Қувасой — Фарғона вилоятидаги 4 та шаҳардан бири. Қувасой шаҳри 1954-йилда ташкил топган. Шаҳар маркази Қувасой шаҳри. Фарғона шаҳридан жануби-шарқ томонга 22 км масофада жойлашган бўлиб, Фарғона шаҳри, Қува тумани, Фарғона тумани ҳамда Қирғизистон республикаси билан чегарадош. Умумий ер майдони 264 км² ни ташкил қилади.

Қувасой
шаҳар
40°18′0″Н 71°58′0″Э / 40.30000°Н 71.96667°Э / 40.30000; 71.96667
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Фарғона
Ҳукумат
 • Ҳоким Зафаржон Тўрақулов[1]
Асос солинган 1954-йил
Илк эслатилиши ХИВ аср
Қачондан бери шаҳар 1957-йил
Расмий тил(лар)и ўзбекча
Аҳолиси
 (2022)
96,8
Миллий таркиб Ўзбеклар, Тожиклар, Руслар, Қирг'излар, Корейслар
Конфессиявий таркиб Мусулмонлар, провославлар
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекс(лар)и 150900-150909
Quvasoy xaritada
Quvasoy
Қувасой

Аҳолиси

Аҳолиси 96,8 минг кишидан ортиқ (2022-йилги ҳисоб-китобларга кўра), шу жумладан, шаҳар аҳолиси — 42,9 минг киши (57,6%), қишлоқ аҳолиси — 31,6 минг киши (42,4%). Миллий таркибга кўра ўзбеклар 43,5%, тожиклар 29%, қирғизлар 11,5%, руслар 7,9% бошқа миллат вакиллари ҳам истиқомат қилади. Маъмурий ҳудудий тузилиши жиҳатидан 36 та аҳоли яшаш пунктларига бўлинади.

Саноати

Темир йўл стансияси бор. Қувасойда кичик корхона, микрофирма ва бошқа турдаги корхоналар фаолият юритади. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонаси, шиша, идиш, ғишт, чинни, темир-бетон, уй-рўзғор кимёси заводлари, автокорхона, қурилиш корхоналари ишлаб турибди. Марказий касалхона, поликлиника, дорихона ва бошқа тиббий муассасалар мавжуд. Қувасой шаҳрида масжидлар ва черковлар ҳам фаолият юритади. Ундан ташқари Қувасой катта бозори ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Қувасойдан Фарғонага автобус, енгил автомабиллар ва хусусий таксилар қатнайди.

Қулай табиий шароит, оҳактош, гипс ва турли гилларнинг энг бой конлари, йирик кўмир конининг яқинлиги, Қувасойдан ўтган темир йўл — буларнинг барчаси совет даврида йирик саноат марказининг ривожланиши учун шароит яратди.

Шаҳарда 3 та йирик саноат корхонаси мавжуд:

  • „Кварц“ ОАЖ
  • „Унитед Cемент Гроуп“ УCГ (Қувасайцемент)
  • „Электроқишлоқ қурилиш“ бетон буюмларни назорат қилиш пункти.

Семент, шифер, қурилиш ойнаси, консерва, шиша, темир-бетон буюмлар ишлаб чиқарилади.

Шаҳарда 4 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда:

  • „Қувасайцемент“ (Ўзбек-Кипр),
  • „Фарғона шишаси“ (Ўзбек-Британия),
  • Унитех ЛТД (Ўзбек-Америка),
  • „Арт софт cерамиcс“.

Иқлими

Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача ҳарорати +30 °C, январда эса 0 °C ни ташкил қилади.

Таълим ва маданият

Шаҳарда „Зебунисо“ маданият саройи, 29 та умумтаълим мактаби шундан 2 таси гимназия ([айрим фанлар чуқурлаштирилган мактаб]) ва Ихтисослаштирилган та'лим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаб (Қувасой шаҳар ихтисослаштирилган мактаби) - Қувасой ИМ ва ундан ташқари 2854 ўқувчига мўлжалланган 3 та касб-ҳунар коллежи мавжуд (2020-йилги таҳририятга кўра). Кутубхоналар, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғи бор.

Манбалар

Ҳаволалар