Radiator
Радиатор (лот. радио — нурланаман, нур тарқатаман) — 1) турар жойлар, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларини иситиш тизимларида қўлланиладиган иситиш асбоби. Чўян, пўлат, чинни ва керамикадан ясалади. Сексиялари бир-бири билан бириккан каналли трубалар тизимидан иборат, трубалар ичида сув ёки буғ айланиб туради. Сув ёки буғ айланиш канали бўйича бир, икки ва кўп каналли хиллари бор. Трубалар иссиқликни энг кўп тарқатадиган шаклда ясалади. Ҳаво трубалар орасидаги бўшлиқдан ўтиб қизийди ва хонани иситади. Иситувчи панеллар деб аталувчи штампланган пўлат Р.лар ҳам кенг ишлатилмоқда; 2) ички ёнув двигатели силиндрларининг сув ғилофларидаги исиган сувни ёки мойлаш тизимидаги қизиган мойни совитиб берадиган, латундан ясалган қурилма; 3) радиоэлектроникада — ярим ўтказгичли асбоблар, интеграл схемалар, резисторлар ва бошқа электрон қурилмалардан иссиқликни олиб кетадиган қурилма. Асосан, алюминий қотишмалари, мис, магнит ва бериллий кртишмаларидан тайёрланади. Пластинкали, штирли, симли ва бошқа турдаги Р.лар бўлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |