Қудратуллахон Маъруфхўжаев (1999-йил 21-декабр) – ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи, диск ва ядро улоқтириш бўйича мусобақаларда иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда 2023-йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. 2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларининг олтин медал соҳиби.

Қудратуллахон Маъруфхўжаев

Қудратиллахон Маъруфхўжаев 2024-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1999-йил 21-декабр (1999-12-21) (26 ёш)
Мукофотлар Oʻzbekiston iftixori
Спорт
Қайси спорт Паралимпия енгил атлетика
Мураббий(лар)и Мавлонбек Хайдаров

Ҳаёти

Қудратуллахон Маъруфхўжаев 1999-йил 21-декабрда туғилган[1].

Фаолияти

2018-йилдан бери пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси. Мусобақаларда Ф37 классида қатнашади. Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин медал ҳамда 2023-йилда Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган. 2023-йили Парижда ўтказилган Жаҳон чемпионатида енгил атлетиканинг ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган[1]. Мавлонбек Хайдаров қўл остида машғулот олиб боради[2].

2024-йилги Париж Паралипиадасида ядро улоқтириш баҳсида 16.37 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди[3].

Мукофотлари

2024-йилда „Ўзбекистон ифтихори“ фахрий унвони билан тақдирланган[4].

Манбалар