Rahmon Muhammadiyev
- Зиёсферада исми Раҳмон ва фамилияси Муҳаммадиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Раҳмон Омонович Муҳаммадиев (1946.14.5, Денов тумани, Чагам қишлоғи) – кўз касалликлари мутахассиси, Ўзбекистон Қаҳрамони (2001). Тиббиёт фанлари номзоди (1974). СамТИни тугатган (1969), шу институт кўз касалликлари клиникасида ординатор (1969–71), Бурденко номидаги нейрохирургия институтида аспирант (1971–74). Самарқанд шаҳри, кейинчалик Сурхондарё вилоят кўз касалликлари клиникасида турли лавозимларда ишлаган (1974–81). Афғонистонда хизмат қилган (1981–83). 1984-85 йиллар Денов тумани, 1986-йилдан Сурхондарё вилояти кўз касалликлари касалхонаси бош врачи. Илмий ишлари кўз касалликлари хирургиясига оид. 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутати[1].
| Муҳаммадиэв Раҳмон Омонович | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2000 – 2005 | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1946-йил 14-май Денов тумани, Денов тумани, ЎзССР, СССР |
| Сиёсий партияси | Ўзбекистон Либерал демократик партияси |
| Касби | Шифокор |
| Маълумоти | Олий |
| Мукофотлари |
|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
