Qoraxoniylar davlati
Қорахонийлар давлати ёки қисқача Қорахонийлар — 840—1212-йиллар оралиғида Ўрта Осиё ва Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган туркий сулола. Бу Марказий Осиёда барпо этилган илк туркий-исломий давлатдир[6].
Қорахонийлар
| |
|---|---|
| 840–1212 | |
|
Хоқонлик байроғи | |
|
Хонлик, 1000-йиллар атрофида | |
| Пойтахт | |
| Бошқа тиллар | |
| Дин |
Тангричилик (840-934) Ислом (934-1041) |
| Ҳукумат | Монархия |
• 840 — 893 |
Донишманд Аш Қодирхон |
• 924 — 955 |
Абдулкарим Сатук Буғро Хон |
• 1026 — 1032 |
Юсуф Ҳорун Қодирхон |
| Қонун чиқарувчи ҳокимият | Маслаҳат кенгаши[4][5] |
| Тарих | |
• Асос солинган |
840 |
• Тугатилган |
1212 |
| Майдон | |
• Бутун |
3000000 км2 |
Баъзи бир қарашларга кўра, Қорахонийлар давлати қарлуқ туркий қабилаларига мансуб бўлган[7]. 389/999-йилларда Илекхон (388—403/998—1013) қўмондонлиги остидаги қорахонийларнинг ҳужумлари уларга Мовароуннаҳр ҳудудидаги ҳукмронликни қўлга киритиш имконини берди[8].
Бу ҳужумлар Сомонийлар давлатининг қулаши ҳақида ҳам хабар берди. Чунки ҳужумлардан кейин Қорахонийлар давлати минтақадаги Сомонийлар давлатининг кўп жойларини босиб олди[9]. Қорахонийлар давлати ички низолар ва бўлинишлар билан кўп даврларни бошидан кечирди. Бўлинишлар ва ички низолар, табиийки, давлат бошқарувида шериклик тизимини қўллаш натижасида содир бўлган. Чунки давлатда бир вақтнинг ўзида икки хил ҳукмдор бўлган: Буюк хон ва оддий хон. Буюк Хон давлатнинг шарқий қисмида истиқомат қилган ва шарқий томонни бошқарган. Бошқа Хон ғарбда истиқомат қилиб, давлатнинг ғарбий қисмини бошқарган[10].
Давлат номи
Қорахонийлар давлати — 840—1212 йиллар оралиғида маркази ҳозирги Қирғизистонда жойлашган Ўрта Осиё-ерларида ҳукмронлик қилган турк давлати.
Айрим тарихий манбаларда бу салтанат „Илехон салтанати“ деб юритилади. Топилган тангаларнинг кўпчилигида „Илек (Илик, қўл ва бошқалар)“ типик сўз бор. Масалан, исломий манбаларда Али ибн ал-Асир бу сулола номини ал-Ҳоқония, ал-Ҳания ёки ал-Афрасия деб таърифлаган[11][12].
Тарихшунослик ва услубга кўра, энг тўғри номенклатура "Эт-Тüркü‘л-Ҳаканийе" , яъни Маҳмуд Кошғарий айтганидек, „Турк хоқонлиги“ деганидир[13].
Номининг келиб чиқиши
Давлат номи икки туркий сўздан иборат: Кара ва Хан. „Кара“ туркчада қора ва зодагонликни билдиради, „хон“, тўғрироғи хоқон эса танҳу, жабғу, ябғу, илбей каби ҳукмдорларга бериладиган туркча унвондир.
Омелжан Прицак масалани бошқа томондан тушунтирди. Қора, қизил, оқ ва кўк туркларда тўрт йўналишни ифодалайди. Компас шимолий томонни кўрсатади ва аксарият шаҳарларда бу йўналишларнинг дарвозалари алоҳида номланади.
Балхнинг шимоли, яъни Каранинг йўналиши (томони) турк дарвозасидир. Жануб дарвозаси ҳинд, ғарбий дарвозаси яҳудий, шарқий дарвозаси эса хитой. Қора кучли, улуғвор ва жасур деган маънони ҳам англатади. Шунинг учун улар бу номни олишлари керак эди.
Маҳмуд Ғазнийга хитойлар томонидан берилган „Қорахон“ атамаси ҳам худди шундай маънога эга. „Қора“ буюклик, баландлик ва устунликни англатади[14].
Ташкил топиши
840 йилда[15] Еттисув ва Шарқий Туркистон ҳудудларида „подшоҳ яғма“ ёки „илакхон“ бошчилигидаги Қорахонийлар давлати ташкил топади. Бу давлат таркибига турли туркий уруғлар — қарлуқлар, чигиллар, арғулар, яғмолар ва бошқа халқлар кирган бўлиб, улар 960-йилга қадар ислом динини қабул қилганлар.
Қорахонийлар давлати Мовароуннахрда
Қорахонийлар давлатининг салтанат даражасидаги ривожи ва тараққиёти Х асрнинг 2-ярмига тўғри келади. Абдулкарим Сотуқ Буғрохон ҳокимиятни эгаллаб, ўзини „Қорахон“ деб эълон қилади. Буғрохондан кейинги барча хонлар ҳам ушбу унвон билан улуғланган.

992-йили эликхон Буғра бошчилигидаги Қорахонийлар қўшини Мовароуннаҳр ҳудудига бостириб киради. Қорахонийлар ғалабасига Буғрахон билан Хуросоннинг сомоний ҳокими Абуали Симжур ўртасида тузилган ҳуфёна иттифоқ ҳамда лашкарбоши Фоиқнинг сотқинлиги сабаб бўлган. Натижада қорахонийлар Бухорони жангсиз ишғол этадилар, амир Нуҳ эса Чоржўйга қочишга мажбур бўлади. Аммо Буғрахон касалланиб, ўз ватани Кошғарга кетаётганда вафот этади. Қорахонийлар Бухородан катта ўлжа билан қайтадилар. Қорахонияларнинг янги йўлбошчиси бўлган эликхон Наср Бухорога қайта ҳужум уюштиради. 995—996-йилларда Нуҳ ИИ Сабуҳ Тегин мадади билан қорахонийлар ҳужумини даф этади.
Қорахонийлар ҳукмронлигини Мовароуннаҳрда ўрнатилиши
999-йили қорахонийлар яна Бухорони ишғол этиб, амир Абдул Малик ИИ ва подшоҳ оиласини асирга оладилар. Бу ҳол Мовароуннаҳрда ҳокимият қорахонийлар фойдасига узил-кесил ҳал бўлишига олиб келади. Қорахонийлар давлати Кошғардан Амударёгача чўзилган Шарқий Туркистон, Еттисув, Шош, Фарғона ва қадимги Сўғд ерларини ўз ичига олган. 1005-йилгача сомонийларнинг сўнгги вакили ал-Мунтасир қорахонийлар билан муваффақиятли курашган, бироқ рақибнинг кўпсонли қўшини пировард ғалабани таъминлаган. Боғдод ҳалифи фатвоси билан эликхон Наср ибн Али Мовароуннаҳрда ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Мовароуннаҳрни забт этгач қорахонийлар деҳқонлар табақасини яксон этдилар ва уларнинг ерлари ва сувларини давлат тасарруфига топширганлар. Эликхон Наср 1012-йили вафот этгач, унинг давлатига укаси Али Тегин ворислик қилади. Қорахонийлар Амударё водийси ерлари учун ғазнавийлар давлатига қарши мунтазам урушлар олиб боришади, ХИ аср охирида эса салжуқларнинг кучайган давлатига тобе бўлиб қолишади. Эликхон пойтахти дастлаб Узгенда жойлашган, сўнгра Самарқандга кўчирилган. Бухоро ҳам Самарқандга тобе бўлган. Қорахонийлар Самарқандда, Бухорода, Бинкентда кўплаб бинокорлик ишларини амалга оширишган, саройлар, масжидлар ва мадрасалар бунёд этишган, мусулмон дини нуфузини сақлаш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишган.
Мазкур давлат чегарасида ислом дини кенг ёйилган. Қорахонийлар ўз давлат чегарасини сомонийлар сулоласига тегишли ҳудудлар ҳисобига кенгайтириш сиёсатини олиб боришган. Сомонийлар ҳокимияти бу вақтга келиб, чуқур сиёсий, ижтимоий-иқтисодий инқирозга юз тутиб заифлашиб қолган эди. Ана шундай вазиятда қорахонийлар сомонийлар пойтахти Бухорони деярли қаршиликсиз ишғол этишади. Бироқ, Ҳасан Буғрохон бетоблиги туфайли Бухорода узоқ турмай, Қашқарга қайтишда йўлда вафот этади. 996 йил қорахонийлар яна Мовароуннаҳр сари юриш бошлайди. Ғазнавийлар билан олиб борилган музокаралар натижасида ўртада шартнома тузилиб, унга кўра, Сирдарё ҳавзаси қорахонийлар қўлига ўтади. Амударёнинг жан.даги ерларда ва Хуросон ҳудудида Сабуктегинш ҳукмронлиги ўрнатилади. Сомонийлар ихтиёрида эса Мовароуннаҳрнинг марказий қис-мигина қолади. Сомонийлар ҳокимияти тугатилгач, Х аср охирларига келиб, Қорахонийлар давлати Амударёнинг юқори ва ўрта оқимларидан то Еттисув, шарқда эса Торим дарёсигача бўлган катта ҳудудга эгалик қилади. Амударё Қорахонийлар ва Ғазнавийлар давлати ўртасида чегара бўлиб қолади. Лекин ушбу 2 туркий давлат ўртасида ҳам Хуросон ҳудуди учун ўзаро урушлар бўлиб ўтади. 1006- ва 1008-йилларда қорахонийлар Хуросонга қўшин тортиб, Балх, Тус ва Нишопур шаҳрини забт этади. Лекин Султон Маҳмуд Ғазнавий қорахонийларга зарба бериб, Хуросонни ўз қўлида сақлаб қолади. Ғазнавийлар кейинчалик дастлаб ўзлари ер бериб, ҳомийлик қилган салжуқийлар билан зид-диятга киришиб, ўртада катта ҳарбий тўқнашувлар юз беради. 1040-йилда эса Данданакон жангиаа ғазнавийлар салжуқийлар томонидан қақшат-қич зарбага учраб ўзларини қайтиб ўнглай олмайди. Ғазнавийлар давлатини бу инқирозидан, қорахонийларнинг маҳаллий ҳукмдори Иброҳим Бўритегин фойдаланиб қолади. У дастлаб Хутталон, Вахш ва Чағониённи ғазнавийлардан тортиб олади. Кейинчалик бутун Мовароуннаҳрни ва Фарғонани ўзига бўйсундириб мустақил сиёсат олиб боради.
Ғарбий Қорахонийлар давлати

Оқибатда Қорахонийлар давлати 1040-йилга келиб 2 мустақил давлатга: шарқий ва ғарбий қисмга бўлиниб кетади. Шарқий қисмига Еттисув, Қашқар, Тароз, Исфижоб, Шош ва Шарқий Фарғона кирган. Пойтахти Боласоғун, маданий маркази Қашқар бўлган. Ғарбий қисм Мовароуннаҳрдан то Фарғона водийсининг ғарбий чегарасигача бўлган ерларни ўз ичига олади. Маркази Самарқанд ҳисобланган.
Ягона Қорахонийлар давлати бу тарзда иккига бўлиниши ва улар ўртасида сулолавий курашларнинг давом этиши, ердан фойдаланишга иқто тартиботининг кенг ёйилиши ва маҳаллий ҳокимларнинг кучайиши марказий ҳокимиятни заифлаштириб қўяди. Натижада Қорахонийлар давлати 1130-йил салжуқийлар ҳукмдори Султон Санжарга тобе бўлиб қолади. ХИИ асрнинг 30-йиллари охирида Қорахонийлар давлати шарқдан келган янги истилочилар — кўчманчи қорахитойлар ҳужумига дучор бўлиб, парчаланиб кетди. Лекин Қорахонийлар давлати, гарчи тарқоқ ҳолда бўлса-да, ХИИИ аср бошига қадар мавжуд бўлган. 1212-йилда қорахонийларнинг сўнгги вакили Усмон ибн Иброҳимнинг Алоуд-дин Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан қатл этилиши қорахонийларни сулола сифатида расман барҳам топишига олиб келди.
Қорахонийлар давлати вужудга келган дастлабки вақтда, унинг этник асоси ва аҳолисининг таркибини Еттисув, Исфижоб, Шош, Шарқий Туркистоннинг ғарбий қисми, Фарғонанинг шим.-шарқий ҳудудларида яшовчи туркийлар, қарлуқ, чигил, халач, тўхси ва арғун каби кўплаб туркий қабилалар ташкил этган. Қорахонийлар кейинчалик Мовароуннаҳр узра ўз ҳукмронлигини ўрнатгач, ўлкаларда қадимдан яшаб келаётган ўтроқ ва кўчманчи аҳолини, мазкур ягона давлатнинг умумий чегараларида ўзаро бир-бирига яқинлашиш ва аралашиб бориш жараёни тезлашди. Уларнинг иқтисодий, маданий ҳаёти, бир-бири билан алоқадорликда ривожлана борди. Туб ерли аҳоли таъсирида ярим кўчманчи ва ярим ўтроқликда яшаб келган этник гуруҳлар ўтроқлашиб деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланадилар.
Бу обектив воқеа-ҳодисалар натижасида ўзбек халқининг этник, ҳудудий ва маданий жиҳатдан белгиларида умумийлик ҳосил бўлиб, бу даврда ўзбек халқининг халқ сифатида шаклланиш жараёнининг якуний босқичи юз берди (қаранг, Ўзбеклар).
Маъмурий-бошқарув тизими
Қорахонийлар давлатчилик тизими ўзидан олдин ўтган Турк хоқонлиги, Туркаш давлати каби туркий давлатларнинг давлатчилик тажрибаси ва анъаналарига асосланган. Қорахонийлар сулоласи давлат бошқарувида бу тажрибалардан унумли фойдаланиб, ўз навбатида, уни ривожлантириб, янги тараққиёт босқичига олиб чиққан. Қорахонийлар давлати дастлаб ташкил топган вақтда (ИХ аср ўртаси) маъмурий-бошқарув тизими, қабилаларнинг ўзаро иттифоқи негизига асосланган эди. Бунда давлат бошлиғи „ябғу“ деб номланган. Ўлкадаги барча қабилалар ябғуга бўйсунган, айни вақтда ябғу ўзи ҳукмронлик қилаётган ҳудуддаги барча қабилаларни ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилган. Жойларда ҳар бир қабилани ўз сардорлари бошқарган. Қабила сардорлари айни вақтда, шу қабилани ҳарбий саркардаси бўлиб, хоқон ноиби ҳисобланган. Ҳарбий ҳара-катлар вақтида улар ябғунинг буйруғига биноан ўз ҳарбий бўлинмалари билан урушда қатнашишган.
Вақт ўтиши билан қорахонийларнинг бу маъмурий бошқарув усули ривожланиб, такомиллашиб борган. Х асрнинг ўрталарига келиб, Қорахонийлар давлати ўз таркибига қўшни қабилаларни ҳам қўшиб олиб, ҳудудий жиҳатдан кенгайиб, катта сиёсий кучга айлангач, уларнинг давлат бошқарувида ҳам маълум ислоҳотлар юз берди. Давлат тепасида одатда „қорахон“ унвони билан улуғланган „буюк хон“ ўтирган. Хонлик тахтига оға-иничилик удуми асосида сулоланинг энг ёши улуғ кишиси ўтирган. Хонлар „қорахон“ унвони билан бирга тавғачхон, арслонхон, буғрохон каби фахрий унвонлар билан ҳам улуғланган.
Қорахонийлар давлат бошқаруви юқоридан қуйига қараб шакллантирилган бўлиб, давлат вилоятларга бўлиб идора қилинган. Эл-юрт ҳокимлари элоқхон деб номланиб, бу унвон эгалари „элнинг оқ хони“, яъни „буюк хон“ қорахондан нуфуз ва даражасига кўра кейинги ўринда турувчи „кичик хон“ ҳисобланган. Элокхонлар хоқон ноиби бўлишса-да, ўлкада ўз номлари билан танга-чақалар зарб этиб, ички ва ташқи сиёсатда мустақилликка интилишган. Элоқхонлар орасида, Мовароуннаҳр элоқхони катта обрўга эга бўлиб, у, одатда, Самарқандда турган. Бу даврда вилоятларни „такин“ унвонидаги кишилар бошқарган. „Такин“ атамаси дастлаб қадим туркийларда хоқон вориси, валиаҳдига нисбатан қўлланилиб, кейинчалик ҳарбий лашкарбошилар унвони сифатида ҳам ишлатилган. сомонийлар ва қорахонийлар даврига келиб „такин“ унвонидаги ҳарбий лашкарбошилар айни вақтда бирон-бир вилоят ноиблигини ҳам бошқарган. Қорахонийлар даврида такинларнинг нуфузи ошган. Чунки ҳарбий юришлар вақтида улар давлат ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шаҳарлар бошқаруви эса шаҳар ҳокими, раис ва муҳтасиблар қўлида бўлган. Улар шаҳарнинг ички ҳаёти ва ижтимоийиқтисодий равнақи учун масъул ҳисобланган. Диний ҳаётда ислом дини давлат мафкураси даражасига кўтарилган. Давлатнинг мустаҳкамлиги ва гоявий бирлиги учун қорахонийлар руҳонийлар билан яқин ва дўстона муносабатда бўлишга интилишган. Бу даврда имомлар, саидлар, шайхлар ва садрларга эътибор кучайиб, уларнинг обрўси ниҳоятда баланд бўлган. Бу эса давлатнинг сиёсий ҳаётида улар таъсирининг кучайиши ва вақф ерларининг кенгайишига олиб келган.
Маданияти


Қорахонийлардаврида турли ўлкаларнинг бирлашиши фан ва маданият ривожига ҳам имкон берди. Бу даврда Бухоро, Самарқанд, Боласоғун, Қашқар, Ўзган каби шаҳарлар ҳам маъмурий, ҳам маданий марказ сифатида аҳамияти ошиб, янада кенгайиб, ривожланиб борган. Қорахонийлар фан ва маданиятнинг ўлка ҳаётидаги муҳим ўрнини англаб унга ҳомийлик қилишган. Буюк ипак йўли асосидаги ҳудудлараро савдо-сотиқ янада равнақ топди.
Маҳмуд Қошгарий Туркий халқларнинг араб тилидаги илк энсиклопедияси — „Девону луғотит турк“ (1072—1074) яратди ва туркшунослик илмининг асосчиси бўлди. „Девону луғотит турк“да туркий халқларнинг тиллари, оғзаки ижоди, тарихи, яшаш жойлари ва турмуши акс этган бўлиб, асар туркий халқлар тарихи бўйича муҳим манба ҳисобланади.[16]
Қорахонийлар даврида этишиб чиққан машҳур шоир ва мутаффакир Хожа Аҳмад Ясавий (тахминан ХИ асрнинг 2-ярми — 1166) эди. У тасаввуфнинг машҳур намояндаларидан бири, туркий халқларнинг буйк шоири. Отаси Шайх Иброҳим жавонмардлик тариқатига мансуб нуфузли зотлардан бўлган. Яссавий чиғатой тилида ижод қилган[17][18][19].
Қорахонийлар даврида (ХИ—ХИИ асрлар) Мовароуннаҳр ва Хоразмда ҳозирги ўзбекларга хос туркий этнос қарор топди ва мазкур даврда ўзбек халқига хос элатни белгиловчи ҳудуд, тил, маданият, тарихий қисматининг умумийлиги, этник ўзликни англаш, этноснинг уюшқоқлиги маълум бир давлат доирасида бўлиши, дин умумийлиги ва бир қанча шу каби бошқа этник аломатлар шаклланган. Бу даврда ўзбекларнинг умум элат тили қарор топди. Умуман олганда, ХИ—ХИИ асрда ўзбеклар халқ сифатида шаклланган.[20]
Шу даврда бунёд этилиб, ҳозиргача сақланган Работи Малик, Масжиди калон, Минораи Калон, Вобкент минораси, Жарқўрғон минораси, Мағоки аттори масжиди ҳамда кўплаб сарой, масжид, мадраса, минора, хонақоҳ, мақбара, тим ва карвонсарой каби иншоотлар қорахонийлар даврида ҳашаматли бинолар қуриш санъ-ати юксак даражада тараққий этганлигини кўрсатади.
Иброҳим Тамгачхон (1040—1068) биринчи марта Самарқандда давлат маблағлари ҳисобига мадраса қурдирди ва минтақада маданиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлади. Унинг қўл остида Самарқандда жамоат шифохонаси ва мадрасаси ташкил этилиб, у ерда тиббиёт бўйича ўқитиш ҳам олиб борилган.[21] 1066-йилда унинг буйруғи билан Қусам ибн Аббос мақбарасига яқин жойда Мадраса қурилган, шунингдек, Самарқандда қаср ҳам қурдирганлиги маълум.
Работи Малик сарой мажмуаси 1068—1080-йилларда Самарқандда ҳукмронлик қилган Қорахоний Шамс ал-мулк буйруғи билан барпо этилган. ХИИИ асрдан бошлаб, мўғуллар Ўрта Осиёни босиб олганларидан сўнг, ХВИИИ асрнинг бошларига қадар Работ-и Малик савдо карвонларини тўхтатиш учун карвонсарой бўлиб хизмат қилган. Работ-и Малик — Марказий Осиё монументал меъморчилигининг энг қадимий ёдгорликларидан бири ва жаҳон аҳамиятига эга меъморий ёдгорлик.
Қорахонийлар даврининг Самарқанддаги энг кўзга кўринган ёдгорлиги — ХИИ асрда қалъада қурилган Иброҳим ибн Ҳусайн (1178—1202) саройи. Қазиш пайтида монументал рангтасвирнинг парчалари топилди. Шарқий деворда сариқ кафтан кийган ва камон ушлаган туркий жангчи тасвирланган. Бу ерда отлар, овчи итлар, қушлар ва даврга ўхшаш аёллар ҳам тасвирланган.[22]
Қорахонийлар давридан Бухородаги қадимий ёдгорликлар: Калон минораси, Магоки-Аттори ва Намозгох масжидлари ва Турк-и Жанди сақланиб қолган. 1119-йилда Шамс ал-мулк масжидининг янги биносини тикладилар, у бугунги кунгача тикланган шаклда сақланиб келмоқда. Арслонхон (1102—1130) ҳукмронлиги остида бўлган Қорахонийлар даврида Бухоро меъморчилигининг дурдоналаридан бири — Калон минораси (1127—1129) қурилган. „Ички шаҳар“нинг жануби-ғарбий қисмида у турар-жой майдонини сотиб олиб, бу ерда жума куни масжидни тиклади (1121-йилда қуриб битказилган), ҳозирда Калян масжиди деб номланмоқда. Бошқа бир масжид Калан масжидидан бир оз жанубда жойлашган эди. Ҳозир унинг ўрнида турар-жой бинолари, улардан биттасида — Арслонхоннинг мозори жойлашган.
Амалий безак санъати — нақшинкорлик, ганчкорлик ва кулолчилик йўналишлари ривожланган. Адабиёт юксалган. Юсуф Хос Ҳожибнинг „Қутадғу билиг“, Маҳмуд Қошғарийнит „Девону луғотит турк“ каби асарлари шу даврда яратилган.
Манбалар
- ↑ Андоза:Wеб кайнаğı
- ↑ Андоза:Wеб кайнаğı
- ↑ В. В. Бартҳолд, Фоур Студиэс он тҳе Ҳисторй оф Cентрал Асиа, (Э. Ж. Брилл, 1962), 99.
- ↑ Андоза:Wеб кайнаğı
- ↑ Реşат Генç, Караҳанлı Девлет Теşкилатı, ТТК Яй, , с. 4
- ↑ Биран, Мичеал. 2015. „Қаракҳанид Эастерн Траде: Прелиминарй Нотес он тҳе Силк Роадс ин тҳе 11тҳ-12тҳ cентуриэс.“ И
- ↑ Зеки Велиди Тоган, Умуми Тüрк Тариҳине Гириş, İстанбул 1981, с. 58.
- ↑ Ле Странге Гуй, Булдâнü'л-Ҳилâфети'şŞаркıйе, трc. Беşир Франсîс вд., Бейрут 1405/1985, с. 476-
- ↑ эл-Гердîзî, ИИ, 278-279
- ↑ İА., ВИ, 254.
- ↑ Омелжан Прицак, „Диэ Карачаниден“ Дер Ислам 31 (193-54): 17
- ↑ „Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. 19 эким 2006да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20 эйлüл 2009.
- ↑ „Ö. С. ҲУНКАН, Тüрк Ҳаканлığı Караҳанлıлар. İстанбул 2015. Парадигма Академи Яйıнларı, 504 сайфа (3 ресим ве 3 ҳарита иле бирликте). ИСБН 9786059743082“. ЛИБРИ Китап Танитими, Элестири ве Cевири Дергиси. № 3. 29 Майıс 2017. 141–149-бет. дои:10.20480/лбр.2017014. ИССН 2458-7826.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=(ёрдам) - ↑ Омелжан Прицак, 1955, пп. 239-63; Доэрфер, Элементе ИИИ, пп. 426-32.
- ↑ Кочнев Б. Д., Нумизматическая история Караханидского каганата (991—1209 гг.). Москва „София“, 2006. с.147
- ↑ Э. Ван Донзел, эд (1997). "Ал-Кâшгҳарî" (инглизча). Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам. ИВ. Леиден—Неw Ёрк: Э. Ж. Брилл.
- ↑ Писал на чагатайском язике
- ↑ переводи с чагатайского на казахский язик[сайт ишламайди]
- ↑ Ясави первим из религиозних деятелей своэго времени стал излагат духовниэ наставления на чагатайском[сайт ишламайди]
- ↑ Совецкая историческая энсиклопедия. Т.14. М., 1973, С.667
- ↑ Бартол’д В. В. Туркестан в эпокҳу монгол’ского нашествия // Сочинения. Т. И. М., 1963
- ↑ Грене Ф., Карев Ю. В., Исамиддинов М., Афрасиаб турар жойидаги археологик ишлар // МИТСАИ Ахборотномаси, 2005-йил 1-сон, п. 34
Адабиёт
- Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1991;
- Давидович Е. А. Вопросй кҳронологии и генеалогии Каракҳанидов второй половинй ХИИ в. // Средняя Азия в древности и средневеков‘е (история и кул‘тура). М., 1977
- Давидович, Э. А. (1998), „Тҳе Каракҳанидс“, ин Асимов, М.С.; Босwортҳ, C.Э. (муҳ.), Ҳисторй оф Cивилисатионс оф Cентрал Асиа (ПДФ), 4 парт И-жилд, УНЕСCО Публишинг, 120-бет, ИСБН 92-3-103467-7
- Кораев О., История Караханидского каганата Х — начало ХИИИ вв., Фрунзе, 1983;
- Кочнев Б. Д. Каракҳанидский каганат // Очерки по истории государственности Узбекистана. Ташкент: Шарк, 2001
- Кочнев Б. Д. Шаш (Чач) и Илак при Каракҳанидакҳ (по нумизматическим даннйм) // Древняя и средневековая кул‘тура Чача. Ташкент, 1979
- Кочнев Б. Д., Каракҳанидские монетй: источниковедческое и историческое исследование. Автореферат-диссертация доктора историческикҳ наук, Москва, 1993
- Кочнев Б. Д., Нумизматическая история Каракҳанидского каганата (991-1209 гг.). Москва „София“, 2006
- Голден, Петер Б. (1992), Ан Интродуcтион то тҳе Ҳисторй оф тҳе Туркиc Пеоплес: Этҳногенесис анд Стате-Форматион ин Медиэвал анд Эарлй Модерн Эурасиа анд тҳе Миддле Эаст, ОТТО ҲАРРАССОWИТЗ · WИЭСБАДЕН
- Голден, Петер Б. (2011), Cентрал Асиа ин Wорлд Ҳисторй, Охфорд Университй Пресс
- Кочнев, Борис Д. (1996) „Тҳе Оригинс оф тҳе Каракҳанидс. А Реcонсидератион“, Дер Ислам, 73: 352-7.
- Муҳаммаджонов А. Р., Ўзбекистон тарихи, Т., 1994;
- Федоров М. Н. Каракҳанидская нумизматика как источник по истории Средней Азии конца Х — начала ХИИИ вв. Автореферат докторской диссертации. Новосибирск. 1990
- Шониёзов Қ., Қарлуқ давлати ва қарлуқлар, Т., 1999
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |