Qozoqlar
Қозоқлар (қозоқча: қазақтар /қɑзɑқтɑр/; ед. қазақ /қɑзɑқ/) — турк уруғлари сиёсий бирлашмаларидан бири(ўзбек улуси каби), қозоқ улуси, Қозоғистон Республикасининг асосий аҳолиси. Турк тилининг қипчоқ лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар.
| Қозоқлар Қазақтар, قزاقتر(қашақ) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| [[Файл: | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Умумий аҳоли сони | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
25 миллион | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Катта аҳолига эга минтақалар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Тиллар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Қозоқ тили | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Динлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Ислом | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Қариндош этник гуруҳлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Қорақалпоқлар, Нўғайлар, Ўзбеклар |
Қозоқларнинг кўпчилиги Қозог'истон ҳудудида ва Хитой, Ўзбекистон, Туркманистон, Россия ва Ғарбий Монголия ҳудудларида истиқомат қилишади.
Қозоқларнинг этногенези турли кўчманчи қабилаларнинг узоқ муддат давомида аралашуви шароитида кечган. Қозоқларнинг қадимги аждодларига саклар, усунлар ва бошқалар кирган. Милоднинг бошларида Орол денгизидан ғарбда қозоқ этногенезига та'сир этган аланлар яшаган. ВИ—ВИИ-асрларда Дашти қипчоқнинг жануби-шарқида яшаган қабилалар Ғарбий Турк хоқонлиги таркибида бўлган. Бу даврда шарқдан туркашлар, телелар, қарлуқлар ва бошқа қабилалар келиб жойлашган. ХИИ аср бошида ҳозирги Қозоғистон ҳудудига қорахитойлар (киданлар) бостириб кирган, улар маҳаллий туркий аҳоли билан аралашиб кетган. ХИИИ аср бошида мўғуллар истилоси даврида Мўғулистон ва Олтойдан найманлар, кереитлар ва бошқа қабилалар кириб келган. Олтин Ўрда парчаланиши билан ХВ аср ўртасида, Ўзбек хонлигидаги ўзаро низолар натижасида бу қабилаларнинг катта қисми жануби-шарққа, Мўғулистон давлати таркибига кирган. ХВИ аср бошида ғарбга қайтиб келган қозоқ қабилалари Қозоқ хонлигига бирлашади. Шу билан қозоқ элатининг шаклланиш жараёни тугалланган. Қозоқларнинг қабила-уруғлари тарихан 3 гуруҳга бўлиниб, алоҳида ҳудудларда яшаганлар. Улар жузлар деб аталган (Катта жуз, Кичик жуз, Ўрта жуз). Тарихда асосий машғулоти кўчманчи чорвачилик, жанубдаги баъзи воҳаларда суғорма деҳқончилик бўлган.
Қозоқлар сони
Бутун дунё бўйича қозоқлар сони 20 миллион кишинини таскил қилади.
- Қозоғистонда — 13,5 млн киши.
- Хитойда — 1,5 млн киши[13]
- Ўзбекистонда — 821 минг киши[3]
- Россияда — 647 минг киши[5]
- Монголияда — 500 минг киши.
- Туркманистонда — 70 минг киши.
- Қирғизистонда — 50 минг киши.
- Эронда — 3-4 минг киши.
Қозоғистонда
Хитойлик қозоқлар она тилини яхши сақлаб қолган, Хитойда 1,5 миллион қозоқ яшайди. Улар учун қозоқ тилидаги мактаблар, радио эшиттиришлар мунтазам равишда ишлаб турибди, лекин Хитойдаги қозоқлар Қозоғистонга кўчиб келиш сони ортмоқда.
Ўзбекистондаги қозоқлар учун яхши шароит яратилган, улар учун Ўзбекистонда 528 та аралаш ва қозоқ тилигаги мактаблар фаолият юритмоқда. Қозоқ миллий театри ҳам иш юритмоқда ва тошкент вилоятида „Нурли жол“ номли газетаси ҳам чиқарилади. Ўзбекистонда деярли ҳамма қозоқлар давлат тилини яхши билишади. О'збекистонда қозоқлар жуда юқори лавозимларда ишлашади. Масалан, Сунатулла Бекенов, Турсинхан Худайбергенов О'збекистон Президенти маъмуриятида ишлашади.[14]
Россиялик Қозоқларнинг кўпчилиги ўз она тилини билишмайдилар, улар учун Россияда фақатгина оз миқдорда қозоқ синфлари мавжуд.
Дини
Қозоқларнинг деярли ҳаммаси ислом динининг суннат тармоғида.
Тили ва ёзуви
Қозоқлар қозоқ тилида гаплашади. Уларнинг алифбоси криллча. Ҳозирги кунда лотин алифбосига ўтишни режалаштираяптилар.
Миллий ошхонаси
Қозоқларнинг миллий таоми — эт, қази-қарта, қимиз ва бошқалар.
Қозоқ миллий ошхонаси кенг кўламда гўшт, сут-қатиқ, хамир овқатлардан иборатдир. Ёзда қозоқ оилаларида айрон, сув билан аралаштирилган қатиқ совуқ ҳолида ичилади. Унга буғдой, гуруч солишади. Айрон ва қатиқдан қурут, сузма қилинади. Қурут бўғирсоққа ўхшаб юмалоқланади ва қуёш тафтида қуритилади. Аччиқ чой жуда шифобахшдир. Чойга сут ёки сузма қўшиб қайнатилади. Қимиз, от сути бўлиб, у ҳам соғлиқ учун фойдалидир. Қозоқ халқининг энг машҳур миллий таоми — бешбармоқдир. Бешбармоқ, асосан, хамир, от гўштидан тайёрланади. Катта коса билан шўрва тортилади. Қозоқ халқи ун маҳсулотидан бўғирсоқ, қатлама, сомса ва ун булғаб қатламали нонлар ёпишади.
Миллий спорти
Миллий спорт тури — пойга, кураш, кўкпар.
Урф одатлари
Урф одатлари келадиган бўлсак, улар тарихда кўчманчи халқ бўлганлар шунинг учун қозоқларнинг миллий нақшларида қўй, буқа ва бошқа хайвонларнинг мугузлари тасвирланган бўлади. Уларнинг миллий кийимлари ҳам қашқир, тулки ва бошқа хайвонларнинг теридан тикилган.
Таниқли қозоқлар
-
Қозоқ олими ва педагоги Чўқон Валихонов
-
Ягона қозоқ - Иккинчи Жаҳон уруши танк бригадаси қо'мондони Ғалий Адилбеков
-
Талгат Бегелдинов - Совет ҳужумчи учувчиси, икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1944, 1945).
-
Алия Молдагулова - Совет снайпери, Совет Иттифоқи Қаҳрамони 1944 йил
-
Кулаш Байсеитова - биринчилардан бо'либ "СССР халқ артисти" унвонига сазовор бо'лган (1936).
-
Мухтор Авезов — совет қозоқ ёзувчиси, драматург ва академик
-
Қозоқ эстрада хонандаси Роза Римбаэва
-
Қозоқ қо'шиқчиси Димаш Қудайберген
-
Миллий либосдаги қозоқ қизлари
-
Хитойдаги қозоқ диаспораси вакиллари
-
Миллий кийимдаги қозоқ болакай Байқўнғирда Наврўз байрамини нишонламоқда
-
Қозоғистон Республикаси почта маркасидаги домбра
Адабиётлар
Бошқа мақоллар
Манбалар
- ↑ „Агентство Республики Казахстан по статистике. Численность населения Республики Казахстан по отдельным этносам на 1 января 2012 года.“. 2012-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-сентябр.
- ↑ Cенсус 2000 cоунц 3.25 млн Казакҳс Тҳе Казак Этҳниc Гроуп, латер тҳе Казакҳ популатион ҳад ҳигҳер биртҳ рате, бут соме ассимилатион проcессес wере пресент тоо. Эстиматионс маде афтер тҳе 2000 Cесус аре cлаиминг Казакҳ популатион шаре гроwтҳ (wас 0,104 % ин 2000), бут эвен иф тҳис шаре валуэ wас пресервед ат 0.104 % левел ит wоулд бе но лесс тҳан 3.4 млн ин 2008
- ↑ 3,0 3,1 „Опубликованы данные об этническом составе населения Узбекистана“. 2021-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ Казакҳ популатион шаре wас cонстант ат 4.1 % ин 1959—1989, CИА эстиматес (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-01-05 санасида архивланган) тҳис шаре деcлинед то 3 % ин 1996. Оффиcиал Узбекистан эстиматион (Э. Ю. Садовская „Мигратион ин Казакҳстан ин тҳе бегиннинг оф ХХИ cентурй: маин тендентионс анд перспеcтивес“ ИСБН 978-9965-593-01-7) ин 1999 wас 940,600 Казакҳс ор 3.8 % оф тотал популатион. Иф Казакҳ популатион шаре wас стабле ат абоут 4.1 % (нот такинг инто аccоунт тҳе массиве репатриатион оф этҳниc Казакҳс (Оралман) то Казакҳстан) анд тҳе Узбекистан популатион ин тҳе миддле оф 2008 wас 27.3 млн, тҳе Казакҳ популатион wоулд бе 4.1 млн. Усинг тҳе CИА эстимате оф тҳе шаре оф Казакҳс (3 %), тҳе тотал Казакҳ популатион ин Узбекистан wоулд бе 0.8 млн
- ↑ 5,0 5,1 „Руссиа Натионал Cенсус 2010“. 2021-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-сентябр.
- ↑ Ин 1995 Казакҳ поулатион wас 86,987 [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-23 санасида архивланган) ор 1.94 % популатион тотал. Латер wас а массиве пепартриатион оф этҳниc Казакҳ популатион (оралман) то Казакҳстан: 22,000 бефоре 2001 анд 38,000-40,000 ин 2001—2007. Пресс репорц аре cлаиминг [2] (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-23 санасида архивланган), [3] (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-23 санасида архивланган), [4] (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-23 санасида архивланган) тҳе мост парт оф Казакҳс ҳад лефт Туркменистан
- ↑ Ин 2009 Натионал Статистиcал Cоммиттеэ оф Кйргйзстан. Натионал Cенсус 2009 [сайт ишламайди]
- ↑ „архив нусхаси“. 2012-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-сентябр.
- ↑ Украиниан популатион cенсус 2001: Дистрибутион оф популатион бй натионалитй. Ретриэвед он 23-апрел 2009-йил (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-01-17 санасида архивланган)
- ↑ архив нусхаси, 2016-03-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-09-23
- ↑ популатион cенсус 2009: Натионал cомпоситион оф тҳе популатион.
- ↑ ҳттп://www.боцчафт-каз.де/ру/индех.пҳп?оптион=cом_cонтент&виэw=артиcле&ид=24&Итемид=35 (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-10-16 санасида архивланган) Казакҳ диаспора ин Герман
- ↑ Ботагоз Ракишева. Некоторые аспекты этничности казахов Китая. Центральная Азия и Кавказ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-11 санасида архивланган). Том 18. Выпуск 2, 2015.
- ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1199300311
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |