Qozonxon
Қозонхон, Қазон Султон (? -1347) — Чиғатой улуси хони (1332— 47). Чиғатойхон наслидан бўлган Ясавур ўғлоннинг фарзанди. 1332-йил мовароуннаҳрда хонлик тахтига ўтиради. Қозонхоннинг ҳукмронлик вақтида зўравонлик ва зулм кучаяди, аҳолининг турмуши ёмонлашади. Амир Қазағон улуснинг тирик қолган аъёнлари билан иттифоқ тузиб бош кўтаради ва Соли-Саройда қўшин тўплаб, Қозонхонга қарши жангга тайёрланади. 1345 йилда Дарайи Зангий қишлоғи яқинидаги даштда ҳар икки қўшин тўқнашади. Бу жангда амир Қазағоннинг қўшини мағлубиятга учрайди. Ғолиб Қозонхон Қарши шаҳри томон йўл олади. Шу йили қишнинг қаттиқ совуғидан Қозонхон лашкари уловининг кўп қисми қирилиб кетади. Амир Қазағон бу ҳолатдан хабар топгач, зудлик билан қўшин жамлаб, Қозонхонни йўқ қилмоқ мақсадида рақиби томон юради. 1347-йилда 2 томон лашкарлари яна тўқнаш келади. Жанг амир Қазағоннинг ғалабаси билан якун топади. Қозонхон жанг майдонида қатл қилинади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |