1936, 1936–1938, иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда. Ўша даврларда анъанавий жамоат, хўжалик ва маданий муносабатлар йўқ қилинди, бир неча ўн минг киши қатағонга учради.
1950–1980-йилларда Қорақалпоғистонда тоталигар бошқарув тизими ҳукмрон бўлди. Пахта як-каҳокимлиги, қишлоқ хўжалигидаги маъмурий буй-руқбозлик сиёсати агроф муҳитнинг бузилиши ва Орол денгизининг қуришига олиб кедди. Орол фожиаси регионда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди, аҳоли соғлиғининг ёмонлашувига олиб келди. 1990-йил 14-декабрда Қорақалпоғистон Республикаси суверени-тети эълон қилинди. 1991-йил 31-августда бу ҳолат „Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисида“ги Қонунда ўз аксини топди. 1993-йил 4-декабрда давлат мадҳияси тасдиқланди. Миллий мустақиллик даврида республика суверенитетининг меъёрий-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди, янги маъмурий ҳокимият тузилмалари фаолияти ўрнатилди. Республикада 17 шаҳар ва туман ҳокимияти, фуқа-роларнинг маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ташкил этилди, 200 дан ортиқ жамоат ташкилотлари ишлаб турибди.
Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари. Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Халқ Демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти (1995.25.12), „Адолат“ Социал Демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти (1996.27.02), „Фи-докорлар“ Миллий Демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти (1999.22.01), Ўзбекистон тадбиркорлар ҳаракатининг Либерал Демократик партияси Қорақалпошстон Республикаси ташкилоти (2004.23.01) ҳамда „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти фаолият кўрсатади.
Дастлабки касаба уюшмалари ташкилотлари ХХ асрнинг 20-йилларида ташкил этилган. 1951-йилнинг август ойида Қорақалпоғистон вилоят касаба уюшмалари кенгаши ташкил топган. 2005-йилнинг март ойида касаба уюшмалари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси деб қайта номланди. Унинг таркибига ишчи-хизматчиларнинг 11 дан ортиқ касаба уюшмаси киритилган: агросаноат мажмуаси, автотранспорт ва пул хўжалиги, алоқа. таълим ва фан, соғлиқни сақташ, давлат муассасалари, маданият, мебел саноати ва коммунал-хўжалик корхоналари, ёқилғиэнергетика, геология ва кимё саноати, кичик бизнес. истеъмолчилар кооперацияси, савдо ва тадбиркорлар, қурилиш ва саноат қурилиши материаллари.
Қорақалпоқлар этногенезининг қадимий босқичлари бизнинг эрамиздан аввалги ВИИ—ИВ асрларда Орол-Каспий саҳроси ва Амударё делтасининг ҳудудларида яшаб ўтган сак ва массагетлар қабилалари билан боғлиқ. ВИ—ВИИИ асрларда бу ердаги аҳоли билан туркий қабилалар қисман қоришадилар. ВИИИ—Х асрларда бижанаклар ва оғузлар орасида қорақалпоқларнинг шаклланиши бошланган. Бижанаклар бир қисми Иртишдан келган қипчоқлар билан қоришиб, аста-секин уларнинг тилини қабул қила бошлаган. Қўлёзма манбаларда (рус йилномаларида) „Чёрниэ клобуки“, „Қавми кулахи-сиях“ (Рашид ад Дин) тўғрисида маълумотлар берилган. Қорақалпоқлар Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида, Амударёнинг қуйи қисмида яшаганлар ҳамда Орол ўзбеклари билан биргаликда давлат барпо этадилар (Орол-ҳукмронлиги), унинг пойтахти дастлаб Қўнғирот, кейинчалик Шахтемир (ҳозирги Чимбой тумани) бўлган. Қорақалпоқлар ярим кўчманчи, чорвачилик ва ирригацион деҳқончилик ҳамда балиқчилик билан шуғулланади.
1811-йилдан бошлаб Қорақалпоқлар Хива хонлигига қарам бўлганлар. 1873-йилда чор қўшинларининг Хивага юриши ва Гандимён шартномаси тузилгандан сўнг Амударёнинг ўнг соҳилида жойлашган Қорақалпоқларнинг ҳудуди Россияга қўшилди. Бу ерда Туркистон Генерал–губернаторлиги Сирдарё вилоятининг Амударё бўлими пайдо бўлади. Амударё бўлими 2 та участкага бўлинади: Петро-Александровск қалъаси маркази бўлган Шўрахон уэзди (ҳозирги Тўрткўл шаҳри) ва маркази Чимбой бўлган Чимбой уэзди. 1924-йилда миллатларни эътиборга олган ҳолда ҳудудга бўлиш жараёнидан кейин Қорақалпоқ автономияси ташкил топиб, Қозоқ автоном республикаси таркибига киритилади.[2]
1930-йил 20-июлда Қорақалпоқ автономия бўлими РСФСР таркибига киради.
1932-йил 20-мартда у Қорақалпоқ АССРга ўзгаради.
1936-йилдан бошлаб Қорақалпоғистон АССР Ўзбекистон ССР таркибига киради. Қорақалпоғистон АССР 1990-йил 14-декабр санасида давлат суверенитетини элон қилади. 1992-йилидан Қорақалпоғистон АССР Қорақалпоғистон суверен Республикаси мақомига эга бўлади.
1993-йилда Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон таркибида 20 йил мудатга қолишга сўнг 2013-йили референдум йўли билан мустақил давлат бўлишга икки томомлама шартнома тузилади.
Хўжалиги ва Саноати
Қорақалпоғистон — хўжалиги ривожланган республика шунга қарамай Ўзбекистонинг Дотациён минтақаси ҳисобланади. Қорақалпоғистон ҳудудида фойдали қазилмалардан газ, газ конденсати, нефт, қурилиш ва қоплама тошлар, гипс ва оҳактош, керамзит, семент, кон-руда ва кон-техника хом ашёси олинади.
Саноатида ишлов берувчи ва хом ашё етказиб берувчи тармоқлар мавжуд бўлиб, улар қуйидағилардан иборат: электроэнергетика; ёқилғи саноати; кимё ва нефт кимёси; маши-насозлик ва металлсозлик; ўрмон. ёғочни қайта ишлаш ва селлюлоза-қоғоз; ун-ёрма ва аралаш ем; поли-графия саноатлари.
Тахиатош иссиқлик электр стансияси республика ва қўшни вилоятларнинг электр энергиясига бўлган талабини қондиради (стансиянинг ўртача йиллик қуввати 443,4 МВт). 1996-йилда Қўнғирот туманида „Устюртгаз“ корхонасининг ишга туширилиши билан ёқилғи саноати вужудга келди. 2004-йилда республика буйича 1697,1 млн. м1газ ва 30,4 минг т конденсат етказиб берилди. 1993-йилда „Нукускабел“ ишга туширилиши билан кабел саноати вужудга келди. Мустақиллик йилларида Қўнгирот ун заводи (1993), „Тўрт-кўлдон“ (1997), кичик новвойхоналар ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари бунёд этилди.
Йирик саноат корхоналари Амударё туманида (пахта заводи ва ип пигирув ва тўқимачилик фабрикаси), Беруний туманида (пахта, ёғ-мой заводлари, тўқи-мачилик корхонаси). Қунғирот туманида (пахта, ун-ёрма заводлари, „Ус-тюртгаз“), Тўрткўл туманида (пахта, ун тортиш заводлари), Хўжайли туманида (пахта, ёғ-мой, таъмирлаш-ме-ханика ва ғишт заводлари). Чимбой туманида (пахта, ёғ-мой, унёрма заводлари), Элликқалъа туманида (пахта заводи, „Элтекс“ аксионерлик жамияти ва „Юнивер“ қўшма корхонаси), шунингдек, Нукус шаҳрида (вино заводи, полиграфия комбинати, „Катекс“, „Нукус нон“, „Даунт“ корхоналари, ун-ёрма заводи, 2 та қурилиш саноати корхонаси) ва тахиатош шаҳрида (таъмирлаш-механика ва уяёрма заводлари) фаолият кўрсатади.
Республикада бензин, керосин, дизел ёнилғиси, оҳактош, қоплама материаллар, йиғма темир-бетон буюмлари, мебел, ип толаси, пахта, тикувчилик маҳсулотлари. тўқимачилик галантереяси, ўсимлик мойи, гўшт ва гўшт маҳсулотлари. нон, қандолатчилик ва макарон маҳсулотлари, ун, ёрма ва бошқа ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Қишлоқ хўжалиги, асосан. пахтачилик, ғаллачилик (шоли ва буг-дой етиштириш) ва чорвачилик (гўшт, сут, қоракўлчилик)дан иборат. Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти ҳажмида пахта 22,4 %, ғалла экинлари 22,1 %, чорва маҳсулотлари 36,4 % ни ташкил этади. 2004-йилла умумий экин майдони 251,2 минг га, шундан 92,9 минг га майдонга донли экинлар, 102,9 минг га ерга пахта. 13 минг га ерга сабзавот-полиз, 34,2 минг га ерга емхашак экинлари экилди.
Чорвачилик, асосан, гўшт-сут етиштиришга ихтисослашган. 2005-йилда барча тоифадаги хўжаликларда 437,7 минг қорамол, 539,9 минг қўй ва эчки, 844,7 минг парранда, 15,8 минг от боқилди.[2]
Транспорти
Қорақалпоғистон кенг ва турли-туман транспорт тармоғига эга. Транспорт йўли, ҳаво, автомобил транспортларидан кенг фоидаланилади. 1994-йилда автомобил йўлларининг умумий уз. 4295 км, шу жумладан, қаттиқ қопламали йўллар 4235 км бўлган. 1999-йилда Амударёга Нукус ва Хўжайли шаҳарларини бирлаштирувчи автомобил йўлли кўприк қурилди. Қораўзак — Мискин, Мискин -Газўчоқ. Мискин-Бузоқбоши темир йўл қуриб ишга туширилди. 2005-йилда темир йўл узунлиги 984 км га етди. Нукусда троллейбус қат-нови йўлга қўйилган (1991). Нукус аэропорти 1940-йилда қурилиб. 2003-йилда реконструксия қилинган. 1 соатда 200 кишига хизмат кўрсатади. 1998-йилда Қорақалпоғистонда „Ўздунробита“ Ўзбекистон — Америка қўшма корхонасинкнг уяли телефон тармоги фаолият бошлаган.[2]
Тиббий хизмати
Республикада 70 та тиббий муассаса (9485 ўрин), 246 ам-булатория-поликлиника муассасаси, уларнинг таркибида 20 қишлок, участка врачлик пункти, 6 шаҳар ва маҳалла врачлик пункти, туман марказий касалхоналарига қарашли 14 поликлиника, 20 республика ва шаҳар ҳамда касалхоналар билан бирлашган 20 поликлиника, 3 болалар поликлиникаси, 2 республика муассасаларига қарашли поликлиника бор. 1991—2005-йилларда 61 қишлоқ врачлик пункти; Нукус шаҳрида Республика акушерлик ва гинекология илмий тадқиқот институтининг филиали, 2 поликлиника (100 беморни қабул қилишга мўлжалланган) қурилди. Қорақалпоғистонда 3,6 минг врач (ҳар 10 минг аҳолига 23,1 врач, 15,5 минг ўрта тиббий ходим (ҳар 10 минг кишига 98,7) фаолият юритади. Ҳар 10 минг кишига касалхоналарда 60,6 ўрин тўғри келади. Аҳолига Ўзбекистон республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Нукус шаҳридаги филиали, шунингдек, 14 туман марказий касалхонаси ва тахиатош шаҳри касалхонаси қошидаги тез тиббий ёрдам бўлимлари хизмат кўрсатади. Нукус шаҳрида 2 та шаҳар поликлиникаси „оилавий поликлиника“ сифатида фаолият юритади. Кейинги 10 йил ичида республикада ҳамширалик пар-вариши бўйича 75 ўрин ташкил этилган. Нукус шаҳрида 1998-йилдан Скрининг маркази, 2003-йилдан эса бир сменада 100 ўсмирни қабул қилишга мўлжалланган республика ўсмирлар маркази ишлаб турибди. Республикада Тошкент педиатрия институтининг филиали, 4 тиббиёт коллежи мавжуд. 9 санаторий-профилак-торий (1200 ўрин) фаолият кўрсатади.[2]
Спорти
Қорақалпоғистон спортчилари спортнинг кураш, бокс, футбол, оғир атлетика, волейбол, баскетбол, от спорти турлари ва бошқа бўйича мамлакат мусо-бақаларида иштирок этиб келмоқдалар. Қорақалпоғистонда 14 стадион, 467 спорт зали, 3159 спорт майдончаси, 3 сузиш ҳавзаси, теннис кортлари ва бошқа спорт иншоотлари бор. Бир қанча қорақалпоқ спортчилар Ўзбекистон, Осиё, жаҳон спорт мусобақаларида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритганлар ёки сов-ринли ўринларни эгаллаганлар. Қорақалпоғистон спортчилари „Умид ниҳоллари“, „Баркамол авлод“, студентлар универсиа-даларида муваффақиятли қатнашиб келмоқдалар. Муайтай бўйича 5 карра жаҳон чемпиони Эркин Қутибоев, оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони Бахтиёр Нуруллаев, Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори Сергей Сирсовнинг номлари машҳур. 12-Осиё ўйинларида бокс бўйича Алишер Авезбоев, футбол бўйича Бердах Алланиязов, эшкак эшиш бўйича Бахтиёр Давлетяровлар ғолибликни қўлга киритдилар. Республикада халқаро тоифадаги спорт усталари, спорт усталигига номзодлар, 1 тои-фадаги спортчилар тайёрланади.[2]
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
2004/05 ўқув йилда Қорақалпоғистонда 763 умумий таълим мактаби фаолият кўрсатиб, уларда 338 мингдан зиёд ўқувчига 36,1 минг ўқитувчи таълим беради. „Про-Т4-Ш гресс“ таълим ва тараққиёт маркази Ўзбекистондаги ХХИ аср мактабининг андозаси сифатида тан олинди. Ўқитишнинг ноанъанавий услубларидан фойдаланиш, энг янгидарсликлар, ўқув дастурлари, аудио ва видеотехникаларни қўллаш ўқувчиларга инглиз тилини ўрганишга ёрдам беради. Унинг филиаллари Қўнғирот, Тўрткўл, Хўжайли туманларида очилган. Ўқувчиларнинг компютер саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор берилган. 6 ёшдаги болаларни касбий йўналтириш ва уларни мактабдаги ўқишга тайёрлаш мақсадида шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари қошида „Диагностика марказлари“ ташкил этилган. 72 касб-ҳунар коллежи, 5 академик лицей бор. Бу ўрта махсус ўқув юртларида 60,6 минг ўқувчи ўқийди. Қорақалпоғистонда Қорақатоқ университети, Нукус педагогика институти ҳамда Тошкент тиббиёт педиатрия институти билан Тошкент аграр университетининг филиаллари бор. Уларда 9 мингга яқин талаба таълим олмоқда.
35 илмий муассаса, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимига қарашли 6 та бўлинма (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг табиий фанлар комплекс институти, Биоэкология институти, Оролбўйи ижтимоий-иқтисодий муаммолар институти, Н.Довқораев номидаги Тил ва адабиёт институти, Тарих, археология ва этнография институти, Қорақалпоғистон клиник ва экспериментал тиббиёт илмий тадқиқот институти), Ботаника боғи ишлаб турибди.[2]
Матбуоти, радиоэшиттириш ва телевидениеси
Қорақалпоғистонда 5 республика, 14 туман, 1 шаҳар (Нукус), 20 тармоқ газеталари, 2 бюллетен ва 9 журнал нашр этилади. Шулардан йириклари: „Эркин Қарақалпақстан“ (1924-йилдан), „Вести Каракалпакстана“ (1919-йилдан), „Қарақалпақстан жаслари (1931-йилдан)“, „Аму тани“ (1991-йилдан), „Устоз жолим“ (1998), „Гарезсизлик хем нıзам“ (1996-йилдан), „Давр кўзгуси“ (1978-йилдан), „Маденият хам спорт“ (1997-йилдан), „Амударя“ (1932-йилдан), „Вестник“ (1960-йилдан), „Арал қизлари“ (1991-йилдан), „Илим хам жемиет“ (1991-йилдан), „Саният“ (2003-йилдан), „Экономика хем банк“ (2003-йилдан), „Каракалпакстан“ (2002-йилдан), „Билим хам ондирис“, „Жипек жолим“ (1999-йилдан). Қорақалпоғистон радиосининг эшиттиришлари 1932-йил январда бошланган. Дастлаб радиоэшиттиришлар қисқа ахборотлар тарзида ташкил қилинган. 1935-йилда уларнинг ҳажми 3 соатгача етказилган. Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон радиоси кунига 6,5 соат ҳажмда эшиттиришлар олиб боради.
Қорақалпоғистон телевидениеси дастлаб 1964-йил 5-ноябрда эфирга чиқди. Илк фаолияти даврида кўрсатувлар кечки пайтда 1,5 соат ҳажмда берилган. Ҳозирги кунда эрталаб 1,5 соат ва кечки пайт соат 19 дан ярим тунгача, дам олиш кунлари телекўрсатувлар олиб борилади.[2]
Адабиёти
Қадимги ва бой тарихга эга қорақалпоқ фолклорининг асосини лирик ва эпик асарларнинг барча турлари ташкил этади. Лирик жанр асарларига халқ, маросим қўшиқлари (ёр-ёр, хаужар, жўқлов, ярамазон, гулап-сан, бадик ва бошқалар), айтис (айтишув, қўшиқ-беллашувлар), матал ва мақоллар, масаллар, тез айтиш; эпик жанр асарларига эртак, тўлгов, терма, дос-тонлар киради.
Достонлар қорақалпоқ фолклорининг асосий жанри бўлиб, 4 тур (қаҳрамонлик, лирик, ижтимоий-маиший, тарихий достонлар)га бўлинади. Қорақалпоқларда кенг тарқалган достон „Алпамис“ достони. Шунингдек, „Едиге“, „Қублон“, „Қирқ қиз“ достонлари машҳур.
Қорақалпоқ мумтоз адабиётининг йирик намояндаси шоир Жиен жировнинг (1730-84) фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Ўзининг „Улуғ тоғ“, „Пўсган ел“ достонларида қорақалпоқларнинг Хоразмга кўчиб келиш тари-хини ёзган. Қорақалпоқларнинг туркистондан кўчиб келишига шоирнинг яна бир „Хуш бўлинг, дўстлар“ шеъри бағишланган. Яна бир шоир Кунхўжа шеърларида ўзи яшаган даврдаги халқ ҳаётини тасвирлаган. Ажиниязнинг ижоди ХИХ асрда ижод қилган қора-қалпоқ шоирлари орасида етакчи ўринни эгаллайди. Унинг асарлари алоҳида тўпламлар сифатида қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ ва рус тилларида чоп этилган. Бердақ шоирнинг лирик, сатирик, дидактик шеърлари, тарихий достонлари диққатга сазовор. Шунингдек, Отеш Алшинбай ўғли (1828- 1902), Кулмурот Қурбон ўғли (1845- 1926), Омар Сугиримбет ўғли ва бошқа шоирларнинг шеър, достон ва бошқа асарлари қорақалпоқ адабиёти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.
ХХ аср бошларида қорақалпоқ адабиётида шеърият етакчилик қилди. Ҳозирги замон қорақалпоқ адабиётининг асосчилари А. Мусаев, С. Мажитов, К. Авезов, К.Ёрманов, И. Фозилов, Н. Довқораев, А. Бегимов, Ж. Аймурзаев, Д. Назберганов, М. дарибаев, А. Шомуратов, С. Қурбонниёзов ва бошқаларнинг ижодида маданият ва маърифат, таълим, меҳнат, табиат ги, аёллар тенглиги ний масалалар асосий бўлди.
ХХ асрнинг 20-40-йилларидаги қорақалпоқ адабиётида Қози Маулик Бекмуҳам-мад ўғли (1885—1950), А. Дабилов, С. Нуримбетовлар ижодида халқ оғзаки ижодининг бой анъанавий мероси кенг тасвирланган. 1940—1945-йилларда қорақалпоқ адабиётида ташвиқот-тарғибот йўналишидаги публицистик асарлар билан фелетон, очерк, қисқа ҳикоялар яратила бошлади. Бадиий асарларнинг асосий мавзуси фашизм устидан ғалаба қозониш, қаҳрамонлик ғоялари бўлиб, бадиий асарларда ҳам уруш қаҳрамонларининг образлари яратилган.
Урушдан кейинги даврда (1946—1960) шеърият, проза, драматургия, болалар адабиёти, адабиёцҳунослик ва адабий танқидчилик ривожланди. Ўша даврда ёзувчи ва шоирлардан И. Юсупов, Т.Жумамуратов, Б. Қаипназаров, Б. Исмоилов, Х.Туримбетов, О.Хўжаниёзов, Т.Қаипбергенов, К.Султонов, Г.Сейтназаров, Т.Сейтжонов, Ж. Дилмуротов, С. Пиржонов ва бошқанинг ижоди самарали бўлди. Адабий таржимашуносликка ҳам кўп эътибор берилди. Қорақалпоқ ёзувчиларининг кўп асарлари, баъзи адибларнинг тўпламлари ўзбек, рус, қозоқ тилларига таржима қилинди. Ўз навбатида бошқа халқлар адабиёт вакилларининг сайланма асарларидан қорақалпоқ тилига ўги-рилган таржималари нашр қилина бошланди.
1960—1980-йиллар қорақалпоқ драматургиясида П.Тўлегеновнинг „Оналар“, „Кўланка“, „Инсон тақдири“, Ж. аймурзаевнинг „Бер-дақ“, „Қадрдон доктор“, С.Хожаниёзовнинг „Суймаганга суйканма“, „Аҳмоқ подшо“, Т. Сейтжонов, И. Юсуповнинг песалари (А.Шамуратов билан биргаликдаги) муҳим аҳамият касб этади. Шу даврда лирик-эпик шеърият мазмуни ва мавзуси, унинг жанр жиҳатдан ўзига хослиги ривожланди ва бойиди.
1970—1980-йиллар драматургиясида театр саҳналарида қўйилган К.Раҳмоновнинг (1942—2002) „У дунёга таклиф“ трагикомедияси, „Инжиқнинг муҳаб-бати“ комедияси, И.Юсуповнинг „Ажинияз“ операси либреттоси янги муҳим ҳодиса сифатида тан олинди. Х. Сапаров, Ш. Дилмуротов ва бошқаларнинг шеърий тўпламлари қорақалпоқ болалар адабиётига қўшилган муҳим ҳисса бўлди. 1970—1980-йиллардаги қорақалпоқ прозаси Г.Есемуратова, У.Пиржанов, А.Атажанов, Ж. Сейтов, С.Баҳодирова, Х.Ҳамидов, К. Мамбетов, О.Бек-баулов, И.Қурбонбоев, С.Солиев, М.Қайипов каби ёзувчилар билан бой-иди. Ҳозирги замон қорақалпоқ прозасининг ривожланишида Т.Қаипбергеновнинг ижоди алоҳида ўрин тутади.
Ҳозирги замон қорақалпоқ шеъриятини ғоявий-мавзули бадиий-эстетик жиҳатдан бойитишга И.Юсупов салмоқли ҳисса қўшди. 1980-йилларнинг 2-ярмида К.Мамбетовнинг „Хуждан“. О.Абдураҳмоновнинг „Бўсаға“, А.Отепбергеновнинг „Дўзах ичида“, К.Раҳмоновнинг „Оқибат“, Ш. Сейтовнинг „Халқобод“ романлари яратилди. Шеъриятга ўз овозига эга бўлган К. Каримов, К. Реймов, Н. Торешова, М. Жуманазарова, О. Сейтаев, О. Сатбаев, Ж. Хўшниёзов, Х. Даулетназаров, Ж.Избосканов, Х.Айимбетов каби истеъдодли ижодкорлар келиб қўшилди.
Театр саҳналарида трагедия, комедия, трагикомедия жанрларидаги К. Раҳмоновнинг „Лаққилар касалхонада“, С.Жумагуловнинг „Экстрасенс“, „Куёвингни бериб тур“, К. Матмуротовнинг „Фарзанд“, М.Низамовнинг „Ноёб нусха“, Ж. Хўжановнинг „Қўшнимнинг қизи“ асарлари қўйилди.
Қорақалпоғистон адабиёцҳунослик фанига 1930-йилларда Н.Довқораев (1905—1953), К.Аймбетов (1908—1973), И.Сагитов (1908—1993)лар томонидан асос солинган. Уларнинг давомчилари: М.Нурмуҳаммедов (1930 — 86), Н.Жапаков (1914—1975), С.Аҳметов (1929—1996), К.Максетов (1927—2003), Г.Есемуратов (1930), Ж.Наримбетов (1937 — 2004), К.Султанов (19322000). К.Мамбетов (1942—2001), Т.Мамбетниязов (1930), К.Байниязов (1934), С. Баҳодирова (1944), А.Пахретдинов (1938) ва бошқалар.[2]
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Қорақалпоқлар санъатини ўрганиш халқнинг узоқ ўтмиши билан танишишга имкон беради. Унинг изларини антик давр меъморий ёдгорликлари-да, мас, Тупроқ-қалъааатч Хоразм сивилизациясига, оид деворий тасвирларда кўриш мумкин. Қорақалпоқлар санъатининг сарчашмалари Шарқий Европа ва Осиё қад. маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Қорақалпоқ орнаментлари Киев яқинидан топилган — кумушдан ясалган тамғали белбоғ қадамалари, фибуллар ва чакка халқ-аларида ҳам учрайди. Бу тасодифий эмас, чупки „қора кулоҳлар“ қабилалари ХИИ асрда Киев Русининг чегарасида яшаган. Чирикработпа топилган заргарлик буюмларидаги мотивларни қорақалпоқ орнаментининг тимсоли деб ҳисоблаш мумкин. Қорақалпоқларда халқнинг ўзига хос этник хусусиятлари гилам ва кашта буюмларида яққол акс эттирилган. Уларга қўшни бўлган халқтар орасидан қорақалпоқтарда кўпроқ туркман орнаменти ва нақшларига яқинлик сезилади. Қорақалпоқ кигиз ва наматларидаги безаклар жуда қизиқарли бўлиб, уларга нақш тушириш техникаси ўзига хос. қозоқларникидан фарқли ўлароқ, аппликация йўли билан туширилади. Уларда безаклар тўлқин кўринишида бўлади, бу жуда қад. орнамент бўлиб, сув рамзини билдиради. Чунки қорақалпоқлар қад. дан дарё ва кўл бўйларида яшаб келганлар. Уларда қадимдан мовут ва фил суяги билан қадама нақшли ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Қорақалпоғистон ҳудудида антик, ўрта аср ва янги даврларга оид меъморлик ёдгорликлари мавжуд. Меъморлик ва тарихий ёдгорликлардан 237 таси рўйхатга олинган, улардан 145 таси археология, 25 меъморлик ва 67 таси монументал ёдгорликлардир. беруний туманидаги Султон Увайс Бобо (П-ХИВ асрлар), кечирмас Бобо (17- ХИХ асрлар); Тўрткўл туманидаги Қалан-дардағ (ХВИИИ—ХИХ асрлар). Норинжон Бобо (ХИИ—ХИВ асрлар) мажмуалари, Хўжайли туманидаги Мазлумхон Сулу ва Миздаҳқон (11 −ХИХ асрлар); Қўнғирот туманидаги Белеули (12- ХИВ асрлар). давут Ота мақбараси; Мўйноқ туманидаги Ҳаким Ота мақбараси ва қабристони, Элликқалъа туманидаги Аёзқалъа-1 ва Аёзқалъа-2 (ИИИ—ВИИИ асрлар), Тупроққалъа (ИИИ аср) энг муҳим ёдгорликлардир.
ХХ асрда Қорақалпоғистонда гасвирий санъат шакллари ривож топди (И.Савицкии, Қ.Соипов, Ж.Изентаев, Ж.Қуттимуродов ва бошқалар). Нукусда Қорақалпоғистон давлат санат музейи, Қорақалпогистон Республикаси ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатмоқда. Қорақалпоқ санъати анъанавий шаклга, чуқур тарихий ўтмишга эга. Бугунги Қ. санъатда ўзига хос миллийлик сақланиб қолган минтақадир. Халқ орасида ўтов, ҳовли анъанавий яшаш жойлари ҳисобланади. Бугунги кунда ҳам санъатдаги анъанавийлик ҳамда миллий ўзига хослик сақтаниб қолган ва ўз ривожланишига эга.[2]
Мусиқаси
Қорақалпоғистон мусиқа маданияти узоқ тарихга эга бўлиб, ҳозирги кунда бой мусиқий фолклор, оғзаки анъанадаги профессионал мусиқа ва, шунингдек, ХХ асрда ривож топган композиторлик ижодиёти намуналарига эгадир.
Мусиқий фолклор шакллар асосини қўшиқлар ташкил этади. Халқ маросимлари билан боғлиқ бир қанча жанрлар (мав-сум маросим қўшиқлардан „Айдар-айдар“ — шамолни чақириш, динии маросим — „Ярамазан“, оилавий маросим ва маиший қўшиқлардан „Яр-яр“, „Ҳеужар“, „Ўлен“, „Синсиу“, „Жоқлау“ ва бошқалар) унинг энг қад. қатламини ташкил этади. Бадиий мазмунига кўра халқ қўшиқлари ишқий-лирик, тарпхий, маросим, аёллар (қизлар), болалар қўшиқтаридан иборат. Уларнинг аксарияти диатоник ладларга асосланиб, оҳанглари мелизматик безакларга бой, куйчанлик хусусиятларга эга. Қорақалпоқтарда исломдан олдинги маданият ҳисобланувчи руҳларни чақириш. улар ёрдамида беморларни даволаш учун пор-хан (парихон)лар томонидан ижро этилган айтимлар ҳам сақтанган („бадик“, „гулапсан“). Фолклор мусиқасида аёллар (қизлар)нинг чангқўбиз мусиқаси, йигит-қизларнинг театрлашган ўйинқўшиқтари, лапарлари („яғлн бахар“) мавжуд.
Қорақалпоқпарнинг оғзаки анъанадаги профессионал мусиқасининг марказий қисмини достон мусиқаси эгаллайди. Қорақалпоқ достон ижрочилари 3 турга бўлинади; жировлар, бах-шилар ва қиссахонлар. Уларнинг ҳар бири ўзига хос маълум ижтимоий-сиёсий шароитда юзага келган бўлиб. бир-биридан репертуарилаги достонлар мазмуни, ижро услуби. доетон аптим куйларн ҳамда муспқий чолгу жўрна-возлиги жиҳатидан фарқ қплади. Жировлар фаолияти анъанавий ижоднинг энг қад. қатламига мансуб бўлиб, қаҳрамонлик достонларни („Қоблан“. „Шаряр“, „Едиге“, „Атпамис“. „Мас-пацҳа“), тарихий тўлговларни ички овозда қўбиз жўрлигила ижро этишади. Бахши (бақси)лар ишқий-лирик ва қаҳрамонлик достонларни („Юсуф-Зулайҳа“, „ЗауреТлйир“. „Юсуф-Аҳмет“, „Гўрўғли“) ҳамда мумтоз шеърияти асарларини очиқ овозда. дутор ва ғижжак жўрлигила (гоҳида буламон ҳам қўшилади) ижро этишади. Куйлар мураккаблиги. ифоза воситалар боилити билан жировдан фарқ қилади. Киссахоплар кўпинча саводхон шахслар бўлиб, халқ йиғннларида достои қулёзмаларини ўқиб ёкн ёддан айтиб беришади. Улар шерларни фақат ўзига хос. нучқ интонаииясига яқин айтим куи (намаТтарга солиб, мусиқий чо.пу жўрлигиснз очиқ овозда ижро этишади.
Миллнй мусиқа чолғулари қаторига достончиларчинг чолгулари бўлмиш қўбиз, лутор, гижжак (гиржек) ва бўламондаи ташқари чапгқўбиз, қамиш сурнай ва болалар хуштаги („искирауик“) киради. Утмишда қорақадпокларда чиндов\л. сурнай. карпай. ногора, дап (доира) каби чолғуларнинг мавжудлиги ҳақида қаҳрамонлик достонларида маъдумотлар сакданган. Буларлан қўбиз ва д\тор кенг тарқалган. уларда моҳир созандадар томонидан крракалпоқ мумтоз чолгу куйлари чалинадп. Айниқса. дутор куплари ораснда „Му-халлес“, „Налиш“ каби тутжумип кунлар шаклан мураккаб ва пфода воситаларининг бойлиги билан ажралиб турали. Қорақалпоқ анъанавий мусиқа ривожланишига ХХ асрла Нураоулло жнрсв. Ерпўлат жиров. Ҳўқнз жиров, Жумабой жирпв, Қиёс бахши Ҳайратдинов. Жапак бахиш Шомуротов. Есжап бахши Қоспўлатоп, Кенжаоои бахши Тилевмуротов, Қорақалпоғпстон халқ артисти Т.Қурбонов ва 6 салмоқли ҳисса қўшдилар.
ХХ асрнинг 2 чорагидан бошлаб миллий композиторлик ижодиёти шакллана бошлади. Мусиқали драмалар, кичик симфоник асарлар, камер асарлар ва ҳоказо ёзилди. Бу соҳага Жаақ бахши Шомуротов салмоқли ҳисса қўшдплар. 1970—1990-йилларга келиб опера, опатория. Симфония, соната каби иирик жанрлардаги асарларнинг илк тажрибалари пайдо бўлди „Ажинияз“ операси (1974), „Биринчи қорақалпоқ симфонияси“ (1971). биринчи миллий балети „Ой-жамол“ (1996), Ғ.Демесиновнинг 2 симфонияси, фортепиано ва оркестр учун коннертлари ва бошқа О.Шомуротова, Е.Шеразиева, Р. Сешпов, С.Мамбетова, О.Отамуротова, И.Рафиқова. Д.Каипов ва бошқа замонавий мусиқа маданиятига сад\юқли ҳисса қўшдилар. Республиканинг маданий ҳаётида си.м-фочик оркестр. катта хор жамоаси ва балет труппаси фао.т иштирок этмоқла. Шунингдек, Бердақ номидаги филармония (1946-йил), Қорақалпоқ давлат телерадиоқўмитаси қошидагн халқ чол-ғулари оркестори, „Жаслар“ оркестори „Айқулаш“ ашула ва рақс ансамбли, „Мухаллес“ дуторчилар ансамбли ва бошқа мусиқий жамоалар фаолият юритмоқта. Қорақалпоғистон о.м-мавий (эстрада) мусиқаси соҳасида „Ўйнасин“ вокал чолгу анса\:бли. „Еулзор“, „Саубет“. „Миирас“, „Жигитлар“ гуруҳлари, З.Хўжаназарова (1961—1992).’ р’Кутекеева. М.Сапаева. Д. Мамбетмуратов. Е.Мунтеева, М.Отамуротов. Г.Оллабергенова каби эстрада хонанлаларн машҳур.
Мусиқий билим соҳасида болалар мусиқа мактаблари. Нукусда мусиқа колдежи. маданият коллежи. олий ўқув юртлари (Нукус университети ва бошқалар)да мусиқий кафедралар фаолият кўрсат\:оқда.[2]
Театри
Драма ва тег.трнинг э.темент-дарида қорақатпоқ халқннинг урф-одатлари ва ўппнларида, хатқ достонлари-да. халқ усталарининг ижодиетида, профессионат сўз усталарининг санъати (0\1ирбек лаққи. Кампакат-Кампир. Давлат Лаққи. Тиннмқиз)да мужассамлашган. ХИХ асрда масхарабозларнинг санъати кенг тарқалган. ХХ аср бошларпга келиб театр профессионаз санъат даражасида шаклланли. 1930-йил Тўрткўлда мусиқали драма театрп ташкил этилди. кейинчашк унга К.С. Станиславский. 1990-йилда Бердақ номи берилди. Ундан ташқарп Республикада Қорақалпоқ театри, 1978-йилла тузилган С. Хўжаниёзов номидаги Давлат ёш томошабинлар театри ва 1990-йилдан Давлат кўғирчоқ театри фаолият кўрсатмоқдаКиноси. 1970 и. 19-февралда Нукусда Ўзбекнстон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фнлмлари Тошкент киностудиясининг Қорақалпоқ филиали очилди. 1970-йилнинг ўрталарига келиб ёш қорақалпоқ кино санъати ривожлана бошлади. 1990-йил апрелда ушбу филиал базасида Нукус шаҳрида „Қорақалпоқ-филм“ киностудияси вужудга келди. Т.Калимбетовнинг „Қалпоқча“ (1990), „Қайтиш“ (1992) каби дастлабки бадиий қисқа метражли филмлари яра-тилди. А.Султонов ссенарийси асосида „Элим деган эр эди“. „Айрилиқ“ каби ҳужжатли филмлари экранга чиқли. Экология, Афгон уруши. Х\окайли архитектураси, МДҲ президентларининг учрашуви мавзуларида филмлар яратилди. 2002-йилда ишланган „Она“ филми Бухоро кинофес-тивалининг махсус мукофотига сазовор бўлди. 2003-йил июл ойида Инс-брук шаҳри (Австрия)да ўтказилган 12-Халқаро кинофестивалида „Отабеги“ ҳужжагли филми қатнашди. 2004-йил ноябр ойида Голландияда ўтказилган.ЙУҒА хадқаро кинофестивалида қагнашган „Қудуқ“ ҳужжатли филми шу ойнинг ўзида Билбао (Испания) шаҳрида ўтказилган Халқаро кинофестивалида фестивалнинг эиг яхши режиссура учун кумуш совринига эга бўлди.[2]
Ташқи иқтисодий алоқалари
Республиканинг ташқи савдо айланмаси 2004-йил учун 95559,4 минг АҚСҲ доллари ёки 2003-йил даражасидан 50.2 % ортиқ. Жумладан. экспорт 35160,5 минг АҚСҲ доллари ёки 2003 н.даражасидан 45.2 % ортиқ; импорт 60398.9 минг АҚСҲ доллари ёки 2003-йилдаражасидан 53,3 % кўп.
2004-йилда ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмига нисбатан асосий та.шқи савдо ҳамкорлари: Хи-той — 33.4 %. Еермания — 14,6 %, Буюк. Британия — 8,1 %, Швейсарня — 6,4 %. Австрия — 5.7 %. Италия — 4.1 %. Франсия — 2,9 %. АҚСҲ — 2.5 %. Поцҳа −2,3 %, Белгия — 1.7 %ни ташкил қи.т.ти. Асосий савло ҳамкорлари бўлиб яқин хори-жий мамлакатлардан Россия (13.1 %) ва Қозоғистон (1.0 %) ҳисобланади.

Экспортдаги асосий ўринни пахта толаси эгаллайди, унинг улуши умумий экспортга нисбатан 85,3 %, шундан узоқ хориж мамлакатларига экспорт 87,1 % ва яқин мамлакатларга 12,9 %ни ташкил қилади. Импорт структурасида асосий улуш машина ва асбоб ускуналари — 78,3 %, кимё маҳсулотлари −6,7 %, қора ва рангли металлар — 5,9 %, озиқ-овқат маҳсулотлари — 3,2 %га тўғри келади.[2]
Географияси
Қорақалпоғистон Қизилқум саҳросининг шимолий-ғарбий қисмини, Устюрт платосининг жанубий-шарқий қисмини, Амударё делтасини эгаллайди. Орол денгизининг жанубий қисми Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган. Маъмурий — ҳудудий қурилиши 14 тумандан иборат: Амударё, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қанликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа, Нукус ва Тахиатош шаҳарлари ҳамда туманларга қарашли шаҳарлар, элат ва қишлоқлардан иборат.
Қорақалпоғистон ҳақида статистик маълумот
| Тартиб рақами | Шаҳар ва туманлар | Умумий майдони | Лалмикор ерлар | Экин ерлари | Кўп йиллик ўрмонлар | Қўриқ ўрмонлар | Дашт ва яйловлар | Қишлоқ хўжалиги ерлари (умумий) | Мева-сабзавот хўжалиги | Мелиорация-қурилиш ерлари | Умумий ўрмонлар ери | Бошқа ерлар |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Нукус шаҳри | 21,2 | 1,5 | 0,2 | 0,1 | - | 7,1 | 7,4 | 2 | 0,1 | 0,3 | 11,4 |
| 2 | Тахиатош шаҳри | 2,3 | 0,2 | 0,1 | - | - | - | 0,1 | 2,1 | - | - | 0,1 |
| 3 | Амударё | 102,1 | 39,5 | 32,8 | 1,4 | - | 8,7 | 42,9 | 5,9 | - | 5,6 | 47,7 |
| 4 | Беруний | 395,2 | 33 | 30,4 | 0,8 | - | 294,4 | 325,6 | 4,3 | 1,5 | 8,4 | 55,4 |
| 5 | Бўзатов | 226,9 | 30 | 14,4 | - | 0,4 | 100,2 | 115 | 0,6 | 0,2 | 21,5 | 89,6 |
| 6 | Кегейли | 92,4 | 28,1 | 24,6 | 0,3 | 0,2 | 13,9 | 39 | 2,3 | 3,1 | 2,2 | 45,8 |
| 7 | Мўйноқ | 3748,7 | 11,9 | 8,4 | - | 0,8 | 186,9 | 196,1 | 0,4 | 1,1 | 132,1 | 3419 |
| 8 | Нукус | 95,3 | 31 | 22,7 | 3,7 | 2,5 | 22,9 | 51,8 | 0,9 | 2,4 | 4,8 | 35,4 |
| 9 | Тахтакўпир | 2112,2 | 34,6 | 32,6 | 0,1 | 0,5 | 1569,1 | 1602,3 | 1,4 | 2,4 | 98,4 | 407,7 |
| 10 | Тўрткўл | 748,3 | 32 | 26,9 | 0,8 | 0,6 | 564,1 | 592,4 | 4,9 | 1,8 | 48,7 | 100,5 |
| 11 | Хўжайли | 235,3 | 35,2 | 32,3 | 0,2 | - | 110,2 | 142,7 | 5,1 | 1,2 | 1,4 | 80,5 |
| 12 | Чимбой | 144,4 | 48,8 | 41 | 0,2 | 2,5 | 51,3 | 95 | 3,9 | 2,8 | 0,4 | 42,3 |
| 13 | Шуманай | 63,6 | 28,7 | 20,4 | - | - | 15,2 | 35,6 | 2,3 | 1 | - | 24,7 |
| 14 | Эллиқала | 541,9 | 34 | 28,7 | 0,9 | 0,4 | 357,5 | 387,5 | 4,1 | 3,5 | 29,2 | 117 |
| 15 | Қанликўл | 74,4 | 34,7 | 32,5 | 0,5 | 0,1 | 13,2 | 46,3 | 1,1 | 3,5 | 1,6 | 21,9 |
| 16 | Қораўзак | 605,3 | 35,4 | 32,1 | 0,1 | 1,2 | 384,9 | 418,3 | 2,1 | 0,6 | 2,6 | 181,7 |
| 17 | Қўнғирот | 7449,6 | 41,5 | 38,7 | 0,1 | 0,9 | 1698,4 | 1738,1 | 1,9 | 1,7 | 145 | 5499,9 |
| 18 | Жами | 16659,1 | 500,1 | 418,8 | 9,2 | 10,1 | 5398 | 5836,1 | 45,3 | 26,9 | 502,2 | 10181,2 |
Манбалар
Ҳаволалар
- Толстов С.П., По древним делтам Окса и Яксарта, М., 1962; Камалов С.К., Каракалпаки в ХВИИИ-ХИХ вв. (К истории взаимоотношений с Россией и средне-азиацкими ханствами), Т., 1968; Нурмухаммедов М.К., Жданко Т.А., камалов С.К., Каракалпаки. Краткиёчерк истории с древнейших времен до наших дней, Т., 1971; Нурмухаммедов М.К.,Антология Каракалпакской поэзии, Т., 1968.
- совминрк.гов.уз[сайт ишламайди]
- Қорақалпоғистон фотолари (Wайбаcк Мачине сайтида 9-ноябр 2007-йил санасида архивланган)
- www.абдикамалов.народ.ру (рус.)
- www.карстарс.cом
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |