Qorovulbozor
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Қоровулбозор — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги шаҳар (1981-йилдан; 1958-йилдан шаҳарча), туман маркази. Транспорт йўли стансияси. Вилоят маркази (Бухоро шаҳри) дан 65 км жануби-шарқда. Бухоро — Қарши темир йўл ва автомобил йўли ёнида жойлашган. Аҳолиси 9,3 минг киши (2004). Шаҳар номи Қоровулбозор сардобаси номидан олинган. Маҳаллий ривоятга кўра, қадимда сардоба ёнида карвонсарой қурилиб, кичкина бозорча вужудга келган. Унинг ёнидаги тепаликда Бухоро амири сарбозларининг қоровуллик буржи бўлиб, ўша тепалик Қоровултепа, ёнидаги бозорча эса қоровулбозор деб аталган. Яна бошқа бир ривоят бўйича сардоба ёнида қора ўтовлар тикилган Қора овул вужудга келган. Ўтовлар олдида пайдо бўлган бозор қораовулбозор деб юритилган. Яна бир тахминга кўра, Бухорога қўшни мамлакатлардан келаётган савдо карвонлари сардоба ёнидаги карвонсаройда тўхтаб, уларнинг моллари амирликнинг шу ердаги божхона вакиллари томонидан текширилгандан сўнг савдогарларга пойтахтга киришга рухсат этилган. Рухсатнома ололмаган савдогарлар ўз молларини шу ердаги бозорда сотиб юртларига жўнаб кетишган. Рухсатнома олгунгача савдогарлар ўз молларини маълум муддат ўзлари қўриқлаган.
Қоровулбозор | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 39°30′0″Н 64°48′0″Э / 39.50000°Н 64.80000°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Бухоро вилояти |
| туман | Қоровулбозор тумани |
| Аҳолиси (2012) |
9 548 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Қоровулбозорда 30 га яқин саноат, қурилиш, транспорт корхоналари мавжуд. 1956-йил ла нефт ва табиий газ конларининг аниқланиши, 1997-йилда Бухоро (Қоровулбозор) нефтни қайта ишлаш заводининг ишга туширилиши, оҳак ва гипс олиниши Қоровулбозорнинг ривожланишига омил бўлди.
Қоровулбозорда қурилиш ташкилотлари, аксиядорлик жамиятлари, техник жиҳозларни йиғиш ва бутлаш бошқармаси, МТП, деҳқон бозори, новвойхоналар, савдо марказлари, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 5 та умумий таълим, болалар мусиқа, спорт мактаблари, бизнес мактаби, касб-ҳунар коллежи, маданият саройи, маданият уйи, 3 та кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотира ёдгорлиги мавжуд. „Обинур“ фолклор этнографик дастаси фаолият кўрсатади. „Гўзал“ спорт соғломлаштириш мажмуи, „Делфин“ сузиш ҳавзаси, марказий стадион ва бошқа спорт ин-шоотлари бор. Туман марказий касалхонаси, марказий поликлиника, туғруқхона, тез тиббий ердам бўлими, дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатади.
Қоровулбозорда меъморий ёдгорликлардан қал. сардоба иншооти (ХВИ аср) сақланган.
Адабиёт
- Шодиев С. Саҳродаги мўъжиза (Қоровулбозор тумани ўтмиши ва бугуни ҳақида лавҳалар), Т.. 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |