Qutchi
Қутчи — туркий қабила. Қутчиларнинг илк аждодлари Жанубий Сибирда, Х—ХИИИ асрларда эса Қашқар ва Еттисувда яшаган. ХИИИ—ХИВ асрларда Қутчиларнинг катта бир қисми Мовароуннаҳр ҳудудига келиб маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган. Бир қисми қирғизлар таркибида ҳам мавжуд бўлган. Қутчиларнинг озроқ қисми ўз номларини ХХ асрнинг бошларигача сақлаб келган. Булар, асосан, Зарафшон тизма тоғ этакларида — Ургут атрофларида, Қашқадарёнинг юқори оқимларида Шаҳрисабз воҳасида жойлашган. Қутчи бир неча уруғларга бўлинган. Энг йириклари: шихсаёт, моли, мовар, қашқари. Қутчилар, асосан, деҳқончилик билан шуғулланишган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |